Тўйда ўпишган келин-куëв тармоқ муҳокамасида
Ижтимоий тармоқда ўзбек тўйидаги куёвнинг келиндан бўса олиш анъанаси юзерлар нафратига дуч келди.
22 феврал куни Фейсбук тармоғига қўйилган шундай видеолардан бирини 49 минг одам томоша қилган, 1123 юзер кўчириб босган, 500 тача изоҳ қолдирилган.
Қайсидир вилоятда бўлган ушбу тўй саҳнаси фейсбук юзерларининг ҳақоратлари остида қолди.
«Лаънат бўлсин», «Исқиртлар», «Аватарлар», «Даюслар», «Харомилар», «Шармандалар» «Тентаклар», каби сўзлар изоҳларнинг ўзагини ташкил этди.
Аҳлоқ юзасидан, бу изоҳларни сўзма сўз келтирмасликни лозим топдик ва 1964 йили суратга олган «ёр-ëр» фильмида келин куëв ўпишганини акс эттирган таниқли кинорежиссёр Али Ҳамроевни суҳбатга тортдик.
«Одамлар тоқатсиз бўлиб қолишган…», дейди кекса кинорежиссёр.
Али Ҳамроев ўзбек миллати умумиятла маданиятли миллат эканини, бироқ бугунги ёшлар ўзгача маданиятларга тоқатсизликни кўпроқ Интернетдан олаётганини айтади…
«Аллақачон ёшларни ота оналари эмас, Интернет тарбияламоқда. Улар кино юлдузлари, бойлар қандай яшаётганини, қандай кийинишаётганини кўришади. Уларда эскича одатларга нафрат пайдо бўлади. Униси эмас, буниси яхшидек туюлади. Янги давр инсонларнинг тасаввурларини қаттиқ синдиради».
Таниқли режиссер шунингдек эскича тўйлардаги самимий анъаналар унга кўпроқ ёқишини айтади.
Унинг фикрича, ёшлар ўз миясига сингдирилган, йўқ ердаги дабдабали ҳаётга тақлиддан кўра, ўз танмаҳрамига керакли уй жиҳози ёки ҳеч бўлмаса самимий бир бўса ҳадя этиши ҳақида ҳам ўйлаши лозим.
Видео: https://youtu.be/9gPSsHmvFWM
Eltuz.com