Асосий мавзулар
14 март 2022

«Вор в законе» Бахти Ташкентскийнинг ўғли автоҳалокатда омон қолди

Ўзбекистондаги жиноят олами қироли Бахти Ташкентский номи билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг 28 яшар ўғли Ихтиёр Тошкентнинг қоқ марказида қимматбаҳо машинасини авария қилди.

11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси юз берган автоҳалокатда Ихтиёр ва машинада бўлган унинг икки дўстига ҳеч қандай шикаст етгани йўқ, аммо  яп-янги «Порш» электромобили яроқсиз ҳолга келган.

@eltuz га етиб турли телеграм каналлардан келган видеодан маълум бўлишича, дўстларининг эътирозларига қарамай, Ихтиёр Тошкент қоқ марказидаги Амир Темур хиёбонида машина тезлигини оширади ва хиёбон айлана йўли бурилишида электромобилни идора эта олмай қолади.

Натижада нархи 150 минг доллар турувчи электромобил тўғри бориб дарахтга урилган. Тўқнашув пайтида автоматик тарзда очилган «хавфсизлик ёстиқчаси» электромобил ичида бўлган ёшларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Гувоҳлар кучли зарба натижасида электромобил тутаб кетганини айтишди.

@eltuz га юборилган суратга қаралса, олд қисми қаттиқ шикаст еган элекромобилнинг яроқсиз ҳолга келиб қолганини англаш мумкин.

Ўғрилар дунёсининг айрим экспертлари иддаосига кўра, Ўзбекистонда ягона «вор в законе» 50 яшар Бахтиёр Бахти Ташкентский 26 ëшида “вор в законе” тожини кийган Ўзбекистондаги ягона криминал авторитет ҳисобланади.

Тағин ўқинг
16 феврал 2022
Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Халқаро Ҳамкорлик Ташкилоти (IPHR) Хотин-қизларга нисбатан Камситишларга Барҳам Бериш бўйича (CEDAW) Қўмитанинг 2022 йил 15 ва ...
28 октябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС: Туз оға, Ўзбекистонда “НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?”  РТ: ...
3 ноябр 2020
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиган «Ўзинг ясаб ол» журналида чўчқа расми тасвирлангани Ўзбекистондаги қадимчи консерваторлар қатлами ...
23 декабр 2016
Фарғона вилоят ҳокимининг туманларда ўтказаётган мажлисларда чироқ ўчиб қолиб, мажлис аҳли лампа чироқ, қўл фонарларини ёқишга мажбур бўлишмоқда. Туманларнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...