Асосий мавзулар
20 август 2021

Ҳуқуқи учун курашган оҳангаронлик тадбиркор руҳий касал деб топилди

Жорий йилнинг 5 августида Олий суднинг судлов ҳайъати Ўзбекистон фуқароси Давид Багманянни руҳий носоғлом деб топиш тўғрисида аввал қабул қилинган суд қарорларини тасдиқлади. 

”Бир сўз билан айтганда, бизда ошкораликни, ҳақиқатни гапирган одамни ёқтиришмайди”, дейди суд қароридан норози тадбиркор.

Оҳангаронлик 42 ёшли тадбиркор Давид Багманян ҳали ҳам ўз бошига тушган бу кўргиликларга ишонмаслигини айтади.

“Баъзан ҳатто эрталаб уйғонаркан, ҳаммаси тушда рўй бергандай туюлади. 2019 йилнинг 23 апрелида мен Оҳангарон ШИИБ томонидан ушландим. Мени ШИИБга таклиф қилишди. Бўлим бошлиғи ўринбосари Назаров Сафар менга нисбатан руҳий шифохонага мажбурий даволаниш учун ётқизиш ҳақида ажрим борлигини билдирди.

Мен аввал агар бу талабни рад қилсам нима бўлишини сўрадим. “У ҳолда сизга нисбатан куч ишлатишга мажбур бўламиз, қўлингизга кишан соламиз”, деди, Мен қаршилик кўрсатишдан маъно йўқлигини тушундим”, дея ҳикоя қилади Багманян.

Шу тарзда уни участка нозири 2019 йилнинг апрель ойида Тошкентнинг Сергели туманидаги республика руҳий касалликлар шифохонасига олиб боради. Касалхона атрофи темир панжаралар билан ҳимояланган, 1-ёпиқ бўлимида уни 30 кун сақлашади. 

Давид Багманянни оғир руҳий касал деб тан олиш тўғрисидаги ариза туман судига 2019 йил февраль ойида Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги томонидан берилган ва маҳалла раиси Муталов томонидан қўллаб-қувватланган. 

Муталов ўз аризасида Багманянни: «Қўпол одам, ўз ота-онасига қулоқ солмайди, давлатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишидан норози бўлгани боис аҳоли орасида салбий кайфият яратади», дея таърифлаган.

Суд қарорида, шунингдек, Багманянни руҳий носоғлом деб тан олишнинг ҳақиқий сабаби ҳам кўрсатилган – 2018 йил февралидан то шу кунгача тадбиркор президент қабулхонасига 54 та мурожаат ёзиб, Оҳангарон ҳокимлиги мулозимлари ҳаракатларидан шикоят қилган. 

Давид бузилган мулк учун товон тўлашни талаб қилиб, кўплаб шикоятлар ёзганини инкор этмайди. 2018 йилда Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги унинг оиласига тегишли иккита турар жой биноси ва дўконини бузишга қарор қилди. Багманяннинг сўзларига кўра, унга вайрон қилинган мулки учун ҳеч қандай компенсация тўланмаган. 

Ҳокимлик Багманяннинг «ўз мулки бузилиши» билан боғлиқ шикоятларини «асоссиз шикоятлар ва туҳмат», дея ҳисоблайди ва Багманян «жамиятда асабий ва носоғлом муҳит яратади»,  дея иддао қилади.  Афтидан, ҳокимликнинг Багманяннинг лаёқатсиз деб топилишини талаб қилиши унинг мажбурий тарзда руҳий даволанишга юборилишига асос бўлган. 

Шу йилнинг майида президент Мирзиёев психиатрия ёрдами тўғрисида янги фармонни имзолаган эди, бироқ бу фармон ҳам Давид Багманян тақдирида ҳеч нарсани ўзгартирмади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 декабр 2023
Ўзбекистонда қама-қамалар давом этмоқда. Айни пайтда Тошкентнинг Бекобод тумани ҳокими ва Наманган вилояти замҳокимлари, шунингдек Фарғона вилояти солиқ идораси ...
25 апрел 2016
Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир ...
25 январ 2019
25 январь куни «Элтуз» нашри Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда жойлашган Янгиобод турбазасининг босиб олингани ҳақидаги хабарни ...
17 май 2019
Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кўпроқ тайинлов тусини олаётгандек. Чунки, жойлардан олинаётган ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...