Асосий мавзулар
28 август 2024

Ислом Каримов қачон ўлган?

Ислом Каримов ўлими ҳақида илк бор «Элтуз» нашри 2016 йилнинг 29 август куни бир-биридан мустақил манбалари тасдиғига кўра хабар берган эди. Шу куни 27 йил Ўзбекистон президенти бўлган Ислом Каримов соат 18.30 да Тошкентнинг Луначарский даҳасидаги давлат стационарида оламдан кўз юмган эди. Бироқ унинг қабрида 2 сентябрь куни ўлгани ёзилган. Бугун «Элтуз» айни сериядаги чизилган карикатуралар тўпламини эълон қилади.

2016 йил 28 август. Беморнинг тириклигидан ўлгани аниқроқ…

Каримовнинг на ўлик, на тириклиги давлат сири даражасида махфий қоларкан, бир нарса янада яққол кўзга ташланади – мамлакатнинг тақа-тақ беркитилаётган ички ва ташқи чегаралари…

2016 йил 30 август.  Янги юртбоши аниқ бўлгунча…

Ҳатто ўлимидан сўнг Мустақиллик куни муносабати билан дунё мамлакатлари раҳбарларидан Каримовга келган хатлар расмий матбуотда эълон қилинди.

2016 йил 1 сентябрь. «Жаноб президент, сизга хат келди!»

Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ.

2016 йил 2 сентябрь. «Омон бўлсин шоҳимиз!» 

Каримов ўлимидан сўнг ўзбек ижтимоий тармоғида унинг шахсини илоҳийлаштириш мотивлари авж олди.

2016 йил 3 сентябрь. «Каримовнинг арвоҳига сиғиниш»

Каримов ўлганидан кейин барча диктаторлик жамиятларида кутилган ҳол рўй берди. Баъзилари мажбурий, баъзилари ихтиёрий тартибда маърака статистлари қаторига ҳатто Каримов ижирғанган «дангасалар» – Россия кўчаларини супураётган мардикорлар ҳам қўшилди.

2016 йил 6 сентябрь. «Биздан ижирғанган бўлса ҳам додани севамиз!»

Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг чет элда музлатилган пуллари кимга қайтарилади?

2016 йил. «Қизимнинг пулини қайтаринглар!»

1897 йилда қурилган тарихий Жўрабек масжиди Каримовнинг кенжа қизи Лола ва куёви Темур Тиллаевлар томонидан «таъмирланиб», унга «Ислом ота» номи берилди.

2016 йил 11 октябрь. Тарихий масжид номи «Ислом ота» қилиб ўзгартирилди

Москва шаҳри ҳокими Сергей Собянин 2017 йилнинг 27 октябрида Россия пойтахтининг Якиманка туманида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳақида қарор чиқарди.

2016 йил 27 октябрь. Руслар Каримовга ҳайкал қўйилишига қарши чиқишмоқда.

Президентнинг Каримовга ҳайкаллар ўрнатиш таклифи ортидан Тошкент, Самарқанд ва Қаршида ҳайкаллар ўрнатиладиган, мустабид қабри устига мақбара ҳам қуриладиган бўлди.

2017 йил 7 март. «Халқимиз одатидан келиб чиқиб…»

Ислом Каримовга ёдгорлик яратиш бўйича 2017 йилги танловда ўзбекистонлик ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб чиқди.

2017 йил 26 апрель.  «Мен энди Каримовни иштонсиз қилиб ясайман!»

Мирзиёев 22 март куни давлат ташрифи билан Остонага келди. Каримовнинг ўлимидан бир йил олдин Назарбоев билан Чимбулоқда тушган фотосурати рассом Туз учун мавзу бўлди.

2017 йил 23 март. «Ёнингиздаги арвоҳдан қўрқаман!»

Рассом Туз Ўзбекистон биринчи хонимининг Капитолий майдонида ўрнатилган ёдгорлик тоши ёнидаги ички кечинмаларини ўзича акс эттиради.

2018 йил 18 май. «Каримовнинг алвасти хотини ҳам шу ердан ўтган экан-да?»

Ўлимидан бир-икки йил бурун ҳам Каримовнинг ўлгани ҳақида ҳар хил хабарлар тарқалган. Жумладан, 2015 йилда ижтимоий тармоқларда 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов «юрак ўйноғидан ўлди», дея тарқалган хабар тасдиғини топмаганди.

2015 йил 19 ноябрь. «Ўлимим ҳақидаги хабарни сен тарқатдингми?»

Каримовнинг ўлими расман 2016 йилнинг 2 сентябрида эълон қилинган.

Рассомлар: Туз, Адолат, Элсевар – 2015-2020 й.
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 март 2024
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Хатлар ёғилишда давом этмоқда. Уларнинг ҳар бири чуқур ...
23 май 2018
Президент Мирзиëев 22 май куни Тошкентда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ёпиқ эшиклар ортида гаплашди. Бир соатдан ортиқ ...
23 феврал 2024
Шу кунларда баҳорга зорман, Шаффоф, ёрқин куй тилар кўнгул. МС: Ўғлон қистонор, тут вохтинда пишар. Ҳали қолливоч қонотиндо қой гатиради, Бир сури ...
24 декабр 2019
«Чет эллардан келтириб ўрнатилган унитаз ва клозетларда ўтирволиб мазза қилиб ҳожат чиқариш ҳатто озодликда юрганларнинг кўпчилиги учун ушалмас орзу-ку! Ҳаттоки, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...