Асосий мавзулар
16 март 2017

Зиёлилар Каримовнинг улуғланишига қарши

Мирзиёевнинг Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарорига бир нечта ўзбек зиёлиларнинг қарши чиқиши ортидан тармоқда уларни бадном қилишга уринишлар бошланди.

Қарши ва тарафдорлар ўртасида даҳанаки жанг давом этаркан 10 март куни президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонда бўлиб, Каримов ҳайкалининг тантанали очилишида қатнашди.

Кўчалар, университету заводлар, санъат саройларидан ташқари, Халқаро Тошкент аэропортига Каримов номини беришни кўзлаган қарорга дастлаб шоир Жамол Камол, бастакор Зоҳид Ҳақназаров ва олим Баходир Мусаевлар танқидий қарашларини билдиришганди.

Жамиятшунос олим Баҳодир Мусаев, уларга ҳақорат ёғдираётганларни касал бир жамият дея атайди. Барча замонларда бўлгани каби, жамиятнинг энг яхши вакиллари бор ва уларга қараб халқ ҳақида хулоса қилиш лозим дейди у.

Ўзбекистонлик бошқа бир зиёли Анвар Хусаинов фикрича бу ҳуружлар каримовчилик даври иллатидир.

Канадада яшовчи андижонлик ёзувчи Ғафур Йўлдошев Халқаро аэропортга Каримов номининг берилишига аслида кўпчилик қарши эканини айтади.

Шу йилнинг 25 январида имзоланган қарор, профессор Ҳақназаровнинг фикрича Мирзиёевнинг Каримов хотирасига бўлган шахсий муносабатинигина англатади.

Аэропортни номлашда Элтуз сухбатдошлари Жамол Камол таклифини кўпроқ қўллашларини билдиришади.

Олий аҳлоқ ва инсоний принциплардан келиб чиқиб Каримов номи фақат ёмонлик хотираси сифатида эсланиши лозим, дейди Баҳодир Мусаев.

Каримов буйруғи билан руҳий даволанишга мажбурланган унинг жияни Жамшид Каримовнинг шифохонадан чиққанидан кейинги сувратига ишора қилиб, «менинг ҳар бир юртдошим, агар унинг виждони ўлмаган бўлса, унинг кўзларга боқиб, менинг фикримга қўшилиши керак» дейди у.

Видео: https://youtu.be/ltjpawqNGws

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июн 2017
Каримов ўлимидан сўнг, маҳаллий амалдорлар устидан шикоятлар рағбатлантирилди. Қайсидир мулозимнинг ишдан кетгани ёки юрак ҳуружидан ўлгани ҳақида тез-тез хабарлар ...
13 декабр 2019
Таниқли мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ президентни популизмда айблади. Популизм нима ўзи? Популизм лотинча populus, яъни халқ деган маънони беради.  Халқнинг олдига чиқиб, ...
5 апрел 2022
Қашқадарё вилоят, Қарши туманидаги 12-сон мактаб ўқитувчилари Элтузга йўллаган мактублари орқали ўз директорлари устидан президент Шавкат Мирзиёевга шикоят қилишмоқда. ...
17 октябр 2020
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Дўстлик” МФЙда яшовчи 29 ёшли Фарруҳ Каримжонов уйига қарздорликни сўндиришни сўраб келган туман газ идораси ходими 50 ёшли Қаҳрамон Шомуродовни пичоқлади.  ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...