Cатира
3 июн 2021

Автобус-8. Маймун бозори

“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 8-қисмини тақдим этади.

Чиптаси аёл: Диққат, диққат! Автобус аҳли, муҳим эълон: Тошкент циркига  маймунсифат одам ишга олинади. 30 йил олдин келтирилган охирги маймун ўлиб қолди.

Чол: Бир бемаза қизиқчи бўларди. Маймуну тўти ролларини ижро этарди. Циркка ўшани ишга олишсин.

Қора кўзойнакли йигит: Йўқ, у киши ҳозир ҳидоят йўлига кириб, даъват ва маърузалар билан шуғулланаяптилар.

Хоним сотувчи аёл: Ўрниларига диний идорадан бирон кишини топиш керак. Идорага бориб, топгандаям маймунга мос бирини топиш керак.

Мулла: Диний идорага ким кирса кириб, расмга тушиб чиқиши мумкин. Лекин диний идора провокаторларни танийди. Бу провокатор. Провокатор бўлгандаям, энг паст провокатор….. Бошқа нарсага ярамайди булар.

Чол: Домла, циркка ўзингиз ишга ўтсангиз бўлмайдими? Гримсиз ҳам ўйнайверардингиз бемалол. Ойлигиям яхши. Ҳар ҳолда ёлғон гапиришга эҳтиёж бўлмайди!

Мулла: Ман сизга домламасман. Кўчанинг боласиман, эркак кишиман. Нима дейсиз? Чемпионман. Чёрный поясман яъни.  Ман қаерга борсам ҳам шариатни гапиряпман.

Қора кўзойнаклик йигит: («Майсаранинг иши» фильмидан) Шу бир нарсага ҳайронман. Сизлар нима қилсаларинг ҳам қонунга тўғри келаверади-я.

Автобус юришда давом этмоқда.

Чиптачи аёл: Муҳтарамнинг инояти, топшириғию шафоати билан маймунсифат одамни ишга олиш учун шеърий ва мусиқий конкурс эълон қиламиз! Юртбошини энг яхши улуғлаган муаллиф циркка ишга олинади. Қани онахон, сиздан бошлаймиз!

Таниқли қўшиқчи: (оригинал қўшиқ)

Омон бўлсини-эй, бор бўлсини-эй,

Шу гўзал юрт султони бор бўлсин-эй!

Ҳайдовчи: Ҳа, бақбақаларингдан аканг ўргилсин!

Қора кўзойнакли йигит:

Оғир жудоликдан сўнг, гангиб қолгандик мудом,

Топилди бу юртнинг эгаси, Худодан инъом.

Устозига муносиб шогирд, чинакам ворис

ЎзЛиДеп етакчиси сайловда ғолиб шубҳасиз.

Ҳайдовчи: Санга ситидан уч хонали квартира. Маладес, ана санъат-у, ана маҳорат!

Хоним сотувчи қиз:

Юртбошилик мақоми сизга насиб этибди,

Ташвишлару ғуборлар юраклардан кетибди.

Ислом отам ўрнига шон ила Шавкат келди,

Отанинг руҳлари шод бўлиб бундан ўтибди.

Ҳайдовчи: Санга Зулфия мукофоти ва «Жентра» машинаси!

Чол:

Эй, буюк юрт подшоҳи, эй, доно падар,

Сизга мангу ҳурмату эъзоз ярашар.

Сиз ёшлик чоғингиздан бугунга қадар

Энг ширин ҳаёт учун курашган раҳбар.

Мамлакатни яшнатган, гуллатган сарвар!

Ҳайдовчи: Отахон, сизга Шоввозсойга йўлланма. Яна фан доктори унвони…

Акмал Саидовга ўхшаган бири:

Уйсиз уйли бўлди, ерсиз ер олди,

Ишсиз ишга кирди, ғамлар йўқолди.

Руҳий хасталар ҳам назарда бўлди,

Ўқиш, иш амаллар фойдага тўлди.

Ҳайдовчи: Э, яшанг! Сизга Сардобадан бир орол ва иккита вертолёт совға.

Шу пайт  ГАИ нозири автобусни тўхтатади. Автобус чанг-тўзон чиқариб тўхтайди.

ГАИ ходими: Ғариб ака, сиз билан барча бошлиқларимизнинг бошлиғи гаплашмоқчи.

Абдулла Ғариб: Наҳотки, бой отанинг ўзлари бўлсалар, ассалому алайкум, бой ота!

Салим автобус олдида: Яхши ўтирибсанми мўйлов Ғариб…

Ҳайдовчи: Ҳа, бир нави, бой ота.

Салим: Менга маймунсифат бир одам керак эди, ҳозир циркда ишлавомман. Эълондан хабаринг бўлса керак.

Ҳайдовчи: Биттаси бор эди шу атрофда. Ҳўв, чўчқанинг боласи, бу ёққа кел.

Мусаев, сўкиниб бошлайди: Мангаям алам қиласан.

Салим: Циркда кўрсатасан бу ҳунарингни. Олдимга туш, кетдик.

Чол: Бир балодан қутулдик шекилли…

Исмат: Сан подстрекательство деган статья билан кириб кетишинг керак. Сволоч. Қаранг.

Кўзойнакли йигит: Ие, иккинчи бало тилга кирди-ку! Сизни гримда танимаяпман. Юзингизни очинг энди. Кимсиз?

Исмат:  Санлар кимсанлар-у, ман кимман? Ман Канадада ўтириб, Ўзбекистонда ҳеч бир мулозим қила олмайдиган ишни қиляпман.

Биз бахтиёр бўламиз, бизни зафар қучажак,

Тепамиздан чарх уриб, қалдирғочлар учажак!

(Атобус тепасида қалдирғочлар учяпти. Тамом)

Тағин ўқинг
1 ноябр 2018
Президент Мирзиёевнинг фармонига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда чўчқа гўшти ва ёғи экспорт қилишдаги чекловлар олиб ташланди. ...
29 апрел 2022
Азизлар яна сизлар билан ҳамсуҳбатман. Попук қизлар яшайдиган Попдан тортиб, бой бизнесменлар пулини трактор прицепида ташийдиган Мухомонгача, Энамяхши қишлоғидан ...
7 июн 2021
Адвокат Умид Давлетов термизлик блогер, 42 ёшли Отабек Сатторий иши юзасидан апелляция шикояти киритгани, лекин ҳали суд куни белгиланмаганини ...
25 май 2018
Марказий осиёлик бир гуруҳ фаоллар Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли, келиб чиқиши коррупцион активларнинг мазкур ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...