Асосий мавзулар
8 апрел 2019

Судда Шуҳрат Домбрабадскийга ўн йил жазо сўралди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг ёпиқ мажлисида ўтган асрнинг 90-йилларда Шуҳрат Домбрабадский номи билан танилган 62 яшар авторитет Шуҳратилла Носиров ва унинг Россия ватандоши бўлган акаси 63 яшар Шавкат Носиров устидан суд музокаралари якунланди ва уларга 8 апрелга белгиланган суд мажлисидан сўнг узоқ муддатли жазо ҳукми ўқилиши кутилмоқда.

Шуҳратилла Носировнинг «Элтуз» мухбирига интервью берган, бугунги кунда Швециянинг Стокгольм шаҳрида яшаётган жияни ва айни пайтда келини Шаҳноза Носирова бундан илгари 23 йилдан ортиқ қамоқда ўтириб чиққан қайнотасининг яна бир бор узоқ муддатга қамалишини адолатсизлик, дея баҳолайди.

«2018 йилнинг июнида адамиз рўзадор, оғизочар бераётган эдик. Бирдан чироқ ўчди. ДХХнинг 15 тача жангчиси бостириб кириб, адам ва амакимнинг қўлини қайириб, кишан солиб олиб кетишди. Дод-вой бўлиб кетди. Шу томошани кўрсатиб, тағин уйимизда пишаётган кабобларни ейишди», дея эслайди қанотаси ва амакисининг ҳибсга олиниши воқеасини Шаҳноза Носирова.

Тошкентда ёпиқ ўтаётган судда ака-ука Шуҳратилла ва Шавкат Носировлар Жиноят кодексининг 145, 165, 227 ва 228-моддалари – виждон эркинлигини бузиш, товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш каби қатор жиноятларни содир этганликда айбланишмоқда.

Носировларнинг қамалишидан кўп ўтмай, 2018 йилнинг 1 июлида «Ўзбекистон-24» канали уларни масжидни ўзлаштиришга уринишда айблаб «Манманликнинг охирги бекати» фильмини намойиш қилди. Шаҳноза Носировага кўра, бу кўрсатув республика телевидениеси томонидан қайнотасига нисбатан айбсизлик презумпциясининг яққол бузилишидир.

Бошқа бир эпизодга кўра, ишнинг судга оширилишига Шуҳратилла Носировнинг холаваччаси Баҳодир Шаропов билан уй-жой можароси ва унинг бу юзадан даъвоси сабаб бўлган.

Шаҳноза Носированинг билдиришича, қайнотасининг акаси, асли Польшада туғилган, бир вақтлар Россия депутати бўлган, ҳозирги кунда москвалик тадбиркор, «Диалектик» ширкати раҳбари, Россия ватандоши Шавкат Носировга 9 ой тергов давомида қийноқлар қўлланилган ва ундан 20 минг доллар пора талаб қилишган.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси атташеси К.Афанасьев имзолаган, 2018 йилнинг 26 январида йўлланган мактубда элчихона ўз ватандошининг қамоққа олиниши, суд ёпиқ эшиклар ортида ўтаётгани юзасидан ташвишланиб, нота тайёлаганини маълум қилинган эди.

Шуҳрат Домбрабадский илк бор 1993 йили босқинчиликда айбланиб, бир нечта муддатни чўзишлар билан умумий 23,5 йил қамоқда ўтириб, 2016 йилнинг 18 августида муддати тугагани боис озод этилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2020
Ҳар жума яқинлашгани сари ичимда бир орзиқиш ҳис қиламан. Узоқ сафардан уйга қайтган одам ўз яқинларига сафар таассуротларини айтиб ...
11 январ 2019
10 январь кунги селектор йиғилишида президент Мирзиёев ИИВ ишини қониқарсиз деб топди. Вазирликнинг ўнлаб раҳбар ходимлари ишдан олинди. Ўтган ...
28 октябр 2020
Жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бир гуруҳ зиёлилар Тошкентда йиғилган. Бу йиғин “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик ...
3 октябр 2015
Сурхондарë вилоятида Солиқ Инспекция ходимлари ошхона ва дўконларга кечаси соат 21:00 ларда кириб корхона рахбарларига дўқ қилиб: «Агар эртагаëқ ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...