«Қўрқмаслар»ни тағин ечинтириб тинтув қилишди
15 октябр куни Самарқандда «Қўрқмаслар» гуруҳини тамсил қилувчи фаоллар – Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаева ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
«Элтуз» нашрига интервью берган Эшонқулова, улар Самарқандга тиббиёт ҳодимларини пахта теримига мажбурлаш ҳолатини ўрганиш учун боришганини айтди.
Улар шунингдек, пахта жанжали туфайли ўлган 52 ёшли тиббиёт ҳодими Фаҳриддин Саидов ишини ўрганишган.
Ургут ва Пастдарғом туманига тиббиёт ходимлари олиб кетилаётган автобус колонналарини тасвирга олишган.
Ҳибсга олинган фаоллар, Пастдарғом тумани ИИБда 5 соатдан ортиқ ушланишган.
Уларни ҳақоратли тарзда ечинтириб, тинтув қилишган.
Урлаеванинг дори таъсирида қон босими ошиб у хушидан кетган.
Тинтув пайти, шунингдек, унинг флеш-карди олиб қўйилган.
Флешкартада Самарқанд тиббиёт ҳодимларининг мажбурий тарзда пахтага жалб қилингани ҳақидаги тасвирлар бор эди.
Бу материалларни фаоллар кун бўйи йиғишган эди.
«Қўлга тушавериб, эҳтиёт чорасини кўриб қўйганим учун, меникини топа олишмади», деди Малохат Эшонқулова «Элтуз» мухбирига.
Урлаева ва Эшонқуловани айни фаолиятлари боис, милиция ходимлари ҳар йили пахта мавсумида ушлашади.
2016 йилги пахта мавсумида Бухорода, 2015 йилнинг октябрида эса Хоразмда маҳаллий милиция ходимлари, мажбурий меҳнат фактлари тўпланган флешкани қидириб, фаолларни айни таҳқирли тарзда ечинтириб тинтув қилишганди.
Eltuz.com