душанба,
16 декабр 2024
24 ноябр 2020
Видео: Андижонда тоза ичимлик сув кўчага оқмоқда
Видеода Андижон шаҳри бозори майдони, Қосимов кўчасидаги аҳвол акс этган. Сиз видео томоша қилаётган пайтда, 24 ноябрь куни тоза ичимлик сув кўчага оқиб ётибди. Андижонликларнинг сўзларига кўра, сув икки ойдан буён оқмоқда.
«Элтуз»га шикоят қилган Андижон шаҳри турғунига кўра, бу аҳвол сентябрь ойида канализация қазиш пайтида рўй берган ва чириган қувурлардан сув оқа бошлаган.
«Бир неча бор пона қоқиб кетишди. Лекин қувурлар эски бўлгани учун мана шунақа аҳвол», деди у.
Унинг тағин айтишича, сув кўчага ётқизилган брусчаткаларни ҳам ювиб кетган. Аҳолининг Андижон шаҳри «Сувоқова» идорасига мурожаатлари натижасиз қолмоқда.
Eltuz.com