Асосий мавзулар
10 сентябр 2018

Танловни чеклайдиган жамият – фақат ўзини чеклайди

Кескин қарашлари билан ижтимоий тармоқда танилган жиззахлик тадқиқотчи Рафаэл Сатторов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистондаги тузумни «архаик неофеодал жамият», дея атади.

«Ўзбек зиёлилари орасида, бизда диндорларни таъқиб қиладиган секуляр жамият мавжуд, деган нотўғри қараш бор», деди у «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Аксинча, Сатторовнинг фикрича, ўзбек жамияти диний ақидалардан кўра секуляр дунёқарашни кўпроқ таъқиб қилади. Масалан, телевизорда ҳижобни чеклашдан кўра одамларнинг кундалик кийим-боши, юриш-туришини чеклашга оид кўрсатувлар кўпроқ.

«Бунга бағишланган яна қанча сон-саноқсиз тадбирлар ўтказилади университетларда. Масалан, ҳар хил субкультуралар бор. Улар хоҳлаган кийимини кия олишмайди, бирлаша олмайди – уларга дарров босим ўтказилади. Қандайдир айблов ёрлиқлари ёпиштирилади…», дейди у.

Унинг фикрича, диндорларга бағишланган, уларнинг ҳуқуқини чекловчи кўрсатувлар эса жуда саноқли.

«Элтуз» мухбирининг сўнгги ҳафтада бир қанча диний блогерларнинг жазога тортилганига оид эътирозли саволига жавобан Сатторов уларнинг айнан ҳукумат сиёсатини юргизаётган диндорлардан фарқли фикр билан чиққанлари учун жазоланишганини айтади.

«Мана, қамалган блогерларнинг бир Зиёвуддин Раҳим. У ўзининг диний фикрлари билан бошқа шахсларнинг эркин танловига қарши бўлган рўмол ўрамаган аёлларни фоҳишаларга тенглаштирган, сериал ижодкорларини ватан хоинлигида, фарзандларига ҳаром луқма едирганликда айблаган. У бошқалар эркини чекламоқчи эди, мана ўзига ҳам қайтиб келди шу чеклов…», дейди Рафаэл Сатторов.

Жамият тинимсиз секуляр фикрни чеклаш билан овора бўларкан, Сатторовнинг фикрича, бу мамлакатга ишончнинг йўқолишига, фикрловчи шахсларнинг мамлакатни тарк этишига, ўқиш ўрнига тинимсиз қандай кийимда келиш муҳокама қилинадиган мактабларни эса бўлғуси гастербайтерлар битказишига олиб келиши мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 июн 2022
АCCА.media ёзишича, “Очиқ чизиқ” ташаббус гуруҳи ҳуқуқ ҳимоячилари маҳбуслар учун посилкаларда маҳсулотлар ноқонуний олиб қўйилиши ва маънавий камситилиши билан ...
26 ноябр 2018
Мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бартараф этилиши ўрнига авж олиб бораётганида Халқаро меҳнат ташкилоти ...
18 январ 2018
Миллий хавфсизлик хизмати собиқ генерали Шуҳрат Ғуломов қамоқхоналардаги айрим сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш гуруҳини тузган. Бу ҳақда ...
25 май 2017
24 май куни “Яланғоч ота” қабристонига кўмилган Марказий Банк Бошқаруви раиси 67 яшар Файзулла Муллажонов ўзбек сўмини конвертация қилишга ...
Блоглар
26 август 2022
30 йилдирки саргардонликда, аввал Норвегияда кейин Туркияда яшаётган Муҳаммад Солиҳ янги куллиёти – асарлар тўплами ...
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ...
10 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ...