Асосий мавзулар
3 октябр 2018

Японияда босқинчилик қилган ўзбек ҳибсга олинди (видео)

Япониянинг NHK, TBS ва JNN ахборот манбалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси, Андижон вилоятида туғилган ва Япониядаги касб-ҳунар коллежида чет эллик талаба сифатида таҳсил олаётган Муҳаммадсаид Фазлиддинов босқинчиликда айбланмоқда.

У Токио вилоятининг Акишима шаҳарчасидаги дўконларнинг бирида босқинчилик қилганликда гумонланиб, маҳаллий ички ишлар бошқармаси томонидан 28 сентябрь куни қўлга олинган.

Айтилишича, Ўзбекистон фуқароси дўкон сотувчисига тан жароҳати етказиб, 800.000 иен ($ 7100 атрофида) пулни ўғирлаб олиб чиқиб кетган.

Муҳаммадсаид Фазлиддинов 2017 йилнинг сентябр ойида Японияга талаба визаси билан таълим олгани келган.

Босқинчилик, пул ўғирлаш жинояти учун Япония Жиноят кодекси асосида 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Умуман олганда, бундай жиноятлар ўзбеклар ўртасида тез-тез учраб турибди. Супермаркетларга кириб, расталардаги озиқ-овқат маҳсулотларини бемалол олиб чиқиб кетишяпти. Шунингдек, поезд, метроларда ҳам юриш-туриш маданиятига риоя қилмай, йўлкира ҳақини тўламай, чиқиш эшигидан қочиб кетишяпти.

Японияга, асосан, Андижон, Наманган ва самарқандликлар япон тили мактабига талаба визаси билан борадилар. Улар тилни мукаммал ўрганмай туриб, қоида ва шартномага амал қилмай, икки-уч ойда мактаблардан қочиб, ноқонуний ишлаб юришибди. Баъзилари иш топа олмай, ўғирлик, фирибгарлик йўлига ўтиб ҳам пул топишмоқда.
Бу эса японлар ўртасида жуда кенг муҳокама қилинаётир.

Баъзи интернет нашрларида японлар изоҳ қолдириб: “Ўзбекистон ҳақида ижобий фикрда эдим. Бундай воқеаларни эшитиб, ўзбеклар ҳақидаги фикрларим салбийлашиб боряпти”, деб ёзмоқда.

Яна бошқалари эса: “Ўзбеклар пул учун ўғирлик қилишгача боришини тасаввур қилиб бўлмайди”, деб ёзади.

Бу воқеа фейсбукдаги Япония ва Ўзбекистон жамиятлари гуруҳида кенг муҳокамада бўляпти.

Бу мавзудаги видеони “Элтуз”нинг ютуб каналида кўришингиз мумкин: https://youtu.be/rWkXRatFOXU

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 апрел 2015
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон мустақиллиги арафасида мамлакат аҳолиси президент сиёсатини тўлиқ қўллаб қувватлашини билдирди, балки етар… ...
27 феврал 2016
“Озодлик” радиосининг билдиришича Тошкент шаҳридаги деярли барча банк ходимларига уйма-уй юриб кексалар пенсияларини пластик картага ўтказиш топшириғи берилган. Ҳар ...
20 июн 2016
Қирғиз матбуотининг билдиришича, 18 июн куни милицияга мурожаат қилган жалолободлик аёл, қишлоқ масжиди имомининг ўз ўғлини зўрлагани ҳақида ариза ...
7 январ 2020
Марказий Осиë археологияси ва меъморий реставрацияси асосчиси Михаил Массон туғилганига 2017 йилнинг декабрида 120 йил тўлди. Бироқ Археолог изланишлар ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...