Нью-Йоркдан назар: Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ер ислоҳоти муаммолари
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги ер ислоҳотлари муаммоларига бағишлади.
“Ер ислоҳоти бўлмаса, қишлоқ хўжалиги иқтисоди бўлмайди. Ер ислоҳоти деганда мулкчилик шаклига бўлган муносабат назарда тутилади”, дейди Оспанов.
Унинг билдиришича, Ўзбекистонда ер ислоҳотлари ўтказилгани ҳақидаги иддаолар мутлақо ёлғондан иборат.
“Ҳукумат сиёсати фермерларни кластерларга бўйсундириш бўлиб қоляпти. Бу катта жиноят. Боради, бу ер меники дейди, хоҳлаган ерини олади. Кейин сотади. Катта холасининг ерими у, сотяпти. Бу ер фермерларга текин бўлиб берилиши керак. Қандай бўлмасин, хусусий мулкчилик амалга оширилиши керак”, дейди мутахассис.
Оспановнинг таъкидлашича, маҳаллий амалдорларнинг раҳбарлар олдида бундай кўзбўямачилик амаллари узоқ совет ўтмишидан буён ўзгаришсиз келмоқда.
Бундан илгари “Элтуз” каналидаги видеочиқишларида собиқ ҳоким Исмоил Оспанов мамлакатда энергетика инқирози, кадрлар сиёсати, деҳқонлар ҳуқуқларининг камситилиши, кластер тизимидаги коррупция ҳолатларини танқид остига олган эди.
Eltuz.com