Асосий мавзулар
2 ноябр 2020

Франциянинг йиртилган байроғи воқеаси юзасидан расмийлар нотўғри маълумот тарқатган

Намангандаги Grand Sherdor меҳмонхонаси олдига осилган Франция байроғи йиртиб ташланиши воқеаси расмий жавобларда билдирилганидан анча бошқачароқ кечгани маълум бўлди. 

Бу воқеа ҳақидаги хабарлар 28 октябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, мазкур ҳолат акс этган суратлар ҳам эълон қилинганди. 

“Озодлик” радиоси сайтида воқеа юзасидан материал берилганидан сўнг меҳмонхона раҳбари байроқ йиртиб ташланмагани, ювиш учун олингани ва яна илиб қўйилганини айтган, шу билан мавзу ёпилганди…

Бироқ “Элтуз” мухбирининг суриштируви ортидан расмийлар тақдим этган маълумот билан гувоҳларнинг гапи икки хил чиқаётгани билиниб қолди. 

Жумладан, воқеага гувоҳ бўлган, ўзини Жамшид дея таништирган  фуқарога кўра, байроқни уч йигит ечиб олган. Улардан бири байроқни йиртиб ташлаган ва меҳмонхонага кириб кетган. Улар меҳмонхона ходимлари бўлган.

Байроқни расмга олиб, ижтимоий тармоқда эълон қилган фуқаро эса меҳмонхона раҳбарияти тазйиқидан сўнг расмни саҳифасидан ўчиришга мажбур бўлганини билдирди.

Мавзу юзасидан “Элтуз” мухбири меҳмонхона раҳбарияти билан боғланди. У бунга жавобни видеодан оласиз, дея таҳририятга ўзининг воқеага жавобан уюштирилган видеохабарини тақдим этди. 

“Элтуз”нинг айнан байроқ ечиб олинаётгани акс этган видеони тақдим этиш тўғрисидаги сўровига эса рад жавоби берилди. 

“Видеода ҳеч ким келиб байроқни йиртиб ташлай олмайди. Бу ерда кузатув камералари 24 соат ишлаб туради. Бизда давлат рамзларига ҳурмат бор”, деди меҳмонхона раҳбари “Элтуз” билан суҳбатда. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июл 2016
Нафақат водийнинг барча туман халқ таълими ва тиббиёт ходимлари, балки поликлиника,туғруқхона, мактаб ва боғча ходимлари ҳам кўсак қуртини қўлда ...
30 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 15-қисмида ёшлигида ёзган шеърларини ўқиб беради. @eltuz
25 феврал 2019
«Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистон сиёсий элитасининг ташқи кўриниши ўзгарди. Элита аввалгидан очиқроқ, аҳоли билан янги алоқалар ўрнатишга тайёр, ...
27 август 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...