Cатира
19 декабр 2018

Урганчлик судья Зокиржон Ибрагимов пора билан ҳибсга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Зокиржон Ибрагимов 14 декабрь куни 12 минг АҚШ долларини пора сифатида олаëтганида ушланди.

Урганчлик судья порани турар жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш масаласини ҳал қилиш эвазига М.Э.дан талаб қилгани ҳақида ёзади, жумладан, прокуратуранинг расмий сайти.

Ушбу хабарга кўра, 11 декабрь куни М.Э. Урганч тумани судьяси Зокиржон Ибрагимовга қонуний чора кўрилишини сўраб, Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга ариза билан мурожаат этган.

Ҳозирда урганчлик порахўр судъяга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги ыонуни ва Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра жиноят иши қўзғатилган.

Урганч тумани мулозимларининг уй-жойга эгалик қилишга алоқадор пора билан қўлга туширилгани ҳақида «Элтуз» илгари ҳам ўз ўқувчиларига маълум қилган эди.

Хусусан, Урганч тумани ҳокими Отабек Бекчонов 15 октябрь куни ишдан олинган, туман прокурори Д.Мадиримовга ҳайфсан берилган.

Шу йилнинг август ойида Урганч тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари 29 яшар Бекзод Абдримов ерга эгалик ҳуқуқини олиб бериш учун пора олганликда айбланиб қамалган эди.

Бундан сал аввал – 5 декабрь куни «Элтуз» нашри журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан ишни назорат тартибида қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилгани ҳақида ёзган эди.

Урганч туманлараро фуқаролик судининг 27 ноябрь кунги мажлисида судья Ўткир Машарипов ака-ука журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш борасидаги ўзи чиқарган қарорни ўзи ўз кучида қолдирган эди.

Eltzu.com

Тағин ўқинг
24 июн 2021
Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти… Ҳаммани қизиқтирган ташвишли муаммо соқол муаммоси бўляпти. “Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом ...
10 феврал 2020
Ўзбекистоннинг туризмни иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш сиёсати қўшни давлатларда ҳам сайёҳлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда. ...
25 август 2016
Президент фармонида, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ...
12 апрел 2024
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб келина бошланди. Мустамлакачилар ҳеч ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...