Асосий мавзулар
5 январ 2018

OSI: Иноятовларнинг Россиядаги бизнеси (видео)

Очиқ манбалар асосида суриштирув олиб борувчи Open source investigations журналистик гуруҳи, 29 декабр куни Шариф Иноятовнинг Россиядаги йирик бизнесига оид маълумотларни эълон қилди.

Шариф Иноятов Россиядаги Uzgardens улгуржи савдо ширкатининг юз фоиз улуши эгасидир.

Шариф Иноятов, Ўзбекистондаги қудратли МХХ раиси, бу идорани 22 йилдан буён бошқариб келаётган Рустам Иноятовнинг ўғлидир.

Uzgardens – Россиянинг Ўзбекистондан мева сабзавот етказиб беришга ихтисослашган йирик ширкатидир.

Иноятовлар Компанияси Gold Dried Fruits Exportнинг Россиядаги эксклюзив импортери ва дистрибьютори саналади. GDF Export эса Ўзбекистондаги йирик қуруқ мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчи тармоқдир.

Мақолада тасдиқланишича, Рустам Иноятов нафақат генерал-полковник, балки мансабидан оиласини бойитишда фойдаланувчи олигарх ҳамдир.

Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқининг йирик мева сабзавот экспортеридир. У Эрон ва Тожикистон билан биргаликда Россия импортининг 80 фоизини таъминлаб келади.

2012 йили, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар Россияга мева-сабзавот ипрортини тўхтатгач, Тошкентда Gold Dried Fruits Exports номи остида кампания ташкил қилинган эди.

Кампаниядан кўзланган мақсад ўзбек мева сабзавотининг Россия бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш бўлган.

Бир йил ўтиб, 2013 йили, 7 гектар майдонда, кунига 120 тонна мева ва сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган улкан завод қурилади.

Шариф Иноятовга тегишли GDF Export фабрикаси тезгина Ўзбекистондан қуруқ мева ва сабзавот етказиб берувчи улкан корхонага айланади. Унинг 95 фоиз махсулоти МДХ давлатларига ва асосан Россияга экспорт қилинади.

2015 йилнинг 3 июнида Шариф Рустамович Иноятов, «Мева сабзавот савдоси»га мўлжалланган Россиянинг чекланган масъулиятли ширкати бўлган UZGARDENSга асос солади.

Ширкат акционери сифатида Рустам Иноятовнинг ўғли Uzgardensнинг мутлақ эгасидир. Ширкат сайти, жумладан шу йилнинг 6 октябрида Uzgardens ширкатининг Тошкентдаги офисига Чеченистон рахбари Рамзан Қодиров ташрифи ҳақида ёзган.

ОSИ суриштирув гуруҳи, Ўзбекистон махфий хизмати генералининг ўғли Москвадан ташқари Тула ва Венанинг Зальцбург шаҳарларига ҳам сармоя киритгани ҳақида ёзди.

Масалан, Тула шаҳридаги «Воловский комбикорм заводи»нинг 30 фоиз улуши ҳам Шариф Иноятовга тегишли. Шариф Иноятовнинг Заводдаги ҳамкорлари, Рашид Дашлакиев, Равшан Убайдуллаев ва Бахтиёр Фозиловлардир.

Иноятовларга қарашли Венадаги Benif Handels ширкатига ётқизилган сармояларни эса OSI бундан олдинги суриштирувида очиқлаганди.

Видео: https://youtu.be/TPxfroBIm9k

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 октябр 2021
29 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Юсмоновага қарши ...
17 декабр 2015
Экспертларга кўра уларнинг асосини этник ўзбеклар, Ўзбекистон фуқаролари, аксарият Фарғона водийси, жумладан Ўш шаҳридан келганлар ташкил этади. Турли маълумотларга ...
20 ноябр 2020
“Элтуз” га яқин ва бир-биридан мустақил манбаларининг шу ҳафтада етказган хабарларига кўра, ўтган ҳафтада Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Олий ...
1 июн 2021
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...