Cатира
29 май 2018

Видео: Гулноранинг коррупция пулларини мамлакатга қайтаришга шошманг!

Бир неча ўзбек фаоллари 23 май куни Швейцария ҳукуматига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизига тегишли активларни қайтариш учун шошилмаслик чақириғи билан чиқишди.

Улар, бу пулларни Ўзбекистонда реал аксилкоррупция механизмлари ва ҳақиқий адолат ўрнатилганидан кейингина қайтариш лозимлигини билдиришмоқда

Асосий маълумот

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Швейцария прокуратураси, ҳақиқий эгаси Гулнора Каримова бўлган, Takilant, Swisdorn ва бошқа офшор ширкатлари активлари устидан жиноят иши терговини бошлади.

Швейцария прокуратураси Швейцария банкларида ва бошқа жойларда сақланаётган 800 млн. франкни музлатди.

Шунингдек, пул ювиш иши бўйича жиноят ишини қўзғатди.

800 миллион швейцария франки Гулнора Каримованинг телекоммуникация ширкатларидан уларнинг Ўзбекистондаги бизнесига «рахнамолиги» учун олган пораси эди.

Швейцария прокуратураси ўтказган тергов, Каримова молиявий империясини инқирозга, яқин шерикларининг эса уни жиноятда айблашига ва шунингдек, 2017 йили Каримованинг жиноятда айбланиб, қамалишига олиб келди.

Каримова устидан суд жамоатчиликдан ёпиқ ва халқаро адлия тамойилларининг бузилиши ҳолатида ўтди.

Гарчи Ўзбекистоннинг янги президенти ислоҳотлар олиб бораётганини таъкидлаётган бўлсада, фаоллар ўзбек халқидан ўғирланган пулларни тўғридан тўғри ҳукуматга қайтаришга ҳали эрталигини айтишмоқда.

Активларни қайтариш жараёни коррупцияга қарши механизмлар, мустақил суд ва шунингдек жамиятга ҳисоботдорлик, шаффофлик тамойилларининг ўрнатилиши юзасидан ислоҳотларни рағбатлантириши лозим.

Фильмдан скриншот: «Сorruptistan» N-map – 2017
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2024
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирмоқда. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
10 октябр 2016
Ёдномаларни шоир ва ёзувчилар битсин экан. Чунки уларнинг тафаккур доираси бошқаларникидан кўра кенгроқ бўлади. Шу кунларда марҳум президент Ислом ...
22 январ 2021
Салом, менинг садоқатли дўстларим ва душманларим! Сизлар билан экран орқали дийдорлашишни бир ҳафта орзиқиб кутдим. Шодлигу ғамимни сиз билан ...
8 июн 2024
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар  Яшнобод тумани суди ҳукми билан блогер ва «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг фаоли ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...