Асосий мавзулар
7 сентябр 2020

Эри уриб қўлини синдириб, ахлатли памперс едирган аёл муаммосини мулозимлар бости-бости қилмоқчи

Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, боласининг ахлати тўла уч кунлик памперсни ейишга мажбурланган самарқандлик 25 ёшли Мустаҳкамнинг дўппослангани видеоси тарқалганидан сўнг 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳри ҳокимлиги бу ҳақда хабар берди.

Расмий хабарга кўра, Самарқанд ИИБ эри томонидан аёвсиз калтакланган аёлни ўз ҳимоясига олган. Уни иш билан таъминлаб, янги уй олишида ҳам кўмаклашишини ваъда қилган.

Мустаҳкам тиббиёт коллежида ўқиган, ҳамшира, тўртта тилни билади. Шаҳар ҳокимлиги аёл бир неча йилдан бери таҳқир, хўрланишлар остида яшаб келса-да, бирор марта на маҳаллага ва на бошқа ташкилотга мурожаат қилмаганлиги боис, бу оила нотинч оила сифатида рўйхатда турмаслигини билдирган.

“Қайнона-қайнотаси келини ҳақида жуда яхши фикрда. Уларнинг айтишича, ўша куни келини огоҳлантирмай қариндошиникида қолиб кетган. Жанжал шундан келиб чиққан», дейилади ҳокимлик ахборотида.

Бундан аввал тармоқда аёлнинг эри томонидан аёвсиз калтакланаётгани, ҳатто ўша хонадондаги итнинг ҳам аёлга раҳми келиб ҳимоя қилишга урингани акс этган видео тарқалган эди.

Воқеаларни ёритиб келаётган блогер Ақида Хоним 3 сентябрь куни олган видеосида Мустаҳкам 2018 йили эри уни уриб, мажбурлаб уч кунлик ахлатли памперсни едиргани ҳақида ҳикоя қилади:

«Емайман» деганимда, графин билан бошимнинг орқасига уриб, «Ейсан!» деб мажбурлади… Уриб-уриб едирди, қусганимни ҳам едирди. «Сен ёлғондан қусяпсан, қусганингни ҳам ейсан», деб едирганди”, дейди аёл.

Жорий йилнинг 5 сентябрь кун Ақида Хоним навбатдаги жонли ёйинида Самарқанд шаҳри ҳокимлиги вакиллари жабрланувчи аёлни оиласи билан яраштириш учун унга босим ўтказа бошлагани, бунинг учун айрим масъуллар ҳатто аёлнинг қайнотасидан пул олганини таъкидлаб ўтган.

«Умуман қайтмайман, бормайман, чунки у ердан менинг ўлигим чиқади, мен болаларим учун яшашим керак», дейди калтакланган аёл блогерга берган интервьюсида.

Ўзбекистонда аëлларга қарши зўравонлик кўлами аниқ ўрганилган эмас. Ўтган ҳафта охирида Андижоннинг Марҳамат туманида яшайдиган қиз қўшниси тарафидан зўравонлик нишони бўлгани ортидан ўз жонига қасд қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 сентябр 2016
23 сентябр куни президент вазифасини вақтинча ижро этувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун Ўзбекистонда энг йирик молиявий пирамида қургани ...
28 сентябр 2016
Совет Ўзбекистони пайтида оддий расссомлар пахта терган бўлишса, катта рассомлар пахтакорлар сувратини чизишган. СССР давридаги пахта сафарбарлиги оддий одамлар ...
13 сентябр 2017
Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев калтаклаган мактаб директорларидан бири “Элтуз” нашрига интервью берди. Унинг сўзларига кўра, муштумзўр ...
26 декабр 2015
ЎзРесЖКнинг фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан айблов эълон қилинган Руҳиё Баитова Амнистия Қарорига асосан авф этилди ва озодликка чиқарилди! ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...