Асосий мавзулар
25 май 2017

ЎзТВ Советнинг пахта афсонаси Турсунойни «тирилтирди» (видео)

20 май куни Ўзбекистон телеканалининг Таҳлилнома дастурида совет даври афсонасига айлантирилган аёл – Турсуной Оҳунова ҳаётига бағишланган лавҳани нимойиш қилди.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назир Элтузга берган интервьюсида буни совет даври ташвиқотининг тирилтирилиши дея баҳолади.

Турсуной Охунова 1937 йил 20 майда туғилган, 1960 йилдан Тошкентдаги Киров номли колхоз бригадири бўлган, 1983 йил вафот этган.

Ўша давр ёшлари учун идеал бўлган, совет афсонасига айлантирилган аёл 1954 йилги пахта мавсумида 20 тонна, кейинги йили 60 тонна, 1959 йилга келиб эса 210 тонна пахта териб топширгани иддао қилинади.

«Бу кўзбўямачилик бўлган, унинг учун бутун бошли бригада пахта терган, ва улар қўлда пахта теришган», дейди Анвар Назир.

Чунки таҳлилчининг сўзларига кўра, ўша даврдаги совет тракторларида бир мавсумда 30 тоннадан ортиқ пахта териш техник жиҳатдан мумкин эмас эди.

Бундан ташқари, таҳлилчининг сўзларига кўра, «Таҳлилнома» дастурига киритилган кўрсатувда Турсуной Охунованинг 46 ёшида фожиали ўлгани айтилмаган.

«Турсуной Охуновани советлар бошини еди – пахта даласига сепилган заҳарли дорилардан саратонга учраб ёш ўлиб кетди» дейди Анвар Назир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 июл 2018
Совет ҳукумати синфийлик жамиятини йўқотиш, ҳамманинг тенглиги йўлида 70 йил сиёсат юритди. Ислом Каримов эса “Бизда ўта бойлар ҳам, ...
9 апрел 2018
Бу йил баҳорга чиқиб Тошкентда пиёз хор бўлди. Айрим маҳаллаларга, кўп қаватли уйлар орасидаги ариқларда қоп-қоп тўкиб ташланган пиёзни ...
18 март 2022
Ижтимоий тармоқларда «Асалхоней» номи билан танилган 30 яшар блогер Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ...
5 июн 2019
«Озодлик» радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...