Асосий мавзулар
31 август 2021

Муҳаммад Солиҳ мустақиллик ва сохта сайлов ҳақида

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида «Элтуз» мухбири «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлашди.

Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, бу йилги президент сайлови ҳам ҳар сафаргидек сохтадир, Мустақилликнинг 30 йиллиги эса ўтган 2020 йилнинг 20 май ойида нишонланиши керак эди. 

1990 йили айни санада республика парламенти Мустақиллик декларациясини эълон қилди. Бу декларация матни парламентга “Эрк” демократик партияси томонидан тақдим этилганди.  

«Ўзбекистон мустақиллиги биз эълон қилган декларациядан бошланади», деди Муҳаммад Солиҳ «Элтуз»га берган интервьюсида.

1991 йилнинг декабрида Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги президент сайловида Ислом Каримовнинг ягона рақиби бўлган. Расмий (сохталаштирилган) маълумотларга 12,7 фоиз, бунга қадар республика радиосида берилган эълонга кўра 33 фоиз овоз олган.

“Озодлик” радиосига берган интервьюсида таниқли публицист ва давлат арбоби Шароф Убайдуллаев “1991 йилги сайловда Ислом Каримов эмас, балки Муҳаммад Солиҳ ютиб чиққани”ни очиқлаган эди. 

“Эрк” демократик партияси бу йилги президент сайловини бойкот қилишга чақирган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 феврал 2019
Гурлан туманида бедарак йўқолган 21 яшар Муроджон Бобохоновнинг жасади 31 январь куни буғдой даласидан топилди. Шу куни тушдан кейин ...
12 май 2023
Бундан икки йилча олдин ўзбек киноси раҳбарларидан бири билан гаплашганимда у мулозим «Сталинни – улуғ шахс» деб айтган эди. ...
26 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 51-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Ўлимни ўйлаш пайти келмадими?» савол ...
19 ноябр 2021
Токи ташқарида қор ёғар экан, Қийин ўзга сўзни ёзмоқ. Қорга қараб туриб шунчаки, Мумкин эмас ақлдан озмоқ. Токи айланаркан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...