чоршанба,
18 декабр 2024
22 октябр 2018
Москвалик «дангаса» Каримов ҳайкали пойини ўпди
Москвада Каримов ҳайкали очилган 18 октябрь куни ўзбек мигрантларидан бири ҳайкал олдида таъзим қилиб, унинг пойини ўпди.
Абсурд ҳолат шундаки, Ислом Каримов тириклигида иш топиш илинжида хорижга чиқиб кетганларни «дангаса» деб атаб, улардан ижирғанишини билдирган эди.
Каримов ўлгач, барча диктаторлик жамиятларидаги каби унинг тобути ортидан йиғлаш, гул ирғитиш, қабрига сиғиниш ҳолатлари давом этди.
Москвадаги ҳайкалнинг очилиш маросими якунланиши биланоқ оддий гастербайтерлар учун ҳам унга яқинлашиш имкони яратилди.
Каримов ҳайкали таниқли англиялик ҳайкалтарош Пол Дей томонидан ишланган. Унинг ҳамкасби рассом Туз эса ҳайкалнинг ўзбек анъанаси асосидаги муқобилини таклиф қилди.
Рассом Туз
Eltuz.com