Видео
13 май 2019

ДХХ ҳибсга олган журналистнинг Муҳаммад Солиҳдан олган интервьюси очиқланди

ДХХ тергов бошқармаси томонидан ҳибсга олинган Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳдан олган интервьюси 13 май куни Ютуб каналида пайдо бўлди.

Бу Юсуповнинг қамалишидан бир неча ой илгари Туркияда тасвирга олган, бироқ қамалганидан кейингина яқинлари томонидан очиқланган иккинчи видеосидир.

Дастлабки видео бир кун олдин – 12 май куни чоп қилинган, Юсуповнинг президент Мирзиёевга видеомурожаати эди.

Видеомурожаатида журналист «агар бу кўрсатув интернет тармоғига қўйилган бўлса, сиз кўраётган онларда мен ё ҳибсда, ё Ватандан ташқарида, ёки, Худо кўрсатмасин, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган бўламан», дейди.

Ҳар иккала видео – Муҳаммад Солиҳдан олинган интервью ҳамда Юсуповнинг президентга видеомурожаати, «Элтуз»нинг ўрганишича, 2018 йилнинг 25 сентябрида Туркияда суратга олинган. Юсуповнинг яқинлари томонидан тармоққа қўйилган.

10 май куни ДХХ журналистнинг уйида тинтув ўтказган эди. Юсупов айни дамда ДХХнинг Тошкентдаги «Гвардейский» деб ном чиқарган ҳибсхонасида сақланаётгани айтилмоқда.

Видео: https://youtu.be/F1B4uHASRU4

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 январ 2016
23 ёшли Сардор Милано Тошкентда Ëшлар симфоник оркестри жўрлигида яккахон концерт уюштиришга азму қарор қилганида “Ўзбекнаво” мулозимлари бу концертга ...
11 январ 2019
Қуйидаги мақолада келтирилган маълумотлар Давлат ҳавфсизлик хизмати таркибида ишлайдиган шахсдан келиб тушди. Ўзбекистон каби ёпиқ мамлакатда давлат органлари кўп ...
26 июн 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
18 март 2023
Рассом Ўрумбай Охуновнинг юз йиллик таваллудига бағишланади Қирғизистондаги биринчи профессионал рассом Ўрумбой Охунов 1923 йил 21 мартда Наврўз байрами ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...