Видео
16 июн 2021

Автoбус-10. Автобус ичидаги араб рақси

Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти. Йўлда автобус ҳайдовчиси салонга ярим яланғоч раққоса қизларни чиқариб олади… “Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 10-қисмини тақдим этади.

Чиптачи: Шу шўпир автобусни ҳайдайверади, ҳайдаверади. Чарчаб қолмайдими? Бечора 4 йилдан бери дам олмайди. Шўпирни ҳамма ëмон кўради. Ҳатто магазинчи Ғайбулла акаям. Фақат мен севаман шўпирни.

Автобус ичидаги телевизорда араб раққосаларга пул тутаëтган ҳоким кўринади (видео).

Чол: Бай-бай-бай! Бул паривашлар нуқул амалдорлар ëнида хиром қилади-я.

Хонимчи: Йўлда тўхтаб, бетонкадаги қизларни автобусга чиқарволсак. Шўпирнинг кўнглини олса. Бечаранинг кўнгли бўм-бўш.

Шўпирнинг олдига яланғоч раққосалар келиб рақсга туша бошлайди. Шўпир қизларнинг иштонига пул тиқади.

Мулла: (кинодан олинган овоз) Ҳамма рақсга тушсин.

Шўпир. Ойнонай, капалакларим. Ўйнанглар менинг давримда.

Чол: Булар жуда юпун кийинган-ку. Шамоллаб қолмайдими?

Хонимчи: Булар шамолламайди. Шамоллатади. Мана, тўрт йилдирки, Абдилла аканинг кўкрагига шабада тегди.

Мулла: “Дам бу дамдир, ўзга дамни дам дема… (видеодаги овоз)

Кўзойнак: Яланғоч раққосага пулни қаердан олиб берди бу шўпир?

Олифта: Биз тўлаган чипта пулини ишлатяпти.

Чол: Автобусининг ғилдираги йўғ-у, арабча рақс тушадиган раққосаларга пул харжлаяпти.

Аëл бақиради: (видеодан) Жонга тегди коррупция!

Хонимчи: Эй прапесор, нима ўқияпсан?

Олифта: Автобусни зўр ҳайдайдиган Саакашвили ҳақидаги китобни.

Чол: Грузияда шундай шўпир бор экан-у, билмай юрган эканмиз-а. 

Аброр: Мен ўқиганман бу китобни… (видеодан оригинал овоз)

Кўзойнак: Биз тўлаган пулни раққосаларга сарфлаган шўпирни алмаштириш керак.

Чиптачи: Шўпир алмаштириш масаласини кун тартибига қўйманглар. Адлия вазирининг илтимоси бу.

Чол: Нима вазири? Одалат вазирлиги бораканми адолатсиз юртда? Бу мулозимлар бор экан, араб рақс санъати таназзулга учрамайди.

Чиптачи: Нима қипти рақсга тушган бўлса. Бу Ўзбекистон халқи яхши кўрадиган араб халқ рақси. Автобусимиз Арабистон билан дипломатик алоқалар ўйнатган.

Мулла: Ҳамма рақсга тушсин. (Шўпир кнопка босади).

Келинг дўстлар, ўйнайлик,

Ҳеч ким четда қолмасин.

Кимнинг майли кимда бўлса,

Қўяберинг – ўйнасин!

Яланғоч бўлиб ўйнасино,

Араб рақсига ўйнасин…

У ёнига ташлаб ўйнасино,

Бу ёнига ташлаб ўйнасин.

Сочига осган лентасини,

Ёнига ташлаб ўйнасин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2015
Каримовнинг мухолифи бўлган Муҳаммад Солиҳнинг машҳур сатрлари бор, – “Озодлик – ҳаёлларнинг энг гўзалидир, орзуларнинг энг юксагидир” деган. Мен ...
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар борасида кўпчилик норозилигига сабаб ...
17 июл 2018
64 ёшли собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 16 июль куни АҚШнинг Сиэтл шаҳрида оиласи, фарзандлари ва набиралари билан учрашди. ...
13 апрел 2021
Ўзбекистон нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини соддалаштириши ва фуқаролик жамияти овозларини қонунийлаштириши керак.  Яқинда Aдлия вазирлигининг нодавлат ташкилотлар бошқармаси ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...