Асосий мавзулар
7 феврал 2020

Шинжон коронавирус чангалида

Хитой ҳукумати 5‏ февралгача Шинжон-Уйғур мухтор туманида «Ухань вируси»га чалинганлар сони 32 кишига етганини эълон қилди.

Мухтор туман Соғлиқни сақлаш қўмитасининг билдиришича, коронавирус билан хасталанганларнинг 25 нафари Уйғур мухтор туманида, 7 нафари эса Бинтуанда аниқланган. 

Лекин кузатувчилар касалликни юқтирганлар сони бундан анча кўп бўлиши мумкинлигини айтмоқда. 

Маҳаллий ҳукумат вирус тарқалишига оид маълумотларни “давлат сири” сифатида очиқламаётгани сабабли ҳақиқий вазиятни билиш қийин кечмоқда. 

Гарчи «Ухань вируси» кенг қулоч ёзган, оммавий таҳдидга айланган бўлса ҳам Шинжон-Уйғур мухтор тумани мулозимлари Хитой ҳукуматининг кучли босими туфайли шу пайтгача Ухань билан ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти қатновини чеклашга интилмаяпди.

Баъзи кузатувчилар бу уханлик минглаб хитойларнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманига оқиб кириб, вирус тарқатишнинг яширин манбасига айланишига йўл қўйилаётганини англатишини таъкидламоқда. 

Шинжон-Уйғур мухтор тумани Соғлиқни сақлаш қўмитаси ҳисоботига кўра, 5 февраль куни туманда яна 3 киши коронавирус юқтиргани аниқланган ва шу тариқа беморлар сони 32 нафарга етган. 

Коронавирусга чалинганларнинг 12 нафари Урумчида, 7 нафари Или вилоятида, 1 нафари Турфонда, 1 нафари Оқсуда, 4 нафари Ҳарбий район 7‏-дивизиясида, 2 нафари Ҳарбий район 8‏-дивизиясида, 6 нафари Ҳарбий район 9‏-дивизиясида кузатилган. Уларнинг 8 нафари оғир аҳволда.

Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси 5 февраль эълон қилган ҳисоботда  5 февралгача мамлакатда мазкур вирусдан вафот этганлар сони 430 кишига етгани, беморлар сони эса 20 мингдан ошгани айтилади.

«Нью-Йорк таймс» газетасининг 3 февралдаги сонида ёзилишича, Хитойда коронавирусга чалинганлар ва вафот этганлар сони 2003‏ йилда тарқалган сарс вирусидан вафот этган ва хасталикни юқтирганлар сонидан анча ошиб кетган.

Eltuz мухбири

Тағин ўқинг
22 декабр 2023
Рассом Туз: Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас. Матчон Суқулиш: Туз оға бугунги гунам эртанг учун тарих. Сиз бугуннан ...
10 апрел 2020
Ҳар йили 10 апрель куни ўтадиган бу байрамнинг моҳияти фашизмга, диктатурага бўйcунмаслик, тинч норозилик акциялари, саботаж, баъзан эса қуролли ...
3 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди ...
15 январ 2017
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилнинг 26 июнидан бери бошқарган Рустам Расулович Иноятов, мамлакатдаги юзага келган вазиятдан келиб чиққан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...