Асосий мавзулар
27 июн 2019

Юлдуз Усмонова Гулнора Каримова қайтишига қарши чиқди

Юлдуз Усмонова 27 июнь куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида «Гулнора Каримовани соғиндик» дея ижтимоий тармоқда акция бошлаган санъаткорларни қоралади.

«Қаттиқ соғиниб, юраклари эзилиб кетибди Гулнорани соғинишиб, «Биз соғиндик, қачон чиқасиз?» деб. Чиқади бошингларга бало бўлиб…», дея киноя қилади ўз ҳамкасбларини Юлдуз Усмонова видеомурожаатида.

Юлдуз Усмонова бу сафарги чиқишида 2016 йили ўлган президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизини ўғри деб атади ва у ўзбек халқидан ўғирланган бир миллиард долларни ташқарига олиб чиқиб кетганини писанда қилди.

«Нима учун бу пулни сўрамаслигимиз керак? Сўраймиз! Бу пул халқники, сизнинг ёки менинг шахсий пулимиз эмас бу пул. Мен халқнинг пули халққа қайтиши тарафдориман. Мен қайси ўғрини соғинишим керак? У ўғри-ю», деди қўшиқчи Гулнора Каримова ҳақида.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова уни бошқа артистлардан кўпроқ билишини иддао қилиб, президентнинг қизи тадбирларида мажбур ва текин ишлаб бергани ҳақида гапирди.

«Соат иккидаям, учдаям турғазиб қўйиб, «ночнушка»да кетиб, ашула айтмагансизлар-у. Мен айтганман, биламан. Бормасанг – запрет, бошингга бир куволда тушади. Бормасанг калтак ейсан, борсанг пулингни олмай қайтасан. Ҳозир пул ишлаяпмиз-ку, ўртоқлар», деди Усмонова.

Ёш санъаткорларнинг бундай чиқиши уларнинг обрўсини тўкишини билдираркан, Усмонова: «Агар номларингни битта-битта айтсам, халқ битта-битта тупурса, лаънатнинг ичида қолиб кетасизлар!» деди.

Бундан аввалги, 2016 йилнинг сентябридаги видеомурожаатида Юлдуз Усмонова «Ислом Каримовнинг жанозасига дунё ҳавас қилгани», “Юртбоши ўлгани билан қурилган тизим ўлгани йўқ!” деган гапларни айтиб, ўзи маломатга қолган эди.

Видео: https://youtu.be/IwoTN_IgJRY

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 феврал 2017
«Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?» – деди Мирзиёев 9 январда милиция ходимлари ...
21 июл 2017
Жорий йил бошида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган Абдуқодир Машариповга кўмак берганликда гумонланган 42 ёш, ...
25 ноябр 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизла мўччи ойбика ҳам ...
26 декабр 2018
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 16 миллиард долларни ташкил этди ва ЯИМнинг қарийб 40-45 фоизига яқинлашди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...