Асосий мавзулар
13 март 2019

Олий суд журналистлардан қасд олдими?

Ғайрат Бобожонов 50 ëшда. Шундан 25 йилини журналистикага бағишлади. Журналистик фаолиятини Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканалда 1994 йили бошлаган журналист-тасвирчи Ғайрат Бобожонов, мана 25 йилдирки, ҳукумат тазйиқларини кўп кўрди.

“Хавфли журналистика” деган китобда Ғайрат Бобожоновга қарши маҳаллий мулозимлар қилган тазйиқлар силсиласи батафсил акс этган. ББСнинг «Нюс найт» дастури учун Хоразмда мажбурий меҳнат ҳақида лавҳа суратга олган. “Очиқ Осиë”, «Франс 4» канали, «Немис тўлқини»¸ «Озодлик» каби ОАВЛар билан ҳамкорлик қилган Ғайрат Бобожонов сўз эркинлиги душмани бўлган маҳаллий мулозимлар тазйиғига учради. Унинг уйини тортиб олишди.

Ўзбекистон Олий суди судьяси Ж.Тиркашев хоразмлик журналистлар Бобожоновлар шикояти бўйича 1 февраль кунги суд ажрими билан уларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақидаги суд ҳужжатини қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас, деб топди.

Ж.Тиркашев журналистларга қарашли уйларнинг давлат рўйхатига олинмагани боис суднинг бу мулкларни давлат фойдасига мусодара қилиш қарорини қонуний деб топган.

Бироқ журналистларни ҳимоя қилаётган Тошкентдаги «Симай» адвокатлик бюроси вакили 13 февраль куни «Элтуз»га Олий суд ажрими ноқонуний эканини, мулкнинг давлат рўйхатига олинмагани уни тортиб олиш учун асос бўла олмаслигини билдирди.

«Бу, албатта, нотўғри ажрим. Биз бу юзадан Олий суд раисига шикоят аризаси билан мурожаат қиламиз», деди «Симай» адвокатлик бюроси вакили «Элтуз»га.

Урганч тумани суди журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг Урганч туманидаги уйларини мусодара қилиш қарорини ўз кучида қолдириши ортидан 2018 йилнинг 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилган эди. Ҳозир Стокгольмда истиқомат қиладиган Қудрат Бобожон буни ўзи бош муҳаррир бўлган «Элтуз» нашрида МХХ ва ДХХ қилмишлари акс этган туркум мақолалар ортидан қилинган сиëсий ўч олиш деб ҳисоблайди.

2018 йилнинг 27 декабрида Урганч туманлараро фуқаролик суди судьяси Ўткир Машарипов журналист ака-ука Бобожоновларнинг уйини мусодара қилиш борасидаги ўзи чиқарган қарорни кучида қолдирган эди.

Судья Ўткир Машарипов ўз қарорига асос қилиб судга мурожаат этишнинг барча муддатлари ўтказиб юборилганини рўкач қилган.

«Симай» адвокатлик идораси вакили шу боис биринчи инстанция ва кассация тартибидаги судларни четлаб ўтиб, Олий судга назорат тартибида мурожаат қилган эди.

Журналист Қудрат Бобожоннинг сўзларига кўра, Олий суднинг бундай ажримига унинг «Элтуз» нашрида босилган МХХ ва ДХХ раҳбарлари кирдикорларига оид туркум мақолалари ва суриштирув фильмлари сабаб бўлган, айни мақолалар сабаб унинг тармоқдаги аккаунтлари очиқ таҳдид нишонига айланди.

«Уларнинг сўнггиси «ДХХ инқирози. Янги раҳбарият эски назоратини давом эттирмоқда» сарлавҳаси остида 2019 йилнинг 14 январида босилган, орадан 15 кун ўтиб – 1 февраль куни Олий суднинг ажрими чиқарилди», дейди «Элтуз» муҳаррири Қудрат Бобожон.

Унинг қўшимча қилишича, мақоладаги фактлар 8 февралга келиб тўлиқ тасдиқланди. ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев ишдан олиниб, унга жиноят иши очилди. Ўнлаб ДХХ зобитлари қамалди.

11 февраль кунига келиб, Ихтиëр Абдуллаевнинг ўзи ҳам, «Элтуз» манбасига кўра, давлат тўнтариши қилишга уринишда гумонланиб қамоққа олинди.

2018 йилнинг 22 ноябрь куни «Озод Европа – Озодлик радиоси» (RFERL) нинг Вашингтондаги қароргоҳи маъмурияти бу амалнинг журналистлардан ўч олиниши экани ҳақида баëнот берганди. Ҳозир Прагада истиқомат қилаëтган журналист Шуҳрат Бобожонов уйи ноҳақ мусодара қилинганини ўз журналистик фаолияти боис Ўзбекистон расмийларининг қасд олиши, деб баҳолади.

Лавҳамиз қаҳрамони – 50 яшар хоразмлик журналист маҳаллий мулозимларнинг сўз эркинлиги билан кураши Каримов давридан қолган анахронизм экани ва бундай мулозимлар янгиланаëтган Ўзбекистон имижини дунë жамоатчилиги кўз ўнгида пастга ураётганига эътибор қаратади. Ғайрат Бобожонов Олий суд ажрими устидан Олий суд раисига шикоят қилишини билдирди.

Улуғбек Ашур
Видео: https://youtu.be/f_QjhWGMXCc
eltuz.com
Тағин ўқинг
15 октябр 2018
Ижтимоий тармоқда Журналистика университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг пахта тераётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Биринчи расмда ...
5 май 2017
Президент Мирзиёев, 27 апрел куни, Жиззах вилоятидаги мажлисда амалдорларни кунига 8 соат ўрнига, 18 соатдан ишлаши кераклигини тайинлади. «Мен ...
11 ноябр 2019
«Элтуз» нашри «Ёзарнинг саси» рукнида таниқли ўзбек шоираси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 67 яшар Қутлибека Раҳимбоеванинг миллат ва ...
27 январ 2023
РТ: Сиз билан яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман.  МС: Ничиксизлар, жоллимисизлар, мўччи бика, хўжик биррилар… Бормисиз, ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...