Асосий мавзулар
5 июн 2017

“Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи тақиқланди

«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин қораланди.

Дилфуза Исмоилова. Мажлисдан олинган сурат

Элтуз нашри бундан олдин ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилованинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга қўшиқ ижтимоий тармоқ юзерлари ҳазил мазахига сабаб бўлгани ҳақида ёзган эди.

Айни қўшиқ расмийлар томонидан танқид қилинган мажлисдан ёзиб олинган видеони Сайёд нашри 3 июнь куни эълон қилди.

Мамлакатда номи чиққан хонанда ва продюссерлар чақирилган йиғилиш “Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик санъаткорларнинг асосий фазилатига айлансин” деган ном остида бўлиб ўтган.

“Сен ўзинг сиёсатни тушунмасанг, мамлакатда бўлаётган ислохотларнинг мазмун моҳиятини билмасанг, нима қиласан сиёсат хақида ашула айтиб? Шеър деб бўлмайди ёзган шеърини. Адабиётнинг остонасига энди кириб келган одам ҳам бунақа шеър ёзмайди!” деган мажлисда Ўзбекистон президенти девонининг вакили.

3 июн куни ўтган мажлисда президент девони вакили нутқ сўзлаяпти

Шунингдек, президент идораси вакили, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар ва сиёсат ҳақида қўшиқ айтиш тақиқланмагани, лекин шу хақда қўшиқ айтмоқчи бўлган одам, аввало, раҳбарлар билан маслахат қилиши кераклигини урғулаган.

“Ўзбекконцерт” давлат муасссасаси директори Азамат Ҳайдаров эса ўз сўзида, “рамкадан” чиққан санъаткорларни тақиқлаш сиёсати давом этишини айтди.

“Хурматли хонандалар, халқимизда ҳамма ўз ишини қилсин, деган гап бор. Сиёсатчи сиёсат билан, деҳқон деҳқончилиги билан” деди қатъий оҳангда ашулачиларнинг янги идорасига рахбар бўлиб келган эски амалдор.

Ҳайдаров ўз нутқида шунингдек, “чала шоирларга шеър буюртма қилиб”, давлат раҳбари фаолияти билан боғлиқ нарсаларни клипларга монтаж қилиш, ҳеч қандай яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида, уларнинг тақиқлаш ҳақида гапирган.

Суратда: Минҳожиддин Ҳожиматов, маданият вазири ўринбосари

“Мана шу ишни қилганларнинг тақдири нима билан тугади, ўзларингиз кўрдинглар. Саҳнани соғинганлар қанақа аҳволга тушди? Қанча йиллар саҳнага чиқа олмай юрди. Мана шулар бизга сабоқ бўлиши керак, дарс бўлиши керак. Кўз ўнгимизда бўлди шу нарсалар. Бошқа мамлакатларни мақташлар, айрим нарсаларга учиб, Ўзбекистонни унутиб қўйишлар. Мана шу нарсалар тақиқланади, чек қўямиз!” деди ўз нутқида “Ўзбекконцерт” давлат муасссасасига директори Азамат Ҳайдаров.Йиғилиш ўтаётган залнинг энг четида, хамманинг ортида ўтирган қўшиқчи Дилфуза Исмоиловага сўз берилмаган.

Шу йиғинда қатнашган хонандаларнинг бирини айтишича, тез кунларда Дилфуза Исмоилова линцензиясидан маҳрум этилиши мумкин.

Йиғилишда, “Тўй хизматини давлат тадбиридан устун қўйган баъзи санъаткорлар” ҳам қаттиқ танқид қилинди.

“Концертга сўрапти, худо кўрсатмасин, оғир кунига сўраса, демак бир минут ҳам турмас эканда у одам! Бир постни унга топширадиган бўлса демак унга ишониб бўлмас эканда! Бу ерда гап эгасини топади. Илтимос қиламан сизлардан, ҳалқнинг меҳри, ҳалқнинг ғазаби бу муқаддас нарса бу.

Ўнглана олмайди! Ҳар қанча ҳаракат қилсин, ўнглана олмайди! Бизга халқни севадиган, Ватанга, керак бўлса туриб берадиган, тўйига ишончини алмаштириб кетадиган эмас, асл санъаткорлар керак!” деди йиғилишда қатнашган Ўзбекистон республикаси президенти девонининг вакили.

Бундан илгари қўшиқчи Дилфуза Исмоилованинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бағишлаб айтган қўшиғи интернетнинг ўзбек сегментида катта баҳс, мунозараларни уйғотган эди.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 май 2015
“Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани” ...
23 январ 2018
World Politics Review онлайн журналида муаллиф кўплаб шарҳловчилар “ўзбек илиқлиги” дея атаётган сўнгги воқеалар таҳлили ҳақида мақола эълон қилди. ...
20 сентябр 2017
19 сентябр куни Фарғона вилоятидаги Олий ўқув юрти талабаларига пахта терими муносабати билан ўқиш тўхтатилгани билдирилиб, тушликда уйларига кетишга ...
26 сентябр 2016
“Адолат” газетаси (20.09) “Адолат” социал демократик партияси сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтгани, унда партиядан Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этадиган ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...