Асосий мавзулар
14 август 2019

Хоразмлик фаолларнинг Маҳмуд Ражаб ҳимоясига намойиш ўтказиш аризаси рад қилинди

Бир гуруҳ фаолларнинг 13 август куни шоир Маҳмуд Ражаб ҳимоясига норозилик намойиши ўтказишни сўраб Хоразм вилояти ҳокимига, вилоят ИИБ ва вилоят телевидениесига берган аризаси рад этилди.

Фаоллар илгари Маҳмуд Ражабдан мусодара этилган мухолифатчи шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг китоблари, шунингдек, ноутбук ва қўл телефонини қайтаришни талаб қилишмоқда.

Маҳмуд Ражабнинг умр йўлдоши Гулчеҳра Бекмонова «Элтуз»га у ўғиллари ва бошқа яқинлари билан токи шоирни, унинг ишини суриштираётган терговчи суҳбатга таклиф қилмагунча, тунни вилоят ИИБ биноси олдида ўтказишганини билдирди.

«Аризамизга одатдагидек рад жавоби беришди. Эртаси куни терговчи Умрбек Йўлдошев мени қабул қилди. Икки соат гаплашди. Кўпроқ яхши ваъдалар берди. Мен ўз талабимда қолишимни айтдим», деди «Элтуз»га 14 август куни ИИБ ходими қабулида бўлган Маҳмуд Ражаб.

Гулчеҳра Бекмонованинг қўшимча қилишича, 13 август куни ички ишлар ходимлари ички ишлар бўлими олдига келган фаолларни тасвирга олаётган блогер Нафосат Оллошукуровага босим кўрсатиб, унинг телефонини олиб қўйишга уринишган.

Таҳдидлардан чўчиган Оллошукурова шу куни ўзининг фейсбук саҳифасида Тошкентга кетишга мажбур бўлганини билдирган эди.

Оллошукурова фейсбук саҳифасига қўйган видеоларда Маҳмуд Ражабни қўллаб-қувватлаётган фаоллар билан мулоқотлар ҳам акс этган.

«Эрк» демократик партиясининг урганчлик 83 ёшли фаоли Ғойибназар Қўшжонов китобларнинг тақиқланишига қарши эканлигини айтади.

«Тарихни эслайлик. Муҳаммад Солиҳ – Мустақиллик декларацияси муаллифи, миллий мустақилликни ҳимоя қилиб чиққан шахс. Бугунги кунда кутубхоналарда эски мафкура, Лениннинг китоблари ҳам турибди. Шуларнинг ўрнига Маҳмуд Ражаб келтирган китоблар қўйилса яхши эмасми?» дейди Қўшжонов тармоқда эълон қилинган видеода.

«Чингиз Айтматов эътироф этган буюк классик шоир Муҳаммад Солиҳ устидан хулоса чиқарган бу экспертларни мен ўрмонда юрган қуёнчаларга ўхшатаман. Бу қуёнчаларни айиқ нима қилишини ўзингиз яхши биласиз», дейди Маҳмуд Ражаб ҳимоясига чиққан яна бир фаол.

Жорий йилнинг 10 май куни Маҳмуд Ражабнинг уйида тинтув ўтказган ИИБ ходимлари унинг ноутбуки, қўл телефони, шунингдек, Муҳаммад Солиҳ ва Муҳаммад Бекжон китобларини олиб кетишгани ҳақида «Элтуз» хабар берган эди.

Жорий йилнинг 17 июлида чиқарилган 5876-5879/22-сонли экспертиза ҳужжатларига кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ходимлари И.Эргашев, А.Муҳаммадиева, М.Артиков, Б.Тўйчиев, Н.Абдуллаева, К.Мирзааҳмедов, А.Мусаев каби шахслар Муҳаммад Солиҳ китобларини қоралаб хулоса беришган.

Хоразм вилояти ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси У.Йўлдошев эса экспертиза хулосасининг кўздан кечириш қисмидан норози бўлган Маҳмуд Ражабнинг илтимосномасини рад қилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2021
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини президент Шавкат Мирзиёевнинг ...
28 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 13-қисми Америкада чоп этилган «Ўзбек карвони» антологиясига киритилмаган шоирлар ...
22 ноябр 2018
Cамарқандда 22 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига бағишланган Осиё форуми инсон ҳақларидан кўз юмилиши фонида кечмоқда. Парадокс шундаки, ...
3 октябр 2018
Япониянинг NHK, TBS ва JNN ахборот манбалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси, Андижон вилоятида туғилган ва Япониядаги касб-ҳунар коллежида чет ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...