душанба,
16 декабр 2024
25 ноябр 2020
Музлаётган Ўзбекистон: Конституция маҳалласида 12 йилдан буён газ йўқ
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Конституция маҳалласида 500 хонадон бор. Уйлардан чиқаётган тутундан эса кўчада нафас олиб бўлмайди.
«Ҳамма топганини ўтин қилиб ёқмоқда», деди 25 ноябрь куни «Элтуз»га видео жўнатган маҳалла турғуни.
Унинг сўзларига кўра, бу маҳаллада 12 йилдан буён табиий газ йўқ. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси шаҳар газ идорасига борса, унга бюджетда пул йўқлигини билдиришган.
Данғарадан маҳаллага газ тортиб келтириш учун 1,5 млрд сўм керак.
Маҳалла турғунининг «Элтуз»га айтишича, маҳаллани газлаштириш дастурига киритиш 2017 йилдан буён ваъда қилинади.
Олдинги йиллар мутасаддилар маҳаллага газ келтириш 2020 йилга белгиланганини билдиришган эди.
Бу йилга келиб маҳалла 2023 йил дастурига киритилганини айтишган.
Eltuz.com