Асосий мавзулар
3 феврал 2022

Ўзбек қочқини Муҳиддин Қурбонов Швецияда вафот этди

Швециядан қочқинлик мақомини олган ўзбек фаоли Муҳиддин Қурбонов 2 февраль куни  саратон касаллигидан вафот этди.

Бу ҳақда Элтузга хабар берган Швециядаги ўзбек диаспораси вакили Аваз Охунов, Қурбоновнинг жасади ҳозирда Стокгольмдаги касалхонада қолаётгани, жаноза қачон ўқилишини маълум қилишини айтди.

“Олдинги икки хотини билан ажрашган Қурбонов кейинги кунларда Тенста шаҳарчасидаги уйида ёлғиз яшаётган эди. Унинг ягона орзуси Ўзбекистонга қайтиш эди. Охирги кунларида унинг ёнида бўлдим”, деди Охунов Элтуз мухбирига.

Муҳиддин Қурбонов 2018 йилнинг 23 майида охирги бор Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганида Тошкент аэропортидан қайтарилган, воқеа тафсилотлари ҳақида Элтузга батафсил интервью ҳам берган эди.  

Ўша йилнинг 4 декабрида Стокгольмда учрашув ўтказган Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимбой Озодовнинг тавсияси билан у ватанига қайтишга аҳд қилган эди.

2006 йили Швециядан бошпана сўраган Қурбонов, шу пайтгача ватанга қайтиш умидида швед ватандошлигини олмасдан келаётган эди. Элтуз Муҳиддин Қурбоновнинг яқинларига таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 май 2015
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Сурияда ҳалок бўлган норасида бола тақдири таъсирида яратилган “Айтиб бераман” қўшиғи плагиаторлик можаросига сабаб ...
26 август 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
5 апрел 2023
Ўзбекистон Олий судига Хоразм вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Анвар Курязовга ...
15 сентябр 2016
Тошкентдан олинган хабар ва фотоларга кўра Чорсудаги Тил ўргатиш марказининг уч қаватли биноси бузилган. Бу ҳақда Eltuz.comга тошкентдан мактуб ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...