Асосий мавзулар
14 март 2022

Тошкент россияликлар паноҳгоҳига айланяпти

Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, сўнгги кунларда минглаб россияликлар гала-гала бўлиб Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялардан қочиб, Ўзбекистон пойтахтига кўчиб кела бошлаганлар. 11 мартнинг ўзида Тошкент аэропортига Москвадан 6 та самолёт учиб келган. Россиянинг турли минтақаларидан Тошкент аэропортига кеча жаъми 12 парвоз бўлган. Кўчиб келаётган россияликларнинг аксари ўзига тўқ оилалардир. Уларнинг кўпи ҳарбий хизмат ёшидаги информацион технологиялар мутахассислари, ўртаҳол тадбиркорлар ва пенсия ёшидаги қариялардир.

Бундай кўча-кўчлар Тошкентда янги қурилган уйлар нархининг баъзи ҳолларда икки бараварга кўтарилишига сабаб бўлган. Тошкент Ситида қиматтлиги учун ҳувиллаб ётган квартиралар аллақачон сотиб бўлинган. Метр квадрати нисбатан арзон – 500 доллар бўлган квартиралар нархи бирдан 1000 долларгача қимматлаган. Шунда ҳам маклерларнинг қўли қўлига тегмаётир. Баъзи пулдор россияликлар биратўла бир неча квартира сотиб олмоқда.

Афтидан, санкцияларга юз тутган Россиядан ўз пулини олиб чиқишнинг йўли – бу Ўзбекистонга ўхшаган Россияга душман кайфиятда бўлмаган, Россия фуқароларидан виза талаб қилмайдиган мамлакатларга бўляпти, дейди ўзбекистонлик таҳлилчилардан бири.

Тошкент меҳмонхона ва ҳаттоки хостелларида ҳам жой йўқлиги айтилмоқда.

Кўплаб россияликлар биратўла йил охиригача кира ҳақи тўлаб аренда квартираларга жойлашмоқда.

Тунги Тошкентда жомадонини судраб бораётган русларни кўриш одатий ҳолга айланди, дейди пойтахтда таксистлик қилувчилардан бири.

Тошкентдаги ресторанлар ҳам муштарийларга тўлиб тошган. Уларнинг аксари россияликлардир.

Айни пайтда, Россиядан келган мутахассислар Ўзбекистон миграция органларида илиқ кутиб олинмоқда. Уларга кўп ҳолларда бир куннинг ўзида меҳнат визаси ва ишлаш учун рухсатномалар тайёрлаб берилмоқда.

Тағин ўқинг
23 март 2024
Москвадан даҳшатли хабар келди. Қуролланган одамлар «пикник» гуруҳининг концерти олдидан Москванинг «Crocus City» концерт залига бостириб киришди. Улар пулемёт билан ...
23 ноябр 2021
Янги миллий кутубхона қурилиши (янги миллий театр қурилиши ҳам) янги ва яп-янги Ўзбекистондаги энг кераксиз лойиҳа. Кечагина қурилгани Навоий ...
27 феврал 2017
Ҳокимиятни оилавий бошқариш минтақада урфга айландими? 21 феврал куни, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига биринчи вице-президент ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...