Cатира
28 апрел 2021

Автобус-3

«Абдулла Ғарип Продакшн», рассом Элсевар, рассом Туз ва «Элтуз» янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг учинчи қисмини тақдим этади.

Автобус олдида Путин ва автобус ҳайдовчи.

Путин: Что это?

Ҳайдовчи: Автобус. Ўзингиз 4 йил олдин ўтқазиб кетувдингиз. Ҳали тушганим йўқ.

Путин: Мендаям автобус бор. У сеникидан 38 марта катта. Лекин мен уни доим ҳайдамайман. Айиқполвонга автобус ҳайдашни ўргатганман. Бинойидай ҳайдаб юрибди. Геленжикдаги қасримда ëтаман.

Ҳайдовчи: Мендаям қаср бор. Бир миллиардга қурдим. Шоввозсойда. Лекин менга шўпирнинг кабинаси кўпроқ ëқади.

Путин: Ты так много не работай. А то сапсем башка будет болеть. Сен бориб, Шоввззсойдаги қасрингда нос чекиб тур. Битта мальчикни Шоввозсойгача олиб кетиб, чой-чилимидан хабар олиб тур. Ашағда тинч бўлади. Йўлда қорнини тўйғизасан. АҚШ санкция рўйхатига киритмоқчи унинг номини.

Алишер У: Здрасти.

Ҳайдовчи: Шу мальчикми?

Путин: Малчик, албатта. Қизча эмас-ку.

Ҳайдовчи: Автобусни ким ҳайдайди? Бизда айиқлар йўқ. Ҳаммасини халқимиз отиб ўлдирворган.

Путин: Анави мўйлов ким? Боши кал? Айиқдан ҳам овсар кўринади. Шу ҳайдасин.

Ҳайдовчи: Бу бечора Абдулла Ғариб. Нариги ўлган шўпир даврида қийналган етим. Йўл-пўлда ўлиб қомасин деб бошини силаб қўйнимга оганман. Роса содоқатли. Ўзи каллахонадан.

Абдулла Ғариб: Здрасти.

Путин: Бор, рулга ўтир.

Абдулла Ғариб: Спасибо начальникнинг начальниги.

Путин: Бир-икки ой ҳайдаб тур. Манави Шоввозсойда ўтириб турсин. Кейин решат қиламиз.

Абдулла Ғариб: Руль ишламаяпти. Просто гир-гир айланади. Болти бўшаб кетибдими ë?

Путин: Сенга руль нима керак, кал. Барибир мен бошқараман. Дистанционно! Манави пультим билан. Замондан орқада қопсан, Ғариб.

Абдулла Ғариб: Спасибо начальникнинг начальниги.

Саҳна алмашади. Абдулла Ғариб автобусни ҳайдаб кетяпти.

Хоним сотувчи: Алғов-далғов замонларга қолдик. Мўйловли шўпирни энди кўришим.

Чол: Мўйловли шўпирни мен кўрганман ëшлигимда. Билети йўқларни шартта отиб ташарди.

Паттачи хотин: Шунақа қилиш керак. Демократия – бу анархия эмас. Ҳар бир одам айтган сўзига жавобгар бўлсин. Билетсиз юрганлар ва оғзига эрк берганларни отиб ташаш керак.

Стиляга бола: У давр бошқа эди. Ҳозир замон кўтармайди. Телефонига олиб чиқарворишади.

Галстукли одам: Демократия йўқ, бўмаганам. Нега манави мўйлов рулга ўтирволди? Нега биздан ҳеч ким сўрамади?

Паттачи хотин: Автобус шўпирининг ўзи билади кимга ҳайдатишни. Бу мўйлов ҳам ўргансин ҳайдашни. Бўмаса ўзи ҳайдарди. Қачонгача муҳтарам шўипр қийналиб руль бурайди. У ҳам дам олиши керак. Шўпирларга осон эмас. Текин қатиқ бериш керак уларга.

Стиляга бола: Текин қатиқ? Ҳарфларни адаштирвормадизми, хола? (Кулги овози).

Шу пайт автобус ғилдирагига мих киради. Пооқ этиб портлаган овоз эширилади.

Мулла: Айтгандим-ку сиëсатга аралашманглар деб.

Стиляга бола: Кимдир қаттиқроқ ўсирвордими?

Абдулла Ғариб: Ғилдирак тешилибди. Ўзи мен шўпир эмасман. Шўпир Шоввозсойда. Нима қилишни билмайман.

Хонимчи аëл: Мен эрга тегмасимдан олдин калишим тешилувди. Бориб яматиб келганман.

Стиляга бола: Ростдан ҳам калиш тешилганмиди? (Кулги).

Чол: Автобусда запас ғилдирак бўлиши керак.

Стиляга бола: Запас ғилдиракни йўлда бошқа автобусларга сотворишган.

Абдулла Ғариб (ёрилган баллонни юмалатиб кетяпти): Мен бир трактор топиб келсам, шатакка олсин.

Паттачи аëл: Яхшиси шўпир рулни бураб ўтирсин. Биз эса худди тез юраëтган автобусда кетаëтгандай роль ўйнаб турамиз.

Шовқин-сурон кўтарилади. Шўпир магнитофон кнопкасини босади. Музика янграйди:

Дарё – тошқин, сувлар – тўлқин, ўтолмайман-эй,

Отим – ориқ, манзилимга етолмайман-эй.

Отгинамни ориқ қилган шу майда тош-эй,

Рангинамни сариқ қилган шу қаламқош-эй!

Дарёларнинг у юзида ўйларингиз-эй,

Оқаришиб кўринади бўйларингиз-эй,

Ипакмиди, бахмалмиди кийганингиз-эй,

Бизлардан ҳам ортиқмиди суйганингиз-эй!

3-қисм тугади. Ғоя муаллифи рассом Туз, 2021 йил 28 апрель.

Тағин ўқинг
27 март 2019
Расмдаги аëл Эстония президенти Керсти Кальюлайд. Мюнхендаги конференцияда одамлар орасида ўтирганида уни танишмадиям. У мажлис залида эл қатори оддий ...
18 феврал 2017
«Оила ва жамият» газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп ...
1 сентябр 2020
Ислом Каримовнинг қаршилигига қарамасдан, 1990 йил 20 июнь куни Ўзбекистон парламенти томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Лекин бу ...
28 октябр 2024
Сиëсат билан шуғулланган ҳар бир шахс у бош вазир бўладими ëки сенат раиси худди шиша идиш ичида яланғоч ўтирган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...