Асосий мавзулар
17 декабр 2021

РТдан ваъз: Тимсоҳ ошқозонидаги ўзбек

Кун чиқди. Кун ботди. Олдинги спичдан кейин роппа-роса 6 марта тонг отди. Энг узун ялдо туни ҳам ортда қолди. Энди тунлар қисқариб, кун узаядиган даврга кирдик. Тун – бу қоронғулик, қоронғулик эса ëмонлик бўлса, демак, кун – бу ëруғлик, ëруғлик эса яхшиликдир. Яхшига ëндошайлик, ëмондан қочайлик.

Ўзбекистонда падхалим шоу давом этмоқда. Самарқандда туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиë ва Миромон деб исм қўйишди. Таъма. Лаганбардорлик ва абсолют жоҳиллик қоришмаси бу. Бошқа нима ҳам дердик. Қанақа ўлсангиз, шунақа кўмамиз.

«Элтуз» дўстлари клуби аъзоси Мирза Анвар аканинг бу юзадан фикри мана бундай: Ўз вақтида Ислом, Абдуғани, Карим деб от қўйилган эгизаклар Россияда мардикорчилик қилиб юришибди! Булар кейинги этап бўлади!

Умуман, «ўзингдан кўпай», «тухуминг тошлоққа сочилсин», «олтин ошиқ ўйнаган ўғлинг кумуш қошиқ ушлаган қизинг бўлсин», дейишади азиз халқимиз. Масалан, илгари Хоразмда  қизларни эрга беришда ëшига қарашмаган. Жун телпак билан урганда йиқилмаса, эрга берворишаверган. Амманинг қизини жиянга оберишган. Бугунги кунга қайтсак. Бухорода 13 яшар мактаб ўқувчиси аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди.

Бухоро вилояти Жондор туманида мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз аммасининг 20 ёшли ўғлидан фарзандли бўлган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.

Жондор тумани халқ таълими бўлими мудири Латофат Жўраеванинг сўзига кўра, 2008 йилда туғилган Ш.М. Бухоро шаҳрида яшовчи аммаваччаси Р.Т. билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бир неча йил илгари ўрта мактабни тугатган Р.Т. ишлаш учун Россияга ҳам қатнаб юрган. Хабарда айтилишича, у қизнинг ёш ва соддалигидан фойдаланган.

«Мактабнинг собиқ директори О.Қ. 7-синф ўқувчиси Ш.М.нинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланган. Шундан сўнг қизнинг ота-онаси мактабга чақиртирилган ва ҳолат очиқланган. Оила эса ибратли, маҳаллада ҳурмат топган хонадонлардан бири. Афсуски, ҳатто, ота-онаси ҳам қизининг ҳомиладорлигидан бехабар бўлган. Тўғриси, онаизорнинг ҳолатини тасвирлаб бериш менга осон эмас», дейди Латофат Жўраева.

Мактаб директори Ф.Т. ҳомиладор ўқувчисининг 13 декабрь куни кечқурун Бухоро шаҳридаги перинатал марказда фарзандли бўлганини билдирган.

Тиббиёт ходимларидан бирининг «Дарё»га маълум қилишича, бола соғлом ва назорат остида.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгибозор ҳокими фермерларни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалди. У энг яхши ҳокимлар учлигига кирганди.

Аудиода Хоразм вилояти Янгиобозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбонов буғдой режасини бажармаган ҳудуд раҳбарларини уят сўзлар билан ҳақоратлайди. Ўктамбой Қурбонов – президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоевнинг акаси.

Сўконғич ҳоким лавҳаси тагига «агар ўша мажлисда мен  бўлганимда «ответ» қилардим, «пашўл» деб чиқиб кетардим», деб катта кетиб ëзишибди. Мана, камида 10 йилдан бери ҳокиму раҳбарлар сўккан видео, аудиолар тарқалади. Бирорта ўзбек қашшоғи сўкаëтган раҳбарнинг юзига ҳам тик қарай олмаган. 83 марта онасини сўксаям индамай туради. Республиканинг барча нуқталарида бир хил мутелик мавжуд.

Россияда озари прораб сўксаям индамай туришади. Чунки «Ўзингдан каттага тик қарама», «Эгилган бошни қилич кесмайди» «Отангни ўлдирганга энангни (синглинг, қизинг ва ҳк.) бер», «Тош билан урса, ош билан ур», «Ургани уни оши, сўккани сўк оши», дейдиғон қавммиз. Так что, катта гапиргунча каттароқ нон тишла. пийпл. Варнинг қилишга сенга ким қўйибди. Кончай базар и молчи на тряпочку. Ҳар доимгидай. Тушунган бўлсанг, бор, сийиб кел. Бўлмаса, қўрққанингда иштонни ҳўл қиласан. Иштон пулга келган.

Янгибозорнинг сўконғич ҳокими айни пайтда ҳанги жолотой ҳам экан. Бизга ëзишларича, туман ҳокими Ўктам Қурбонов бугунги кунда мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан ишқий муносабатда бўлиб, 2 соатлаб ўз кабинетидан чиқмасдан қулфлаб ўтиришаркан.

«Овонг, эшикни ичиннан илип ўтиродило».

Нима бўлибди? Балки ëш авлодни тарбиялаш бўйича муҳим гапларни гаплашишар?

Ëки ростдан ҳам  бу ҳокимлик биносидаги «кади-кади», яъни ишдаги ишқ ҳикоясими?

Бу саволни Янгибозор ҳокимлигидаги ҳайдовчига бердик.

«Буни  барча ҳокимликдагилар билади-ку, оғо. Боғчалар мудири ўзича туманнинг биринчи хоними бўлиб хоҳлаган ишини қилиб, ҳар бир боғча мудирларидан ҳар ойига 100 доллардан пул план қўйган», деди ҳайдовчи.

Демак, бу ерда ишқу муҳаббатдан ҳам устун нарса бор. Бу пул!!!

Ошхўрликни бахт деб билганлар

Тақдир тақозоси билан мен ўз вақтида шоир Эркин Воҳидов билан ашир-нашир бўлдим.  Аввало, ҳали ўқувчи пайтимда унинг «Тирик сайëралар» китобини севиб ўқидим. Кейин у кишининг машинаси 1990 йили ўққа тутилганда буни Москвадаги «Комсомольская правда» газетасига хабар қилиб ëзиб, марҳум президент Каримовнинг умрини 10 йилга қисқартирдим.

Каримовнинг ўзи буни Одил Ëқубовга шахсан айтган. Шу хабарни ўқиб, умрим 10 йилга қисқарди, деб. Эркин Воҳидов илҳом париси келиб, «дикроват» қилган пайтда «Фирқа дафтаримдан кечганим бўлсин», дея оташин қилиб шеър ëзар, эртасига эса фирқа дафтарини меҳр билан силаб, компартияга аъзолик бадали тўларди. Майли, ëмонини  яширайлик. Шоирдан шеър қолади.

Чойхонада ошхўрликни бахт деб билган оғайни,

Шу бир кунлик ҳаловатни нақд деб билган оғайни,

Қумурсқадек тирикликдан ўзга ғами бўлмаган,

Дил олами, ишқ олами, руҳ олами бўлмаган,

Имонни ҳам, виждонни ҳам қурбон қилган ҳалқум деб,

Сени хаёл қилдимми мен куйганимда халқим деб?

Эл мулкини бир чеккада тинч кемириб ётган зот,

Беш тийинга қадрини ҳам, халқини ҳам сотган зот,

Кўкрагида на ҳиммату, на ғайратдан асар бор,

Юрагида на орият, на шавқ бор, на қадар бор,

Умрида ҳеч қилган эмас мулкдан ўзга бир ният,

Сени дея тиладимми юракларга ҳуррият? 

Эй, кўнгилда можаролар орзу қилиб ётган жон,

Тангринг — амал, мартабадир, пайғамбаринг — шуҳрат, шон.

Бу давлатга ўт қўясан, йўқотасан хилқатдан,

Гар ҳокимлик тегар бўлса сенга янги давлатдан.

Қуруқ гапдир сенга Ватан, халқу озод истиқбол,

Сенинг учун истадимми юртимга мен истиқлол?

Мудом кураш азобини фидойилар кўрганлар,

Инқилоблар ҳосилини муттаҳамлар ўрганлар.

Сиз ҳам бугун панадасиз, жангга бизни қайрайсиз,

Биз бу жангда шаҳид бўлсак, аввало сиз яйрайсиз.

Ғофил халқим! Тингларманми сенинг наъра

— унингни,

Кўрарманми зулуклардан озод бўлган кунингни?

Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири.

1991 йил.

Шу кунларда менга кўплаб дўсту ëронлар телефон қилиб, сен ҳақда палончи ëмон гап ëзибди интернетда¸ ахир у сендан моддий ëрдам олган ўта хушмуомала эди-ку, дейишади. Мен эса бунга аҳамият ҳам бермайман. 1999 йили мен раҳбар бўлган ТВ канал биносига илк кузатув камералари қўйдик. Унитазни ўмармасин деб ҳожатхонага ҳам қўйдик. Битта ўта одобли, сермулозамат, муомалали, ерга қараб турадиган йигит бор эди. Шу йигит ҳожатхонага кириб, эшикни ичкаридан беркитганидан кейин чўнтагидан маркер чиғориб, деворга энг уят гапларни ëзганини кўриб ëқамизни тутиб, «астағфирилло» дедик. У пайтда интернетга кириб ëзиш йўқ эди ҳали. Бугун интернетда оғзидан бўқ сочаëтган «биродарлар» ҳаëтда Ҳидоятилладан ҳам ҳалим ва юмшоқ супурги.

«Элтуз» дўстлари клуби фаоли Барно Султонова ҳам менинг бу гапимни мақуллади:

«Мен худди шундай фикрдаман. Одобли, сермулозамат кўринган одамларнинг ичи қора, моғорданам баттар…».

Москванинг ёдгорликларни сақлаш бошқармаси Каримовнинг Россия пойтахтидаги ҳайкалини яламаслик ҳақида гастарбайтерларга тавсия берди.

Рассом Тузга мактуб

Тарих 1991. Ҳар куни нарх ошмоқда. Яқиндагина кимдир «Жигули»сини 15 минг сўмга сотиб, пулни банка ичига тиқиб қўювди. Икки ой ўтиб 15 мингга 10 кесма совун бериб турибди. Одамлар ҳар куни кўтарилаëтган нархга хавотир билан қарашар, «Бундай бўлиши мумкин эмас!!! Албатта нархлар аввалгисига қайтади. Яна арзончилик бўлади», деган умид бор эди. Одамлар яна «СССР қайтади», деган ишончда эди.

Яна бошқа бировлар эса МММ пирамидасига пул элтиб, фойда олиш пайида эди. Бир дўстим паркдаги гул дўконни ижарага олиб, ичида «Жигули» ён ойнасини ясаб сотмоқчи бўлди. Ойна эритадиган темир печка босимга дош бермай ëрилиб  кетди. Портлашда дўстим ва унинг қайноғаси ўлди. Болалари етим қолди.

Мен ҳам ўшанда тушкунликка тушиб, осмондаги нархларга қўлим етмайди, деб ўйладим. Шу пайт рассом дўстим гениал бир гапни айтиб қолди. У айнан мана бундай деди. «Нархлар арзонламайди. Кўпроқ пул топиб, нарсаларни қиммат нархда олавериш керак».

«Туя бир сўм, қани бир сўм? Туя минг сўм, мана минг сўм», деган мақол  ижобати эди бу. Шундан кейин бизнес дарëсига бошим билан шўнғидим. Хотинларнинг иштонидан тортиб эмчак халтасигача сотдим. Матн таржима қилардим. Италия киночиларига дастëр бўлдим. Барча пулимни тўплаб, АҚШга чипта олдим.

Паспортда 5 йиллик АҚШ визаси. Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортига келиб тушганимда чўнтагимда 20 доллар пул бор эди. Мени кутиб оладиган одам чиқмади. Пулнинг ярми телефон автоматга сарф бўлди. Мен худди  денгизда кемаси чўкиб, қирғоққача сузган одамдай толиққан эдим. Атрофга аланг-жаланг қарайман. «Сен нима, кессак нима», деган нигоҳлар.

Шу пайт бир одам менга қараб, «сенда озроқ муаммо борга ўхшайди», деди. «Э, тоғажон, озроқ эмас, анча кўп муаммом бор. Бир ўрис бола кутиб олиши керак эди. Чиқмади. Мен энди кўча-кўйда қуртга қушга ем бўламанми».

Негадир бу одам менга қараб тиржайди. Биров ўламан деса, бу куламан дейди. Таги ирландиялик одам экан. У кутган одамнинг визаси чалкашиб, келмай қолибди. Мени шаҳарга ташлаб қўядиган бўлди. Кеннеди аэропортидан шаҳарга қадар бир соатлик йўл. Гаплашиб кетдик. Менинг ëғоч ўймакорлигидан хабарим борлигини билгач, машинани йўлдаги бензин станциясига бурди. Ўша ерда менга, агар истасанг, мебель реставрация қиладиган уста олдига олиб бораман, соатига 6 доллларга розимисан, деди. Албатта, рози эдим…….

Орадан 30 йилча вақт ўтди. Бугун Нью-Жерсидаги уйимни 600 мингга сўраб келишди. Балки сотарман. Ўзим океанга яқин Оринж шаҳрида яшайман. Калифорния штати. Лос-Анжелес тарафларда. Ишим яхши. Қачондир яшаганим алғов-далғов ватанимни қўрқинч туш каби эслайман.

Йўлдош Тангриберганов.

Бу мактубдан чиқадиган хулоса шуки, Ўзбекистон деган жаннатдан тезроқ қочиш керак. Шу кунларда самарқандлик бир оила АҚШга Мексика орқали бораман деб чегарадаги ботқоқ ва кўлларда палон пулга қайиқ кира қилгани ҳикояси машҳур бўлди.

Қайиқда самарқандлик эр-хотин ва фарзанд бор эди. Қайиқ ағдарилиб, эр билан фарзанд тимсоҳларга ем бўлган. Хотин эса бир муддат Мексика қамоғида қолиб Ўзбекистонга қайтган. Ўз ватанимиздан тимсоҳ ошқозони ҳам яхши. Эй, азиз ватан, сени куйлайман.

Денгизда шамол кўтариларкан, бу шамол кимнингдир елканини шишириб, манзилига элтади. Кимнингдир кемаси эса шамолга чидай олмай ғарқ бўлади.

Туз оға, нега кайфиятимизни тушириб, нуқул салбий гаплар ҳақида ëзасиз, ижобий хабар йўқми, дейишади. Ваъз бошида айтганимдек, ëруғлик қоронғиликдан яхши.

Расмдаги йигит сувчи. Ўзбекистон тарихидаги илк смарт сувчи. Исми Артём. Исроил ватандоши. Ўзбекистонга ривожланган чет давлатдан келиб ишлаëтган саноқли гастарбайтерлардан (меҳмон ишчи) бири. Олий маълумотли муҳандис. Исроилдан келиб, Қуйичирчиқда ишламоқда. Ҳушчақчақ йигит. Хотини ўзбек. Ошни қўлда ейди. Ўзбекчани Райҳондан зўр билади.

Артёмнинг бир ўзи смартфон ëрдамида юзлаб гектар ерни суғоради. Марказий Осиёда ягона бўлган ўсимлик томирига компьютер дастури орқали манзилли томчилаб суғориш технологияси Қуйичирчиқда жорий қилинди. Сув махсус идишлардаги органик ўғитлар билан аралашиб, шарбат усулида ўсимликнинг томирига пуркалади. Оз сув билан кўп жой суғорилади ва сув сарфи граммигача назоратда бўлади.

Артём юзлаб гектар майдонни дрон учоқ ëрдамида кузатади. Артём ишлатадиган 100 килогача бўлган дронга Ўзбекистон ҳудудида кечадан бошлаб қонунан рухсат берилди. Кимдир билди¸ кимдир билмади. Лекин қишлоқ хўжалигида рангли инқилоб содир бўлмоқда.

Совет даврида Брежнев деган одaм бўлган. Ўша давр учун пошшо мақомида эди. Қошлари қуюққина тоға эди раҳматли. Ўша тоға «Ғалланг бўлса¸ нонинг бўлса, қўшиқ айтсанг ярашади», деб ëзган эди. Китоб ëзилган 1980 йилда энг кам ойлик оладиган фаррош маошига 250 та буханка нон ëки 4 қоп ун берарди.

У фаррош эридан ажраган бўлса, ёлғиз она сифатида квартира оларди. Хуллас, нони бутун эди. Овозини баралла қўйиб ашула айтарди. Ўша пайтда Маданият вазирлиги ходимлари ўзлари қўшиқ айтмасди. Балки ОНМЦ деган идора очиб, талантли ëшларни мусиқага ўргатиш учун мактабма-мактаб, уйма-уй юрар эди.

Бор-йўғи 120 минг одам яшайдиган шаҳарда тўртта кутубхона ишларди. Шулардан иккитаси болалар учун эди. Ëш техниклар станцияси ва Ëш ижодкорлар уйида болалар авиамодел¸ фото, кино ва рассомликни ўрганишарди. Қадимий обидалар тужорларга ижарага берилмасди. Обидалар ўрни уй қурадиган жаллобларга сотилмасди. Маданият вазири олий маълумот олган, оқни қорадан ажратадиган шахс эди. У пайтларда ошпаз овқат қиларди. Дурадгор дераза ясарди. Хонанда ашула айтар, созанда  эса соз чаларди.

Мен СССР пайти яхши эди, демоқчимасман. Ўша пайт мулозимлариям жуда пастга қулаб кетмай, ўз ҳаддини билиб, фаросатли бўлиб турарди, демоқчиман. Бугун Маданият вазирлигидаги бир айвон бекорчи чиқиб гимн айтяпти. Бошқа қиладиган иши йўқми?

Музей ва кўргазма заллари¸ тарихий обидалар буларнинг тасарруфидан олиниб, Туризм вазирлигига берилган бўлса. Озодбекнинг идорасидагилар нима қилади. Тўртта ашулачининг кетини пойлайдими? Бунча бекорчига халқ тўлаган солиқдан чиқариб давлат ойлик беряпти. Вазирлик мулозими ашула айтсин, деб эмас. Ишласин, мамлакат ëшлари маданий савясини кўтарсин, деб. 

Қиссадан ҳисса шуки, Озодбек бошчилигидаги Маданият вазирлиги тугатилсин. Ишсиз қолганлар темирйўлчилар ансамблидаги хор гуруҳига ярим ставка билан ишга олинсин. Озодбек тўйга бораверсин. Шу гап. Нони бутун бўлган миллат қўшиқ айтсин. Бўлмаса, нон топиш пайида бўлсин.

Яна бир ақлли гап айтай. Албатта, биз юртимизни севамиз. Ўша – ичида юз йиллик ахлат ëтган бир тешикли лой, пахса ҳожатхонани Швейцарияниг жакузили ҳожахонасига алмаштирмаймиз. Гербицид солинган қовунларимизни Испаниянинг органик қовунларига алмаштирмаймиз. Иссиқхонада тепиб пиширилган лимон бизга Тунис қуëшида пишган жавҳарий лимондан аъло. Ўз юртимнинг янтоғи ўзга юртнинг боғ-бўстонидан устун. Бизнинг эшаклар туркман дулдулидан авло.

Бу масалада фикримиз бир ердан чиқди. Лекин инсоф юзасидан айтинглар, Ўзбекистондаги йўллар Швейцария¸ Германия, ҳатто Туркиядаги йўллардан ҳам ëмон. Ўзбек асфальтини энг зўр деб айтишга тилим  бормайди. Қолаверса, Ўзбекистондаги йўлдан миллатчи ҳам, миллатсиз ҳам¸ диндор ҳам, динсиз ҳам юради. Ўрис¸ карис¸ қозоқ, туркман¸ яхши-ëмон – барча юрадиган йўл шу.

Йўл турибди жойида, юрадиган бизлар. Машинамизни энасиникига киритадиган ҳам шу йўлллар. Шу йўлни Европа стандарти даражасига чиқарсак. Масалан, мавжуд 30 та вазирликдан 10 тасидан воз кечиб, иқтисод бўлган пулни шу йўлга сарфласак. Ҳеч нарса қилмайдиган¸ урилган кадрлар учун лепрозорийга айланган Конституциявий судни ҳам ойликсиз қолдириб, пулини йўлга сарфласак. ËШ ИТ ва ҳар хил маънавият марказлари, бир бало цивилизация марказларини молиялаш ўрнига пулини йўлга сарфласак, нима дейсизлар? Борми «давай» дейдиган, кўкраги жунли¸ боши дўппили чапани миллатдош?

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
21 июн 2016
Россиялик енгилатлетларни халқаро мусобақаларга қўймаслик қарори уларнинг муттасил допинг истеъмол қилишлари билан боғлиқ. Бу ҳам етмагандай, россиялик спортсменларни допинг ...
1 феврал 2021
Давлат хавфсизлик хизматининг 7-бўлинмаси собиқ тезкор ходими Шерзод Ҳаитов декабрь ойининг биринчи ярмида ДХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ...
3 июн 2021
Effect.uz ахлоқ-одоб қоидаларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйган, аммо унинг муаммоларга дучор бўлиши сабаби бу билан боғлиқ эмас, дея ёзади ...
28 июн 2021
Бу табиат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликнинг халқаро банкларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Бенквоч томонидан тайёрланган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...