Асосий мавзулар
11 ноябр 2017

«Жаслиқ» маҳкумининг онаси ўғлини БМТ вакилидан яширишганини айтмоқда

Жиззахлик Маҳкам Жўраева 18 октябрь куни «Жаслиқ» қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган ўғли Фурқат Жўраевни кўргани борганида уни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Аҳмад Шаҳиддан яширишганини эшитганини билдирди.

Унинг айтишича, «Жаслиқ» колониясида бўлган жами 19 нафар маҳкум БМТ комиссияси келиши арафасида Тошкентга этап қилинган.

Жиззахлик 35 ёшли Фурқат Жўраев 2015 йилнинг 3 сентябрь куни вилоятнинг Пахтакор шаҳридаги бозор олдидан ниқобли кимсалар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Орадан бир кун ўтгач эса унинг дўстлари Арамаис Авакян, Бектемир Умрзоқов, Акмал Матмуродов ва Дилшод Алимов ҳам куппа-кундуз куни ниқоблилар томонидан ўғирланган ва орадан 40 кун ўтгач, бу бешовлоннинг Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳибсхонасида сақланаётгани маълум бўлганди.

Ҳибсга олинганлар қисқа вақт ичида Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Конституцион тузумга тажовуз”, “Қўпорувчилик”, “Тақиқланган ташкилотлар тузиш ва уларга аъзолик” каби оғир моддалари билан судга тортилганди.

Суд мажлисларида бу беш йигит айбловларни тан олмаган. Тергов даврида ўта ноинсоний қийноқларга тутилганликларини билдиришган. Суд уларни турли муддатларга озодликдан маҳрум қилганди.

Мазкур ишнинг ноинсоний қийноқлар билан ўтган тергов жараёни ва адолатсиз маҳкамаси “Арамаис Авакян иши” номи билан Америка ва Европадаги етакчи инсон ҳақлари ташкилотлари ва бир қатор сиёсатчиларнинг, шунингдек, дунё арманлари халқаро ташкилотларининг эътиборига тушди.

12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Фурқат Жўраев 2016 йилнинг 9 апрелидан буён Ўзбекистондаги энг оғир шароитли “Жаслиқ” қамоқхонасида жазо муддатини ўтаяпти.

Ўғлининг ноҳақ айбланганлигини исботлаш учун икки йил давомида ҳаракат қилиб келаётган она унинг «Жаслиқ» қамоқхонасида ҳам муттасил қийноққа солинганини айтади.

Маҳкам Жўраеванинг сўзларига кўра, қийноқлар туфайли ўғли жиддий жисмоний жароҳатлар олган.

Маҳкам Жўраева қамоқдаги ўғлининг ҳаёти хавф остида эканини айтар экан, видеомурожаатида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдан ноҳақ қамалганлар қаторида ўғли Фурқат Жўраевнинг ҳам озод этилишини илтимос қилади.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 август 2018
Бутун Тожикистон бўйлаб милиция юз минглаб соқоллиларни ушлаган. Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида ўтган йили қарийб 13 минг нафар эркак ...
22 феврал 2016
Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос ...
18 декабр 2019
Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси 16 декабрь куни тошкентлик 35 яшар Амир Шарифуллиннинг номаълум шахслар ўғирлаб кетиб калтаклашгани, ...
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз эркаклар оқимидан очиқчасига ҳайиқмоқда. ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...