Асосий мавзулар
15 январ 2021

Нега Пастдарғом Лас-Вегасга айланмади?

Салом, азизларим. Ўтган галгидан кўра даврамиз яна кенгайганини кўриб севиндим. Яқиндагина 200 минг эдик. Мана, яна 4000 қўшилибди. Тўйда шунақа бўлади. Жой етмай қолади.  Яхши одамнинг тўйига айтилганидан икки баравар кўп одам келади. Бирга етган  мингга етади. Уйимиз тор бўлса ҳам кўнглимиз кенг. Тўйга Насафийни чақириб, сочини сариққа бўяган санамжон ҳақида ашула айттирай десам, бечорага жарима солишиб, бу қўшиқни бошқа айтмайдиган қилиб қўйишибди.

Оптик ëлғон

Чироқ ëнди. Шағам  ëриғида рўмонтик кўринган уй аслида хароба ва ивирсиган экани аниқ кўринди. Газ кучайиб, уй сал исиши билан суварак ва бургалар тирилиб, ҳамма ëқда ўрмалаб бошлади. Дори кор қилмади бу янги Ўзбекистон бургаларига. Уй минус 2 даража совуқ бўлиб ëтганида булардан асар ҳам йўқ эди. Ютубда бойларнинг уйи видеосини кўриб, ўз уйим билан солиштириб, кайфиятим тушиб кетди.  Лекин бу узоққа бормади. Мана, яна чироқ ўчди. Телефоним чироғини ëқдим. Уйим кўзимга яна рўмонтик ва шинам бўлиб кўринди. Оптик ëлғон, дейди буни.

Хабарларга ўтсам.

Тошкент шаҳри ИИББ  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, муҳтарам полковник Маҳкам Вафоев шаҳардаги барча ИИБ ходимларининг онаси билан икки марта жинсий алоқада бўлиш ниятини баëн қилди. Бундан олдин айни ниятни Миришкор, Хива, Шовот  ва бошқа ўнлаб туман ҳокимлари билдирган эди. Онаси зўрланмаган амалдор қолдими Ўзбекистонда?

24 январдан Тошкентда сув ва канализация нархи ошади. Бу тўғри қарор. Яна ошириш керак. Бассейнга ичимлик сув қуйиб чўмилишмоқда.

Намангандаги метан заправкада навбатда турган бир амаки ўлиб қолибди тунда. Бу амакилар ўзи мўрт келади. Сал нарсага ўлиб беради. Ҳаëт фақат метангаздан иборат эмас.

Пастдарғомни Лас-Вегасга айлантирмоқчи бўлган амаки қамалди.

Пастдарғомнинг Қорағуппа маҳалласидаги 39 яшар эркак ўз уйида қиморхона ташкил қилди. У ерда қимор ўйнаётган етти нафар фуқародан жами 2.186.000 сўм пул ва 2 дона ўйин картаси «чўнтак» холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Чумчуқ ҳакканинг юришини қиламан деб чатаноғидан айрилган экан.  Пастдарғом қаёғда-ю, Лас-Вегас қаёғда?

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи ҳудудида турган контейнерни ўғирлаб кетишди. Контейнер игна эмаски, уни билдирмай ўмарса. Қиймати 84 миллион 889 минг сўмлик контейнер жаноби олийлари бўлса. Зангиотада бундай контейнерга 16 та ўлик сиғади.

Секин сўраб суриштирилса, ўғирлик Шароф Рашидов туманида яшовчи Э.З. томонидан содир этилгани аниқланди.

У ўғирланган контейнерни шу туманнинг Тоқчилик қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган қурилиши тугалланмаган турар-жойига яшириб қўйган экан.

Ўғри қамақда. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК  Туркияда автоҳалокатга учраб, ўсал бўлиб қолган Нозима Мирзаевани ватанига олиб келишдан бош тортди. Мана ҳужжат.

Ҳафта воқеаси

Хиванинг қадимий минораси ëнида уй портлаб ëниб кулга айланди. Бир қиз ўлди. Наманганлик ҳожи ака яхши ният билан қурган кўприк синди. Жиззахдаги молбоқар ширкат қурган уй ағанаб тушди. Қашқадарёдаги электр станцияси ишдан чиқди. Афғонистоннинг ярми чироқсиз қолди.

Бу воқеаларни рақамлаб, лотерея ўйнайдиган лохотронга солиб айлантирсам, Жиззахдаги уй ағдарилишини энг муҳим деб чиқариб берди. 

«Элтуз» ва Абдулла Ғарип киностудияси ҳафта воқеаси бўлган уй бузилиши айбдорлари қандай судланганини кино қилди.

Қудратимизга ишонмасанг, қулаëтган уйларимизга бир боқ.

Гапнинг тўғриси, блогерлар ҳам ошириб-тошириб юборди. Бир уй ва кўприк қулади. Қолганлари ҳали турибди-ку. Ваҳима қилманглар. Бухорий юрти бу назаркарда. Изнсиз бир киприк узилмайди.

Ҳафта ичида бу йил Ўзбекистонда бўладиган   президент сайлови ҳақида гапирилди. «Элтуз» Ҳотамжон ака Кетмонов билан боғланди. Кетмонов акамиз доим тайëрман, деб жавоб  берди. Бу орада хат келди «Элтузга»:

«Assalom aleykum, davlat boshqaruvini sizga bersak qanday boshqarar edingiz?»

Муштарий саволига жавоб берсам. Аввало, Ўзбекстон бошқаруви, яъни президент лавозими сайлаб қўйиладиган лавозим. Масалан, Путин билан Алишер Усмонов ва Рустам Иноятов чой ичиб ўтириб, «палончи президент бўлади», деб қарор бериши нотўғри нарса.

Мабодо мен сайловда ютиб чиқсам-у, Ўзбекистон президенти бўлсам, энг аввало, Михаил Сакаашивили ҳазрат билан учрашиб, ундан дуо олардим. «Қори битта дуо қилинг¸ сизнинг йўлингизни менга берсин», дердим.

Иккинчидан, Ўзбекистонда фақат 7 та вазирликни қолдириб қолган барча вазирлик қўмита ва агентликларни дарров тугатардим. Қўғирчоқ партиялар фаолиятига ҳам нуқта қўярдим.

Бир пайтлар Тошкентдаги Глинка кўчасида бир ўрис кампирнинг ҳовлисини сотиб олгандим. Бу уйнинг ўрнида икки қаватли уй қуриш керак бўлди. Ўрис кампирнинг уйи янги уйнинг фундаментини кўтармайди.

Деворлар зах тортган ва ҳоказо. Охири битта бульдозер олиб келиб, уйни суриб ташладик. Котлован қаздириб, бармоқ катталигидаги темир арматураларни сим билан бойлаб, устига 500 марка бетон қуйиб замин ҳозирладим… Тушунтира олдим менимча савол берган одамга.

Мен ўзга манзилга тикканман кўзим…

Ўтган ҳафта  ўзини “блогер” деб атайдиган, 1990 йили Қозоғистонда туғилган  ва доимий жанжаллар марказида қолаëтган Шуҳрат Мусаев “Элтуз” журналистларини, айниқса, таниқли журналист  Қудрат Бобожоннни  ҳақорат қилди ва Ўзбекистон Жиноят кодексида жиноят деб малакаланган “ўлдириш билан” тахдид қилди. 

Одатда биз бунақа хуружларни эътиборсиз қолдирамиз. Чунки руҳан мажруҳлик комплексига мубтало бу тоифалар шу каби жанжаллар ортидан танилиб қолишни исташади.

Бу аснода «Элтуз» муштарийлари мактуб йўллаб, ўзини “элпарвар” деган Мусаевнинг аслида “эҳсон ўғриси” ва оддий “фирибгар шантажчи” экани ҳақида ëзишди.

Мактубларда Мусаевнинг советпараст экани ҳам фотофактлар билан таъкидланди. Ўзбекистон ахборот агентлигининг «Элтуз» билан суҳбатлашган журналисти эса бир йил олдин “сохта элпарвар Мусаев” ва “тўда”нинг бева-бечораларга аталган эҳсон билан боғлиқ фирибгарликлар фигуранти эканига оид мақола ëзганини айтди.

Аммо эҳсон бизнесидан “улуш олгани”га ишониладиган акахонларнинг узун қўли бу мақолани тўхтатган. Блогер Отабек Усмонов иддаосига кўра, ЎзАдаги мақолани тўхтатган “акахонлар” жиноят олами мансублари.

Отабек Усмонов ўз саҳифасида эълон қилган мактубда “1990 йил 7 сентябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган Шуҳрат Мусаевнинг 2011-2012 йилларда Тошкентдаги моделлар агентликларига ўз хизматларини таклиф қилгани ва амалда одам савдоси ҳамда танфурушлик билан шуғуллангани»га эътибор қаратади. 

Отабек Усмонов иддаосига кўра, Шуҳрат Мусаев бокира қизларнинг суратларини бокираликни олишга қизиқадиган маҳаллий мулозимларга ва Арабистондан келган шайхларга таклиф қилиш билан шуғулланган. 

«Мусаев балоғатга етмаганлар порнографияси ва педофилия каби жиноий соҳалар фигуранти бўлган ва буни Тошкентдаги кўзга кўринган моделлар агентликлари  ҳамкорлигида¸ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳнамолиги ҳамда паноҳида амалга оширган”.

Отабек Усмоновнинг сўзларига кўра, МХХ “криша”си остида қиммат секс хизматлари кўрсатадиган идораларнинг энг “машҳури” Тошкентнинг Олой бозори яқинида жойлашган “Figaro” моделлар агентлиги бўлган.

МХХ моделлар агентлигига келган чиройли қизларни катта бойларнинг, йирик амалдорларнинг ва бадавлат хорижликларнинг “тагига ётқизиб”, кейин олигархларни “жойида ушлаш”ни ва шантаж қилишни йўлга қўйган.

Энди бу Отабек Усмоновнинг гапи.

«Элтуз»нинг инстаграм, твиттер ва тик токдаги маъмурлари Мусевнинг ўзи билан гаплашди. Муомаласи яхши, ўқимишли йигит экан. 400 та китобни ўқибти. Балки 399 тадир, деб сўрасак, йўқ, аниқ 400 та деди. 5 та тилни билар экан.

Ўзи чимкентлик бўлса ҳам каллахона шевасини мукаммал билади. Машаллоҳ. У бечоранинг ортиқча вазни ва баъзи ҳайвонларга ташқи ўхшашлигини масхара қилишибди. Бу яхши эмас. Одамнинг ички дунëсига баҳо беринглар.

Бу йигитнинг секс индустрияси билан алоқадорлиги ҳам ўзининг иши. Тавба эшиклари очиқ. Иншаолло, ортиқча вазн ва бошқа хасталиклардан фориғ бўлиб, сигир йилида тармоқ деган сигирни соғиб, монетизациялари кўпайишлигини тилаб қоламиз.

Миллат бир-бири билан газета орқали гаплашади, деган гап бор эди эскидан. Газета урф эмас. Демак, рассом Туз саҳифасида гаплашамиз. Мактубларни ўқиб турибман. Раҳмат. Асосий муаммо газ ва чироқ. Кўпчилик қандай қилиб Ўзбекистондан чиқиб кетсам, дейди. Мана бу бизнинг телеграм инстаграм ва твиттердаги манзилларимиз.

Кино, кино кино

Бир пайтлар Ўзбекистонда шунақа кўрсатув бўларди. Мўйловдор ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст чиқиб, кино ҳақида гапириб-гапириб ташлар  эди. Мен ҳам Мурод оғамни бир ëнгсиласам.

Икки кун олдин Тошкентда “Мен террорист эмасман” деган кино қўйишди. Давлат пулига олинган кинода Сурияда одам сўйиб юрган ўзбекнинг янги Ўзбекистонга келиб, гази ва чироғи узилмаган квартира олиб бахтиëр бўлгани ҳикоя қилинади. Шу кинога кетган пулга 12 та электр трансформатори олиб, Арнасойдаги чироқсиз маҳаллага ўрнатса, балки йўлтўсарлар камаярмиди?

1950-88 йилларда Тошкентда ўтказилган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари кинофестивалини қайта тиклаш керак, дейишди. Муҳтарам ҳам шессекундда қарор чиқариб берди.

Мен бу фестивалнинг кераги йўқ, деб айтаман. Нега? Чунки бу Тошкент фестивали деб аталса ҳам СССР тадбири ва совуқ уруш маҳсулоти эди. 

1946 йили СССР ва Ғарб блоклари вужудга келди. Иқтисодий ва идеологик қарама-қаршилик бошланди. Бу 1980 йилгача давом этди. Дунë икки лагерга бўлинди. Ғарб ва социалистик лагер. Аммо шу икки лагер ўртасида аросатда қолган давлатлар бор эди. 

Қолоқ, оч-юпун ва диктаторчалар бошқарган бу давлатлар Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари дейиларди. Улар олган кинолар стандарти А русумдаги Ғарб фестиваллари даражасига тортмасди.

Иккинчидан, Куба ва Вьетнамдаги коммунистча пропаганда усулидаги кинони кино деб ҳам бўлмасди. Хуллас, дунëнинг олтидан бирини эгаллаган СССР катта оға бўлиб бу микродавлатлар учун кинофестивал қилиб берди. СССР тугади ва бу фестиваль ҳам тугади.

СССР билан киндиги бир эди унинг. Энди ҳатто денгиз чегараси бўлмаган, Россияга қарам ва қарз давлат Ўзбекистон «катта акалик» қила олмайди. Ўзига эн бўлмаган, бировга енг бўладими? Бу худди Варшава шартномасини тиклаш каби хом хаëл.

Менинг жаҳлим чиққани шуки, давлат раҳбарида жиддийлик йўқ. Нима, қачон, қаерда, нима учун деган нарсадан бехабар. Ҳатто Гулнора буни тушуниб янги форматдаги «Олтин гепард» кинофестивали қилишга уриниб кўрди, аммо ўхшамади. Ўхшаши учун киноакадемия бўлиши керак.

Маданият ва иқтисодий қудрат керак. Аҳоли зомбилашиб, мулозимлар кинолардаги ўпиш саҳнасини қайчилайдиган урод режимга фестиваль иссиқлик қилади.

Бир пайтлар Эроннинг зомби аҳолиси кинотеатрга ўт қўйганди. Ҳозир хазон.узлар хазон қилган зомбиланд аҳолиси ҳам кинотеатрларга ўт қўйишга гугурт изламоқда. Худди арчаларни ëқиб юборган каби.

Башорат қобилияти

Катта бобом Латиф қори олдиндан юз бериши мумкин бўлган воқеаларни тушида кўриб айтиб берар экан. Менгаям юққан бу хислат, машаллоҳ.  Мана, бу гапни  ўтган йили 22 декабрда ëзган эканман: «Ëлқин аканинг киносини «Ўзбеккино» Оскарга тавсия қилади. Принципда бу идора любой кинони, ҳатто Лаҳад Қаюм киносини ҳам тавсоват қилиши мумкин.

Масала ўзгармайди. Ëлқин аканинг киноси яхши, унда роль ижро этган Баҳром оға гениал. Лекин ҳозирдан бутун маъсулиятни зиммамга олиб айта оламанки, Ëлқин аканинг киноси Оскар олмайди, 400 минг долларга баҳс боғлашим мумкин нотариус олдида шартлашиб».

Худди шундай бўлди. «Ўзбеккино»даги крутойлар 16 соат ивирсиб, кинони Америкага интернетдан жўната олишмаган. Кино ўрнига бир гала вирус келишидан қўрққан АҚШдаги Оскар идораси 5 соат қараб ўтириб, қувурни ëпиб қўя қолган. «Балодан нари» дея. 

Бировлар «ўсироқ кўтга арпа уни бахона» деса, яна бировлар «ëмон раққосага юмуртоси мешайт қилибди», дейишди. Натижа барча ҳолатда нолга тенг.

Битта одам доим худога ëлборар экан эй худо, лотереямга мошин ютуқ чиқсин деб.  Худо унга сасланиб «ҳеч бўлмаса лотерея билет сотиб олган», деганмуш валлоҳи аълам. Қандай сифатда бўлишидан қатъи назар, кинони АҚШга етказа олмаган кино идорасидан нима кутамиз. Ҳеч нарса!!!!

Қулаган кўприк¸ ëрилган тўғон¸ ағдарилган уй ва ëнмайдиган гугурт қаторида «Ўзбеккино» маҳсулоти ҳам туради. Боя ëзувдима «Ҳакканинг юришига тақлид қиламан деб чумчуқнинг чатаноғи йиртилган экан.»Туя қайда чукки қайда дейди туркманлар. Буни ҳозирги шароитга мосласак, «ўзбек кино қаерда-ю, Оскар қаерда».  Ўтирувринглар Настенкани Иванушка ўпкан жайини бижиллатиб.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,

Ваъзда эртак билан шиғир қолиб кетибди. Айтганларимнинг ҳаммасини янги Ўзбекистон ҳақида эртак деб қабул қилинглар.  Шеър эса ватан ҳақида.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,

Ёзасан юлдузлар ҳақида,

Чароғон кундузлар ҳақида,

Қошлари кундузлар ҳақида.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,

Сен гуллар ҳақида куйлайсан.

Онангнинг ҳам кўзёшини сен

Шабнам дея ўйлайсан.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,

Коинот ҳақида сўзлайсан.

Тошга уриш керак бўлган бошни

Гулчамбар учун шайлайсан.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,

Қурол йўқ қўлингда.

Шундай ватанинг бўлатуриб,

Қўрқасан ўлимдан!

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
13 май 2016
Андижон воқеаларидан 11 йил ўтиб, Америка Қўшма штатлари, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини жавобгарликка тортиш талабларини ...
6 март 2018
Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим. Нимага тўй индустриясини бузиш керак? Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса бадавлат ...
4 октябр 2024
Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон кўзи қора қоши қора юртдошларим, мана хапта айланиб сиз билан юзма юз, бетма ...
21 октябр 2020
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Enter Engineering Pte.Ltd” заводи ишчилари 21 октябрь тонгида ғалаён кўтариб, завод маъмурий биносини остин-устун қилишди. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...