Асосий мавзулар
26 июн 2018

Дилмурод Саййид: Аёлим ва қизим автоҳалокати сабаблари очиқлансин

Ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид қамоқдалигида уни кўришга бораётган пайти автоҳалокатга учраган қизи ва рафиқаси иши юзасидан 25 июль куни бош прокурор Отабек Муродовга очиқ хат ёзди.

“Мен шикоятимда бешта жиҳат ҳақида ёзгандим: Авариядан олдин прокуратура ходимлари томонидан 5 яшар қизимга авариядан олдин қилинган ҳаракат, нимага уларга чора кўрилмаган, аёлимга тегишли сим карта орадан икки кун ўтиб, воқеа жойидан 200 км наридаги “Далный лагер” деган жойдан топилган, аёлим олиб келаётган ҳужжатларнинг кўп қисми йўқолган, кейин воқеа содир бўлган жойда ГАИ ходимиман дея қўнғироқ қилган шахснинг кимлигига аниқлик киритилган эмас…”, дейди Дилмурод Саййид “Элтуз” нашрига берган интервьюсида.

Очиқ хатида у яқинларининг сирли ҳалокати юзасидан прокуратурага йўллаган шикоятига олган жавобидан қониқмаганини билдирган.

“Бу нарса янги иш сифатида ўрганилиши керак эди. Уларнинг жавоб хатида гўё мен улардан товон пули ундириш ҳақида ёзган бўлиб чиқяпман”, дейди ҳуқуқ фаоли.

Фожеа 2009 йилнинг 5 ноябрида юз берган. Қамоқдаги Дилмурод Саййидни кўргани кетаётган яқинлари ўтирган енгил автомобилнинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида рафиқаси Жуманова Барно ва вояга етмаган қизи Саидова Руҳшона ҳалок бўлган эди.

“Масалан, мен бу ерда уюштирилган деган фикрдан йироқман, лекин улар уюштирилмаганини ҳам исбот қилиб бера олишмаган…”, дейди ҳуқуқ фаоли “Элтуз” мухбири билан суҳбатида.

Шунингдек, Дилмурод Саййид бу хатни ёйинлашдан мақсади прокуратурани ёпиқ қолаётган иш тафсилотларини очиқлашга, қонунни ҳурмат қилишга чақиришдан ташқари, воқеага жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳам эканини айтади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 феврал 2016
“Иззатини билган бирор балиқ бундай газетага ўрашларини истамасди” деган чикаголик журналист Майк Ройконинг сўзлари бугунги ўзбек газеталари ҳақида айтилгандай, ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа жиҳатдан ундан-да яқинроқ пойтахти ...
21 май 2018
Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги йиғилишда 19 май куни сўзлаган нутқида, kun.uz нашрининг иқтибос келтириб билдиришича, президент Мирзиёев Ўзбекистон учун ...
10 октябр 2015
Ғаллаорол туман ҳокими Азим Тўлабов буйруғига кўра, пахта нормасини бажара олмагани учун икки кунга қамалган туман бош врачи Юсуф ...
Блоглар
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни ...
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...