Шаҳардаги охирги дарахтни кесган одам
Бир одам охирги дарахтнинг устига чиқиб, ўзи ўтирган дарахтни арралаяпти.
Йўлда кетаётган сайёҳ унга қараб савол беради:
– Илгари бу юртда нима қилишган?
– Дарахт экишган.
– Қани у дарахтлар?
– Газ бўлмагани учун кесиб ўтин қилиб ëқворишди.
– Яна нима қилишган?
– Трактор, самолёт ишлаб чиқаришган?
– Қани у заводлар?
– Сотворишди?
– Ким сотди?
– Иноятов.
– Пули қани?
– Россияда товуқ ферма очди ўрнига.
– Уни жазолашдими?
– Йўқ, Олий Мажлисга кўтариб қўйишди.
– Яна нима қилишган бу юртда илгари?
– Темир йўл қуриб, Сибирдан ëғоч тахта олиб келишган.
– Қани у темир йўл?
– Одамлар темир йўл шпалларини кесиб, пичоқ ва ханжар ясашди?
– Нима қилади у пичоқ ва ханжарларни?
– Бир-бирини сўяди.
– Нега одамлар бир-бирини сўяди?
– Чунки бир-бирини отгани ўқи йўқ.
Шу пайт дарахт бутоғи синиб, у ерда ўтирган одам пастга қулайди. Сўнгги дарахтни кесган одам дарахтдан йиқилиб ўлди. Унинг тобутига ҳам тахта топилмади.
Eltuz.com