Асосий мавзулар
6 сентябр 2018

Интим видеоси тарқалган мулладан даъвоси йўқлиги cўралди

Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига келиб ундан «Милицияга давоим йўқ» деб ёзиб беришни талаб қилаётганини «Элтуз»га билдирди.

Лекин мулла милиция ходимларини ҳеч кечирмоқчи эмаслиги ва бундай тилхатни ёзиб бермаслигини айтмоқда.

«Милиция архивида турган важни 6 йилдан кейин ким бориб чиқара олади? Қайси ўғри бу видеони милиция архивидан олиб халққа тарқата олади милициядан бошқа?» дейди Отажонов.

Унинг тағин «Элтуз»га билдиришича, бу видеони олганлар ва тарқатганлар Урганч шаҳри ИИБ расмийларидир.

«Ўзлари ишни қилиб қўйиб, кеча яна 4 мелиса мени қўрқитишга келиб турибди. «Ёзиб берасанми милицияга давоим, далолатим йўқ мени!» деб. Менинг далилим йўқ бўлса, унда ким, деворми бу видеони чиқарди? Ёки осмондан тарелкада учиб келиб бу видеони олишдими?»

«Мен ўзимни ўзим осиб ўлдираман. Мозоримни тайёрлаб қўйибман милисалар қилган иши учун. Мен ҳали яна 20 та жойга милициялар қилган иши учун ўлишим ҳақида ёзиб жўнатганимдан кейин ўламан. Бу милициялар қилган иши учун жавоб берсин», деди «Элтуз»га Абдуҳамид Отажонов.

Отажоновнинг сўзларига кўра, милиция ходимлари бу воқеа ҳақидаги мақола «Элтуз» нашрида босилган 23 августдан кейин бир ҳафта ўтгач келишган.

Видеода мулланинг ёш аёл билан жинсий алоқа қилаётгани устига қўққисдан кириб келган шахслар билан бўлган воқеа акс этган.

Отажоновнинг айтишича, 18 августдан бошлаб Интернетга қўйилган шов-шувли видеодаги воқеа аслида олти йил бурун содир бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 январ 2021
«Элтуз» қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильмда бульдозер дарахтзорни суриб ташлайди ва ўрнида ҳашамдор сарой пайдо ...
22 феврал 2019
Ички ишлар вазирлиги “Элтуз”да “Ғаллаороллик йигит ИИБ ходимлари уни таҳқирлашганини билдирди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага муносабат билдириб, унда келтирилган ...
26 июн 2023
Тўраев Абдусамад Абдулҳамидович 13.01.1959 йилда Учқўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, ёшга доир ...
16 май 2022
Toшкентдаги гимнастикачи аёл суратига юбка кийдирилди. Бу «маънавий таҳрир» Тошкент шаҳар ҳокимлиги «ижоди» бўлиши мумкинлиги ҳақида маҳаллий блогер Никита ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...