Асосий мавзулар
7 январ 2022

РТдан ваъз: Элбоши қочди, юртбоши гўрда, муҳтарам таътилда

Азизлар мана яна сиз билан юзма юзман. Ҳазрати Заҳириддин Бобур лутф қилишича қозоқ бу туркнинг ботирлик ҳислати экан. Шу гап тўғри менимча. 1986 йил СССРни силикитган илк тўбалашувни ҳам қозоқлар амалга оширганди. Мана икки кундирки қозоғистондаги ўзгаришларни кўриб тахлил қилиб ўтирибман.

Тириклигида ҳайкал қўйилиб тириклигида ҳайкали ағдарилган одам Саддам Ҳусайн эди. Бугун тарих сахнасида тириклигида ҳайкал қўйилиб тириклигида ҳайкали ағдарилган яна бир диктатор финалига шохид бўлдик. Қозоғистон биринчи президенти ва абадий элбошиси ва Нурсултон Назарбоевнинг тириклигида ҳайкал қўйилган эди. У тириклигида бу ҳайкал йиқитилди. Агар Саддам Ҳусайн ҳайкалини АҚШ аскарлари йиқиттан бўлса Назарбоев ҳайкалини газ қимматлагани учун қўзғолонга чиққан қозоқ халқи йиқитди.

Вой ўлмасам энди нима бўлади?

Кўплар бераëтган саволга Элтуз дўстлари клуби фаоли Ғайрат Омон жавоб берди:

“Нурсултон деган шаҳар номи Астана бўлади. Назарбоев отли университет, парк ва аэропортлар Янги Қозоғистон номи билан аталади яқинда”.

Яна нима бўлади? Бу саволга Мухолифат лидери Аблязов дастуридан келиб чиқиб ëндашилса Қозоғистон ЕОИИ дан ва умуман Путин ака чизиғидан чиқиб кетади. Бу эса Россия пинжига тиқилган Янги Ўзбекистон учун сигнал.

Чўкаëттган кемани энг аввало каламушлар тарк этади. Сўнгги 24 соат ичида Қозоғистонни ўнга яқин хусусий учоқ ичида «бой оталар» тарк қилди. «Элита» қуëннинг расмини чизди. Назарбоевнинг пул қопчиқлари дея номланган ярим бандит катала бой оталар орқа ўнгига қарамасдан қочмоқда. Энг биринчилардан бўлиб ўзбек бой ота Патох Шодиев хусусий учоқда қочиб кетди. Хозир Канада чегарасига етиб борган бўлса керак.

Патох Шодиев – тоғ кон қазиш компанияси бўлган Eurasian Resources Groupнинг ҳамраисидир. Ундан олдин Кенес Ракишев ҳам қочиб кетувди. Аммо чўкаëтган кема Қозоғистонни умид тарк этгани йўқ. Бу умид қиш совуғида кўчага чиққан милллатнинг ичини иситмоқда.

Нима бўлган эди? Воқеалар хроникаси

1. Йилнинг бошида аҳоли газ нархини кескин ошишидан норози бўлиб, нархни тушуриш талаби билан намойишга чиқди.

2. Қозоқистон Президенти Қ.Тўқаeв буни провокация ва мамлакат бирлигини кўра олмаслик деб баҳолади.

3. Олмаотада намойишчилар полиция томонидан дўппослангач, намойишга бошқа ҳудудларга чиқа бошлади.

Эндиликда улар ҳукумат истеъфосини талаб қилиш билан намойишга чиқишди.

4. Атирау (Қозоқистон)да намойишлар ҳам куч билан бостирилиши натижасида, бошқа ҳудудлардаги намойишлар тўнтаришга айлана бошлади. Оломон полиция билан тўқнаша бошлади.

5. Президенти вазиятни қўлга олиш ўрнига мамлакатда «Фавқулодда Вазият» эълон қилди. Интернет тармоқлари блокланди. ОАВлар қаттиқ назоратга олинди. Бу вазиятни янада мураккаблаштирди.

6. Энди намойишчилар Назарбоевлар оиласининг ваколатини бутунлай йўқотишни талаб қила бошлади.

Чунки мамлакатнинг асосий бойликлари (нефт, газ, олтин ва савдо айланмаси бошқаруви) Назарбоевлар оиласи қўлида.

7. Қозоқистон ҳукумати газнинг нархини 50тенга (таҳминан 1100сўм) туширишга ваъда берди. Аммо бу халқни янада ғазаблантирди.

8. Манғизтовус вилоятида намойишчилар ҳокимият биносини қўлга олиш учун ҳужум бошлади.

9. Мамлакат аҳолиси ва блогерлар токи халқнинг талаби қониқтирилмагунича намойишларни тўхтатмасликка чақирди.

10. Куч ишлатар тизим намойишчиларни шафқатсизларча бостиришга уринмоқда.

Натижада халқ полиция машиналари ва биносига ўт қўйиб юборди.

11. Хавфсизлик Хизмати Қизилўрдадаги намойиш етакчиларини қўлга олишга уриниши намойиш иштирокчиларини янада дарғазаб қилди.

12. Қозоқистонда Telegram ва WhatsApp ҳамда Sputnik Kazaxstan ишламай қолди.

13. Халқ янги ҳукумат тузиш ва Назарбоевлар оиласини ваколатларини чеклашни талаб қилди.

14.  Намойишга бошқа ҳудудлардан ҳам оломон қўшила бошлади.

15. Намойишчилар Олмаота ҳокимлиги биносини эгаллаб олди

16. Шаҳар ҳокимлиги ва аэропортлар босиб олинди

17. Шаҳар ҳокимияти биноси, прокуратура ва Нур Отан партияси қароргоҳлари ҳамда Қозоғистон давлат ТВси жойлашган биноларга ўт қўйилди

18. Шаҳарга киритилган қўшинлар ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кучайди

19. Олмаота аэропорти 45 нафар намойишчи томонидан ишғол этилди

20. 6 январга ўтар кечаси шаҳардаги йирик савдо дўконлари ва банклар тунай бошланди

21. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилди ва тунда кўчада юрганларни полция ва махсус кучлар тута бошлашди

22. Президент Тўқаев ОДКБдан қўшин киритишни сўраб расман илтимос қилди

23. Беларус, Россия ва Арманистон Қозоғистонга қўшин киритишди

24. Тўқаев намойишчиларни уюшган террорчилар деб атади. 

25. 6 январ куни намойишлар яна давом этди

Тартибсизликлар оқибати ҳақида Олмаота полицияси ва коменданти маълумоти:

— 120 машина ёқиб юборилган, улардан 33 таси полицияга тегишли;

— 120 дўкон ва савдо нуқталари, 180 умумий овқатланиш нуқталари, 100 га яқин офис вайрон этилган;

— 500 дан ошиқ киши  калтакланган.

Қозоқ юртидаги ўзбекларга

Шу ўринда қозоқда ишлаб юрган ўзбекларга ойтар сўзим бор. Олмаотадаги ўзбек бовурларим, квартиралар эшикларини қулфлаб, камига стол ва шкафлар билан тамбалаб, светларни ўчириб, овоз чиқармай ўтирибсизларми? Ўзимни қадрдонларим! ТВ ёки планшентда кино пино кўрсаларинг овозини пастлатиб қўйинглар, иложи бўлса, наушникларни улаб олинглар. Биров таққилатиб келса, зинҳор очманг. Худо билади, ҳозир маст-алас кўп. Ҳар ярим соатда Ўзбекистондаги яқинларингизга СМС жўнатиб туринглар, тинчман, уйда ўтирибман, деб. Йўқса, яқинларингиз юраги ёрилиб ўлади. Бирор танишингиз намойишга чиқайлик деса, ковид бўлганман денг, кейин аста милисига хабар беринг. Айтиб бўлмайди, у танишингиз биринчи бўлиб сотиши мумкин сизни. Иложи бўлса, бир ойга етадиган хлебни қоқи қилиб олинг. Сув текин, қайнатиб ичаверасиз. Худо хоҳласа, комендантлик соатидан бир икки ой ўтиб кўчага чиқсангиз бўлади. Ҳаммаси яхши бўлади. Муҳими жииииммм ўтиринг. Сиз йўқсиз…

«Бунда бир гап бор…»

Бу воқеаларни кўрпани ичига беркиниб олиб қўрқа писа кузатаëтган ақлли ўзбеклар  «Бунинг ортида бир гап бор. Ташқи кучлар айбдор» дея шиғир битиб ўтирибди. Шиғир ëзишдан бошқа ниманиям биларди. Ташқикучлар ҳақидаги иддаоларни Қозоғистондаги Элтуз муштариуси рад қилди:

Халқ узи чиққан, лидерлари намойишларда провакацияга, фитнага, оммавий тартибсизликка берилманглар, ут қуйиш, одам улдиришга, полицияни уришга борманглар деб уқтириб ётибди, хокимият олдига йиғилиб токи талаблар бажарилмаганча бу ерни тарк этмаймиз дейшяпти, район, вилоят хоким, прокурорлари халқни ичида юрипти уларга жарохат етказилмаяпти, уларга бизни талабимиз бажариш сизларни қулларингдан кемайди, қулларингдан келгани бизга палатка, исинишга утин олиб келиш келади шуни бажаринглар, талабларимизни юқорига етказинглар дейишяпти, курамиз охири нима буларкин

Россиялик таҳлилчи Александр Невзоровнинг башорат қилишича, Қозоғистонда икки йўл бор: у ё Украина – 2 бўлади ёки Белорус – 2. Бошқа йўл йўқ.

Нега уфқ бунча қонталаш,

Унда эрк деб ким қилур талаш?

Унда кимнинг байроғи ёнур,

Даштда кезган ул қандай дупур?

Тикиламан – кўрмоқ бўламан,

Сафларида турмоқ бўламан.

Балки бир кун шундоқ жанггоҳда

Халқим билан бирга ўламан.

Совуқ қотган олма дарахтин

Қучоғимга оламан карахт –

Нега бунча титрайсан,иним,

Сен ҳам дардим сездингми,дарахт?!

Балки сен ҳам олисдан келган

Исён сасин турарсан туйиб,

Балки сен ҳам ноиложликдан

— Бу одамлар ҳасратга тўлиб,

Қандай ўйни суриб борурлар?

— Тонгни олиб келмоқчи бўлиб,

Тун қўйнида юриб борурлар…

— Бу одамлар юраги куйиб,

Қай манзилни излаб борурлар?

— Улар осон йўлларни қўйиб,

«Халқим» дея бўзлаб борурлар…

— Бу одамлар кўкси,бўғзидан,

Кўзларидан нега оқар қон?

— Бу одамлар тўккан қонлардан

Тун қўйнида кўкаргайдир тонг!

Хуршид Даврон

Ўзбекистон халқ шоири

Ўзбекларга оид хабарлар

Ўзбекистон ва ўзбеклар билан боғлиқ ҳабарларга ҳам тўхтасам. Янги йил куни «Аллоҳу акбар!» деб Россиядаги қордан бўлган қорбоболарни тепиб йиқитган ўзбеклар трендга чиққани ортидан Россияда ишлаëтган ўзбек мигрант ишчиларига қарши тазйиқлар бошланди.

Президент матбуот хизмати  халқ тўлаган солиқ ҳисобидан  бўогер ва журналистлар томоғини мойлаб қўйди. Ўзбекистондаги журналист ва блогерлар улар орасида  davletovuz, bakiro, xushnudbek va boshqalar бор  ноз нематлар тўла дастухонларда боқилиб  қўлларига қиммат соатлар тақиб қўйилди. Божхона мусодара қилган соатлар экан. Берган ҳудога ҳам ëқибди. Ҳукумат журналистлар қўлига соат тақибдику. Қўшни қозоғистондаги каби кишан тақмадику. Шукр қилинг ва президент матбуот хизмати берган падарканинг қадрига етинг.

Шу ўринда бир ҳикоя. Ўзбекистонда Сталин репрессияларини амалга оширган Усмон  Юсупов деган жаллод ўтган. Айнан тройка суди тузиб  у Фитрату Чўлпон ва Қодирийларни отувга ҳукм қилган. Ўша одам Сталин қабулига кирибди. Сталин ундан «Соат неча бўлди?» Деб сўрабди Усмон Юсупов бўлса «Соатим йўқ» дейди. Шунда Сталин унга ўз соатини бериб, «Бундан буëн менинг вақтим билан юрасан» дейди.

Сталин вақти билан юриш ва умуман диктатуранинг оқибатларини кўрдик ва кўраяпмиз.

Шундай оқибатлардан бири шахсга сиғиниш. Андижондаги ҳамширалар вилоят хокими Шуҳрат Қўшқобоевичга атаб мадхия шиғир ëзиб ўқиб беришди.Бунга ҳатто Шимолий Корея ойнаий жаҳони ҳам қойил қолди.

Ёмоннинг кучи япалоққа…

Президент матбуот хизматидан соат падарка олган блогерлар бир овоздан опера ашулачиси Женисбек Пиëзовнинг боқча вазирига маслаҳатчи бўлганини қоралаб чиқишди. Ëмоннинг кучи япалоққа етганидай. Бечоралар президент ва куëвларни танқид қила олмаса. Соат тақилган бўлса қўлларига.

Давлат бошқарувини бир магнит деб ўйланг. Агар бу магнит жозибаси мусбат бўлса, унга мусбат одамлар тортилади. Шу пайтгача ўзбек бошқарув элитаси манфий бўлгани учун дордан қочган бандитларни ўз атрофида бирлаштирди. Серияли қотил ëки бир ўғри давлат маслаҳатчиси бўлса ҳам, ҳеч ким ҳайрон қолмайдиган даражага келиб бўлдик. Энди давлат бошқаруви деган бу магнит шарафли ватандошимиз¸ опера куйчиси Женисбекни ўзига тортса, дарров «нега?» деган эътирозлар янграб бошлади. Ҳукумат таркибида зиëли¸ закий ва дунë кўрган одамлар маслаҳатчи бўлганини олқишлаш лозим. Женисбекни яхши таниганим учун айтиб ëтирман. «Женисбек боқча вазирига опера ўргатармиди?» деган саволга жавоб берай. Опера – санъатлар гултожи. Ундан тепада санъат йўқ. Операни ўрганган одам камида яна икки тилни хоссатан италянчани билади. Тарих ва адабиëтни ўқийди. Эстетека ва мусиқа тарихини ўқийди. Женисбек бу илмларнинг бир қисмини Италияда ўқиган. Женисбекни шахсан танийман. Ақлли ўқимишли ва толерант. Ундан яхши маслахатчи чиқади. Унинг ўрнига битта жохил юрист амалдор тайинланса ҳеч ким дод вой солмасди. Женисбек отарчи эмас. Улуғ опера ижрочиси. Кўп тилларни хусусан италянчани билади. Эрта бир кун «Женисбек пора олибди» деган гап чиқмаслигига 100 фоиз кафилман. Грузияда ИИВ ислохот қилинганида мусиқа ўқитувчилари ГАИга ишга олинган эди. Ҳозир вазирликларда ишлаëтан юрист дипломли эшшаклар, «ерни ҳўкиз шоҳида кўтариб туради, атир совунга ювинсанг, пулсиротда оëғинг тойғаниб дўзахга қулайсан,» деган чўпчакдан бошқа нарсани билмайди. Прокуратурада ишлайдиган дипломлилардан Элтузга хат келганда уларнинг савод даражасини кўриб қўрқиб кетгандим. Бир варақ ëзувда 160 хато. Энди санъат соҳасидагилар давлат бошқарувида бўлмасин деган хато фикрга келсак. Чехия президенти Вацлав Ҳавел драматург эди. Ëзувчи ва дипломат Чингиз Айтматов зоотехник. Франция президенти Жорж Помпиду шеърият бўйича мунаққид адабиëтшунос эди. Рассом Рубенс эса дипломат.Бу рўйхат узун. Хуллас, келинглар, тақир жойдан чанг чиқармайлик. Женисбекка омад тилайлик. Унинг ўзи куйлаганидек: «Васиқаси бор энди. Кўнгли тўлиб шод энди…»

Бу йил бизди нелар кутиб ëтир?

2022 йилда ҳам зам ҳоким ва ҳокимлар ер сотиб миллионлаб пора олади. Прокурордан тортиб любой амалга чиққан любой одам мансабни фурсат билиб давлат ва халқни талайди. 2022 йилда сув ва газ қувуррлари¸ канализация ва электр симлари¸ трансформаторлар яна бир йилга эскириб техноген катастрофалар эхтимоли яна кучаяди. Ëнғин¸ тутундан бўғилиб ўлиш¸ сувга чўкиш¸ том босиб қолиш ва саноқсиз мошн авариялари сизни кутмоқда. Сиëсий ҳаëтда бошқарув элитасининг сотқинлиги боис мамлакат Россияга янаям кўпроқ қарам бўлади. Путин янаги йилда бемалол бу ўзбек амалдорлар «менинг содиқ кўппакларим» деса ҳайронам бўлмайман. Бу йил мамлакат фуқаро йўқсил ва қашшоқларининг четга кетиш истаги янаям кучаяди. Африка¸ мексика ва Индонезия чангалзорларда чегарадан ўтаман деб бола бақрасини судраб юрган ўзбеклар хабарлар мундарижасидан ўрин олади. Бу йил ҳам «эримга мошин обераман» дея оналар болларини бозорга обчиғиб сотади. Бу йил ҳам сотилган ўзбек болаларини сўйиб ичак чавоғини бойларнинг касал боллари танасига кўчириб ўтказиш давом этади. Бу йил уч эгизак туғиб болалаганлар падхалим шоу қилиб чурвақаларига президент уруғ аймоғи отини қўйиб таъамагир бўлишади. Бу йил ҳам амалдорлар бу етимча халқни онаси синглиси қизи аммасигача қўшиб сўкади. Бу йил ҳам ўзбеклар Москвадаги Каримов ҳайкалини ялашади. Бу йил ҳам россия¸ корея ва Туркиядан мигрантлар тобути келишда давом этади. Чўпчак сотиб кун кўрадиган мулла имом ва бошқа дин тужжорлари ҳамда кинначилар бойиб янги мошинлар олиб қасрлар қуради. Қимор ўйнаб ютқизиб хонавайрон бўлганлар сони ўткан йилгидан икки марта кўпаяди. Хуллас ўткан 2021 йилда нима юз берган бўлса шуларнинг ҳаммаси 2022 йилда ошиғи билан бўлади. Балким ундай бўлмас. Балким порахўрларга инсоп кириб пора олмай қўяр десам фантастика бўлади. Дас ист фантастиш. Эски йилдаги қарзларни янги йилда тўлаш эсдан чиқмасин оломон. Қовун қовундан ранг олади. Лекин ўзбек ҳеч қачон қозоқ бўла олмайди.

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
7 октябр 2019
Қамаши туманидаги 14 ва 16-болалар боғчаларига гўшт ўрнига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг портретлари берилган.  Бу маълумотни “Элтуз”га тақдим қилган ...
16 октябр 2019
Саида Мирзиёева “ОАВни ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлимиздан қайтмаймиз”, дея бонг ураётган бир пайтда отасининг шотирлари мустақил журналистни адолат ...
23 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Бугун 22 март. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, ...
19 август 2018
2000 йилнинг октябри охирларида Муҳаммад Бекжонни ИИВ ертўласидаги 14-камерага олиб келишади. Уни Тошкент портлашлари юзасидан судда гувоҳлик беришга «махсус ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...