Асосий мавзулар
7 ноябр 2016

Буни сиёсий ҳушёрлик дейдиларми?

Айрим сиёсий партияларнинг нашрлари сиёсий ҳушёрликнинг ёрқин намунасини намоён этди.

«Адолат» партиясининг шу номдаги газетаси (4.11) илк саҳифасини сайловчиларни партия етакчисини эмас, балки унинг дастурини қўллаб-қувватлашга чақирди!

«Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан президентликка номзод Наримон Умаровнинг дастурини қўллаб-қувватлашга чақирамиз», деб ёзди газета.

Худди шу ҳолатни «Миллий тикланиш» газетасида ҳам кўриш мумкин. У ҳам шу номдаги партиядан кўрсатилган номзодга оид айни шундай чақириқни эълон қилди.

Тўғри, «Адолат» газетасида партия номзодига овоз бериш даъвати ҳам бор. Аммо бу чақириқ газетанинг сўнгги саҳифасига жойлаштирилди.

«Ўзбекистон овози» эса (5.11) бироз дадиллик қилди. Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон (ҳамма жойда шундай ёзиляпти, паспортдаги ёзув қурсин-да!) Кетмоновга овоз беринг, дея баралла ёзди.

Тўғри, нашрлар номзодларнинг ўзиними, уларнинг дастурлариними қўллаб-қувватлашга қанчалик чақирмасин, сайлов натижаси қандай бўлишини бугун мамлакатда кўпчилик билиб турибди.

Шунингдек, партиялар нашрлари улардан президентликка номзоди кўрсатилган шахсларнинг дастурларини эълон қилди.

Бу дастурларни синчиклаб қараб, бир жиҳатга эътибор қаратдик. ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевнинг дастури аниқ рақамлар, конкрет суммаларга жуда бой. Ш.Мирзиеёв ҳатто кейинги йили давлат томонидан қилиниши яқиндагина депутатлар томонидан тасдиқланган режаларни ҳам ўз дастурига тиқиб юборган.

Масалан, буни 2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги дастурига оид қилинадиган ишлар, бўлажак қурилишларга доир рақамларда ҳам кўриш мисолида ҳам мумкин.

Бошқа номзодларники билан солиштирганда Ш.Мирзиёевнинг дастури худди марҳум президент Ислом Каримовнинг давлатнинг келажакдаги режалари тўғрисидаги нутқларини эслатади.

Бундан хулоса шуки, Ш.Мирзиёев ҳалитдан «ўз жуни билан давлат жуни»ни аралаштириб юборяпти. Шу пайтгача давлат раҳбари даражасида ҳал этилиб келинган масалаларни ҳали номзод пайтидаёқ ўз дастурига кириб, «уйда ким хўжайин экани»ни кўрсатиб қўйган.

Бошқа партиялар номзодлари дастурлари ҳақида бундай деб бўлмади. Улар бир-бириникига ўхшаш бўлган, партияларнинг сайловолди дастурларидан келиб чиқадиган анчайин умумий гаплардан иборат.

Хусусан, деярли барча номзодлар дастурларида бандликни таъминлаш масаласига эътибор қаратилган бўлса-да, ЎзЛиДеП номзодиникидан фарқли ўлароқ, бунга тегишли бирорта рақам йўқ.

Шунингдек, аксарият газеталарда бўлажак сайловда биринчи марта қатнашаётган ёшлар номидан мақолалар бериляпти. Бу мақолаларда ёшлар «сайлов кунини ҳаяжон билан, орзиқиб кутаётгани», «мазкур муҳим жараён уларда катта қизиқиш уйғотаётгани» каби баландпарвоз гаплар қалаштириб ташланган.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2021
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Alter Ego нашрига интервью берди.
25 апрел 2022
Элтуз почтасига келган навбатдаги видеода Тошкент-Хоразм йўналишидаги Халқаро аҳамиятга эга асосий магистрал йўлнинг 27 километридаги қазиб ташланган жойлар акс ...
4 июл 2017
Ўтган июн ойида Ўзбекистон телеканалларида ОАВ ҳақидаги чиқишларга бой бўлди. Бунинг биринчи сабаби 27 июнда ўзбек журналистларининг касб байрами ...
5 май 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
Блоглар
30 сентябр 2023
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи биттагина ...
27 сентябр 2023
Бугун Рауф Парфи номи эсланаркан, унинг асл шогирдлари билан бир қаторда устознинг номига суйканиб, «бир ...
25 сентябр 2023
Жонибек деган овқат элтувчининг АҚШда клиент хотинниг эмчагини эзғилагани учун қамалиб, 20 минг дўллар иштрап ...