Асосий мавзулар
18 ноябр 2021

Туман кенгаши яланғоч расми тарқаган депутат ахлоқини кўриб чиқади

Жорий йил 18 ноябрь куни соат 16.00 да Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани кенгаши доимий комиссияси Халқ демократик партиясидан депутат Феруза Бабашеванинг одоб-ахлоқини муҳокама қилади. Бу ҳақда Бабашеванинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали чиқишида билдирди.

Халқ ноиблиги унга фақат таҳқир ва тазйиқдан бошқа нарса бермаганини урғулаган Бабашева депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини қайтариб, истеъфо беришини маълум қилди. Ўз чиқишида у Тошкент вилояти ҳокимлигидаги коррупционер мулозимлар билан курашиш «бесамарлиги»ни таъкидлаб, ўзининг «мағлуб» бўлганини таъкидлаган.

Бундан олдин тармоққа сиздирилган видеода Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани кенгаши депутати Феруза Жўрабековна Бабашева дея ишонилган аëл кишининг бир эркак билан яланғоч ҳолда ëтгани акс этган эди.

Феруза Бабашева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқалаётган видеоларга муносабат билдириб, бунда Тошкент вилояти ИИБ ходими Зиёдулла Раҳимовни айблаб чиққанди.

Воқеалар силсиласи. Феруза нега «шарманда» қилинди?

9 ноябрь куни прокуратура маҳаллий депутат Феруза Бабашевани «Aгробанк» бўлими бошлиғининг аризаси асосида дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини киритган эди. Бир неча кун ўтиб ижтимоий тармоқларда октябрь ойи бошида тезкор ходимлар олгани тахмин қилинган тасвирлар тарқалди.

Видеода депутат аëлнинг эркак билан тўшакда кўрсатилган тасвирлар бор эди. Феруза Бабашева эса вилоят ички ишлар бошқармасини таҳдид ва босимда айблади.

Тармоқ фаолларининг бир қисми халқ депутатини ҳимоя қилди. Бир қисми эса қоралаб чиқди. Бабашева мансуб бўлган ЎзХДП ватандошларнинг шахсий ҳаётга аралашишга йўл қўйиб бўлмаслигини эслатди.

Оилали бўлатуриб эркин жинсий ҳаëт кечирган Феруза Бабашеванинг тармоқдаги фаол аëллардан бир нечтасини «ғар» ва «бузуқ» деб ҳақорат қилгани ҳақидаги маълумотлар «Элтуз» тасарруфида мавжуд. Бабашеванинг ўзи ҳам ўзининг «фаришта» эмаслигини сўнгги чиқишларида ошкора тан олган.

Тошкент вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишича, 2 октябрь куни бошқарма тезкор ходимлари томонидан маҳаллий аҳолидан бирининг аризасига кўра «фоҳишахона очилгани юзасидан» назорат рейди ўтказилган.

Рейд асносида бир кўрпа остида яланғоч ëтган аёл Ф.Б. ва эркак Д.Ш. тезкор тасвирга олинган. Улар “жинсий алоқада» бўлганига иқрор бўлишган. Баёнотда айтилишича, бу оператив видеонинг тармоқда тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.

Феруза Бабашеванинг тармоқда айтишича, ўша куни уни уч соат ушлаб туришган (бошқаларни қўйиб юборишган), жим туришини айтиб, тушунтириш ва кафолат хати ёзишга мажбурламоқчи бўлишган. Унинг сўзларига кўра, ИИБ ходимлари унинг бармоғини синдиришган.

Бабашева ўз чиқишида ўзини қўллаб-қувватлаётган халқдан узр сўраб, ички ишлар органларининг “уятсиз ва бадбашара” ходимлари ва раҳбарларини жавобгарликка тортишни талаб қилган.

28 август куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «Амфитеатр» мажмуасида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирини ўтказиш вақтида ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Феруза Бабашева ва халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри кенгаши депутати Жаҳонгир Тўлаганов ўртасида зиддият юзага келгани тармоқда муҳокама бўлган эди.

Вилоят ИИББ матбуот хизмати хабарида тадбирда хизматдаги ходимлар томонидан байрам тадбирига келган Феруза Бабашева ва Жаҳонгир Тўлаганов тиббий ниқобсиз бўлганлиги сабабли кириш йўлагида тўхтатилгани ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳимоя ниқобини тақиб киришлари ҳақида огоҳлантирилгани айтилган.

Таъкидланишича, улар ўзларини депутат деб оғзаки равишда таништирган ва карантин қоидаларига амал қилишдан бош тортиб, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган.

«Жараёнда Феруза Бабашева ўзининг депутат эканини ва дахлсизлик ҳуқуқи борлигини пеш қилиб, хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходимларини „шармандалар“ деб камситган ва ушбу жараёнини тўғридан-тўғри 7 дақиқа 53 сония давомида видеотасвирга олиб, онлайн тарзда „Fecebook“ ижтимоий тармоғига узатган»,  дейилади ИИББ хабарида.

ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг қайд этишича, Тошкент вилояти ИИББ томонидан вазият тўлиқ ўрганилган ҳамда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган материаллар прокуратура органларига юборилган.

Феруза Бабашева ЎзХДП Ўртачирчиқ тумани кенгаши раислигига тайинланиб, депутатликка сайлангунига қадар узоқ йиллар халқ таълими соҳасида ишлаган.

Унинг сўзларига кўра, у 12 йил мактаб директори, сўнгра давлат ва мактабгача таълим бўлимлари бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 апрел 2017
Самарқанддаги мобил мухбирлар, Оқиловнинг уйи сурати, видеоси ва унинг яқинлари ҳақидаги мақолани эълон қилди. Оқилов яшаган маҳалладагилар, нашр мухбирига ...
30 март 2017
«Оила ва жамият» газетасини (29.03) варақлар экансиз, ундаги мақолаларда бугунги ўзбек жамиятининг анча оғриқли муаммолари тилга олинганига гувоҳ бўласиз. ...
10 апрел 2020
Ҳар йили 10 апрель куни ўтадиган бу байрамнинг моҳияти фашизмга, диктатурага бўйcунмаслик, тинч норозилик акциялари, саботаж, баъзан эса қуролли ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...