Асосий мавзулар
1 май 2019

Олий суд журналистлардан қасд олиш буюртмасини бажарди

Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни жуналистлар Бобожоновларнинг уйлари мусодара қилиниши ҳақидаги суд қарорлари устидан аризани «қаноатлантирмаслик» ҳақида расман билдирди.

Журналистларнинг адвокати Сергей Майоров маҳаллий ҳокимият идораси розилиги ва рухсати билан қурилган, одамлар яшаётган уйларнинг ҳокимият фойдасига мусодара қилинишини «мутлақо абсурд қарор», деб атади.

«Ушбу қарор буюртма тарзида чиқарилган. Ҳар ҳолда қайсидир давлат амалдорининг журналистлардан айнан шундай қасд олганига жуда кўп аломатлар бор. Бу, албатта, нотўғри ва адолатсиз қарор», дея таъкидлади журналистларни судда ҳимоя қилган «Симай» адвокатлик бюроси раҳбари Сергей Майоров «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Урганч тумани суди журналистлар Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машарипов уни ўз кучида қолдирган.

Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган, ажрим юзасидан журналистлар тағин Олий судга шикоят қилишган эди.

Видео: https://youtu.be/kX1ire_wCAQ

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 сентябр 2019
Хоразм вилояти телевидениеси 25 сентябр куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очиловдан иқтибос келтириб, шоир Маҳмуд Ражабнинг айбига ...
1 май 2015
Ислом Каримов Ўзбекистонга 1989 йилдан раҳбарликни бошлаган. 24 йил аввал. Жуда ҳам қадимдан. Бу вақт ичида у анча қартайиб ...
15 декабр 2017
14 декабрь куни HRW тадқиқотчиси Стив Свердлов Ўзбекистондаги расмий матбуотнинг иккиюзламачилиги ҳақида мақола чоп қилди. Podrobno.uz сайтида 5 декабрда ...
3 ноябр 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...