Асосий мавзулар
3 январ 2020

«Қодирий тирик бўлганида бугун албатта қамаларди»

Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида у Қодирий ва Чўлпонларнинг қатл этилишига Ғафур Ғулом, Ғайратий, Олим Шарофутдинов каби ёзувчилар чақуви сабаб бўлганига оид ҳужжатларни очиқлаган эди.

«Элтуз» нашрига берган интервьюсида 63 яшар адиб Набижон Боқий ўзининг «Қатлнома» китобига асос бўлган айни ҳужжатларни эслайди. Ўша пайтда «Муштум» журналида ишлаган Набижон Боқий Туркистон ойдинлари қисматига оид НКВД/КГБ ҳужжатларини ошкор қилиш ташаббусини таҳририят олдига қўяди.

«Мана Москва матбуотини ўқияпсиз. Нега улар ёзаяпти биз ёзмаяпмиз. Бизда ҳали ҳам «Муштум» колхоз раиси билан, отарчиларни танқид қилишдан нарига ўтмаяпти» дейди.

Шу тариқа журнал КГБ идорасига расмий хат билан мурожаат қилади. Сатирик журнал ходими саккиз ой давомида 1937-38 йиллар қатағонига оид архив ҳужжатларини ўрганади.

«Элтуз» мухбири шу ўринда, «Қодирийлар Шавкат Мирзиёевнинг туғилишини орзу қилган» дея президентни мақтаган ёзувчи Ибоҳим Ғафуров фикрига баҳо беришни сўради.

«Агар Қодирий тирик бўлганида эди ҳукуматни танқид қилгани учун қамаларди. У албатта фаол блогерлар тарафида бўларди. Шабнам Оллошукурова каби жиннихонага ташлашарди. Чунки у ўша пайтда тузумни танқид қилгани, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Охунбобоевни, мамлакатнинг иккинчи рахбари Акмал Икромовларни ҳажв қилгани учун қамалганди», деди Набижон Боқий.

Набижон Боқий билан бўлиб ўтган суҳбатни «Элтуз»нинг ютуб каналида тингланг: https://youtu.be/qHWkazcIx7o

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 ноябр 2017
2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта ...
9 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 48-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Соф санъат» фидоийларининг ...
4 сентябр 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
13 январ 2020
Учкўприк туманидаги бир гуруҳ фермерлар президент ташаббуси билан ташкил этилган кластер тизими ўзларини хонавайрон қилаётганидан шикоят этишди. Бу муаммони ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...