Ўзбек миллиардери рус блогерига тупурди
18 май куни Навалнийга тупурганини билдирган Алишер Усмонов видеоси ижтимоий тармоқда тезгина овоза бўлди.
Сиёсатчи ва блогер Навалнийни судга бериш олдидан видеожавоб сифатида Ютубга қўйилган мурожаатда Усмонов уни кечирим сўрашга ундаган.
Бу ўзбек миллиардерининг илк видеоблоги экани айтилсада, уни Элтуз мақоласи чоп қилинаётган сўнгги дақиқада 900 961 марта томоша қилди ва каналга 6 мингдан зиёд ютуб юзери обуна бўлди.
«Сен нима, «понятие» деган нарсаларни умуман билмайсанми…» дея юзланади бир вақтлар олти йил турмада ўтирганини иддао қилган Усмонов, рус баригаларига ҳос оҳангда.
Апрел ойининг бошида Алексей Навальний унинг Россия бош вазири Медведевга 5 миллиард рубллик қаср совға қилгани ҳақидаги филмини тақдим қилганди.
«Ёлғон гапираяпсан, иккимиздан биримиз жиноятчи бўлсак – бу сенсан!», дейди ўз жавобида Усмонов сиёсатчини сенсираб.
Ўзини оқлаш учун 12 минутлик видеосида олди-бердиси ҳақида гапираркан, Усмонов бунинг узун бир қисса бўлишини айтади.
«Одамларга нафақат иш қилгани учун, балки қилмагани учун ҳам ҳақ тўлашади… Энг муҳими мен ўз истаганимга эришдим, жумладан ажойиб қайиқ ва самалётга ҳам», дейди у қандай қилиб миллиардларга эришгани сири ҳақида.
Уни пора беришда айблаган Навалнийни эса «ҳасадгўй», «ярамас», «омадсиз» ва «жиноятчи» дея атайди.
Ўзининг ўғри ва жиноятчилигини Навалнийга «ўхшаганлар ҳаётда ҳеч қачон исбот қила олмаслиги»ни таъкидларкан:
«Сен филга қараб акиллаётган кўппакка ўхшайсан. Тупурдим сенга, Алексей Навалний!», деди россиялик миллиардер ўз видеомурожаати сўнггида Алексей Навалнийга.
Eltuz.com