Асосий мавзулар
18 март 2022

РТдан ваъз: Курва кокаин!

Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Бу хафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз мустақиллигини ҳимоя қилаëтган Украина баилан ҳамдард бўлди. Айни пайтда юз минглаган ўзбеклар кремл қулига айланиб, босқинчига мақтов айтадиган тавия махлуққа айланиб бўлгани ҳам ўртага чиқди. Мана бу расмда кўрганингиз ўзбек қўлига қурол олиб Украина мустақиллигига қарши ўрис жаллодлари билан бирга бегона юртга бостириб кирди ва  ер тишлади.

Мақолда айтилганидек, ким ўзга юртга қилич кўтариб кирса ўзи ўша қиличдан ўлади. Бировнинг юртини найза билан олиш мумкиндир балки. Лекин найза устида ўтириб бўлмайди. Украинада Россия қўшинлари сафида жанг қилиб ўлган Элёр Эгамбердиев ҳақида Элтуз қуйидагиларни аниқлади: Асли Самарқанднинг Оқтошидан бўлган Элёр ёшлигидан спорт билан шуғулланган. Бир неча йил муқаддам Россияга кўчиб кетиб, Россия армиясига қўшилган. 44 ёшли Элёр сержант рутбасига эга бўлган. Уйланган, бир қизчаси бўлган. Оқтошда эканида спорт билан шуғулланган ва тенгқурлари орасида катта обрўга эга бўлган. 

Бегона урушнинг қурбони

Кечган хафта давомида юзлаб ўзбек гастарбайтер мардикорлар Россия тарафини олиб тармоқда ëзувлар қолдиришди. Уларни тушунса бўлар балки. Яхши ўқимаган ва Россия матбуоти тарафидан зомбига айлантирилган манқуртлар галаси.

Аммо, Ўзбекистоннинг ўрта бўғин раҳбарлари облздрав, гороно, районо ва ҳоказо идоралардаги мулозимларнинг мутлақо Россия тарафида экани ва феълан Ўзбекистон мустақиллигига қарши эканлигини қандай тушуниш мумкин?

Ўтган хафта Хоразм вилоятидаги ўрта бўғин раҳбарлари йиғилиб, Путин ютиб чиқиб Украинани мустақилликдан махрум қилсин. Ўзбекистонни ҳам Россияга қўшиб олишса жон дердик, қабилида алжирашган. Ўша йиғинда қатнашган Элтуз дўстлари клуби аъзоси уларга эътироз билдириб, мустақиллик ғоялари ҳақида гапирмоқчи бўлганида барча муллозимлар унга ташланиб сен Американинг агентисан, биз Россия ва Путинни севамиз, дея ўдағайлашган.

Нега Ўзбекистон мулозими мамлакат мустақиллиги душманига айланди. Нега?  Нега улар Ўзбекистон президенти Мирзиëевни эмас, Россия прзеиденти Путинни севишади. Матчон суқилиш сен биларсан балки?

Матчон Суқилиш: Чунки Путин уларни каламушлар деб сўкмаган. Қолаверса, бу мулозимлар эртадан кечгача россия телеканалларини кўришади. Россия сайтларида ўтиришади. Қариндошлари ҳам Россияда ишлайди. Кўп ëшуллиларнинг болалари Россия паспортини олган. Масалан, Ташқи Ишлар вазирининг ўғли Дониëр Россия фуқароси ва Путинпараст. Ўрисга қул бўлишга розимиз, деган миллионлаб ўзбеклар борлигига ишонаман. Аммо уларнинг бу фикри  ўрис каналларини кўравериб деформация бўлган касал мия маҳсули эканлигини ҳам биламан.

«Спрут» деган фильмда Италия мафиозлари ўз эли Сицилиянинг атом қолдиқлари мозори бўлишига қарши чиқишади. Чунки улар ўғри ва қароқчи бўлишса ҳам эл-юртини севган одамлар эди.

Любой ўзбек мулозимига сенга палон пул берамиз, аммо сен туғилган юртга зарар етади, дейишса, албатта, у пулни танлайди. Газ сотишда ҳам шундай бўлган. Откат олиб бойиш эвазига бутун миллатни совуқда қолдиришга рози бўлишган. Халқ ва эл душмани деганда кўзим олдига шулар келади.

Рассом Туз: Эҳ, Матчон суқилиш, сендан ҳам ақлли гап чиқар эканку. Аммо саволга жавоб бермадинг. Нега бу мулозимлар ва аксар оломон мустақилликни севмайди?

Матчон Суқилиш: Туз оға, одамлар газ ва электр бемалол бўлган совет даврини соғина бошлашди. Халқ учун табиат ато қилган газни кўтарасига Хитойга сотган оз сонли коррупционер мулозимлар катта «откат»лар олиб бойигандир-у, аммо бутун бир миллат совуқда дирдирашга маҳкум қилинди. Мустақиллик оддий одамлар наздида фақат азобу уқубат ва йўқсилликни тамсил қилди.

Ўзбекистонни бошқарганларнинг олтин закарли болалари эса бу мамлакатни ўмаришни ўйлашди-ю, лаоқал тилини ҳам ўрганишмади. Мамлакат бошида 27 йил турган Каримовнинг икки қизи, бир ўғли ва набиралари ўзбек тилида гапирмайди.

Бошқа мулозимларнинг пушти камаридан бўлганлар ҳам русийзабонликни олий мартаба сифатида кўришди ва уларни бойитган эл тилидан ошкора ҳазар қилишди. Зотан, бошқарув элитасидагилар ўзбек тилидан ва феълан мамлакат мустақиллигидан ҳазар қилган криминал тўда эди, холос.

Сафоеву Барноев каби мулозимлар рус миллатчисини нон ва туз билан қаршилаганини эсласангиз керак.  Бу вазиятда оддий халқдан не таъма? Нима кўрди у мустақилликдан?

Бу ҳукумат, бу давлат уни ҳимоя қилдими? Унга одам каби яшаш, эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини ҳам раво кўрмайдиган ўгай ҳукуматни оддий одамлар нега севиши керак?

Рассом Туз: Тушундим Матчон демак кишанларни севиши керак ва севиб ëтишибди қашшоқлар.

Ўғрисевар халқ

Жиззахда ўқувчи боллар мактабга ўғирликка тушиб доскага «Вор в законе +18» деб ëзиб кетишибди. Бундан мен хайрон бўлмадим. Чунки Гдлян тарафидан «ўғри» дея тамғаланган ўзбек жамияти ўғриларга, кўча ва ўғри поняткаларига сиғинади. Амалдор ҳам, кўчадаги семичка сотувчи ҳам, ўқитувчию доктор ҳам қўлини букиб феняда (ўғри лексикони)да права качат қилади. Ҳатто тақво иддаосини қилган имом ва диний воизлар ҳам ўғри луғати билан гапиради. Оломон зеҳниятини «ўғрилар ва кўча адолати» ҳақидаги романтиклашган ëлғонлар билан йиллар давомида тўлдиришди. Ҳар хил асадбек, масадбеклар ҳақидаги сериаллар аҳолининг пуч миясини тўлдирди. Ҳозир Ўзбекистондаги юристлар ҳам бирор жиноятни жорий қонун ва конституцияга кўра эмас, балки «кўча поняткаси» ва диний догмаларга тўғри келадими ëки йўқми дея талқин қилади. Бу таназзул чуқурида турган жамиятдаги «ҳуқуқий нигилизмдир»

Одамлар икки булшит, суюқ бўқ – яъни кўча ва чўпчак адолати борлигига ишонишади. Кимдир бир қизни ëки ëш гўдакни зўрлаб қамоққа тушса, зонадаги «ўғри адолат» уни жазолайди деб ишониб ўзини юпатади. Кейинги 4 йил ичида ўндан зиëд педофил қамоққа кириб чиқди. Зонада биров уларнинг мушугини пишт демади. Ëш қизни зўрлаган ашулачи Жасур Умеров ҳам зонага кириб чиқди. Умеров зонада иззат икром ичида срўк мотат қилди. Зонадаги ўғрилар адолати, воровский поняткалар ҳаммаси йўқ. Зоналар аллақачон қип қизил. Афсус демократик ҳуқуқ ва қонун устворлиги ҳақда тасаввури бўлмаган «журналист»¸ «шоир» ва «ашлачи»лар салим палим, гафур мафур, рўшан пўшан, ботр зотр деган сариқ чақалик ўғриларга атаб мақтовлар ëзишади. Иëлинг пийпл.

Баттар бўлинг

Гадой хапа бўлса, тўрвасига зиëн. Мен «Юлдуз бизани ҳақорат қилди, у, бу, дод-вой» деган лўлиликка умуман скептик қарайман. Сизлардан баъзиларингизни Юлдуз кропива бутаси билан саваласа ҳам оз. Шунга лойиқ массасиз. Украинага бостириб кирган ўрисни дуо қилган, лорсиллаб бориб, очередларда туриб атайдан тройной ҳожонанинг уч тийинлик савиясиз концертига билет олиб кирган, биомассада ғурур бор, десангиз, қарғалар кулади. Яқиндагина «Катюша» айтиб, ўрис босқинчилари кийимини кийиб, ирғишлаган қари алвасти Юлдузнинг концертига атайдан борганлар бундан баттарига ҳам лойиқ. Масалан, истиқлол саройи шифтида ëнғин чиққанда сув сепадиган жўмраклар бор. Ўша жўмракларга туалетдан келадиган ахлат сувни улаб устингизга оқизилса ҳам кам сизга. Битта видео қўйиб, ярим кун интернетда додлайсиз, аммо аши ҳожонани узоқдан кўрсангиз, соясига кўрпача соласиз. Буни мен жуда яхши биламан. Худди ҳашоротшунос олим микроскопдан қараб бит ва бургаларнинг ичак-чавоғини билгандай. Шунақа пийпл. Қанақа ўлсангиз, шунақа кўмиласиз. Баттар бўлинг. Бугунги концертга кирганларни эшик олдида кўтига тўртта тепиб, ичкарига киритиш керак. Ичкарида сўкиб-сўкиб, кўтига яна саккиз марта тепиб чиқарвориш керак. Курва кокаин.

Матчон Суқилиш: Туз оға  менда ҳам бир савол бор. Шу курва кокаин дегани нима? Қамағдагилар ишлатадиган уятли сўкишми?

Рассом Туз: Курва бу аксар славян тилларида эгри бугри йўл деган маънони билдиради. Кўчма маънода бу сўз эгри йўлга кирган қиз яъни фоҳиша деган маънони билдиради. Чехлар жахли чиқса курва деб бақиришади. Кокаин эса наркотикнинг бу тури. Бу икки сўз бирлашиб, жахли чиққан одамнинг иборасига айланди. Бир поляк музикантидан эшитувдим бу сўзни.

Матчон Суқилиш: Туз оға нега жахлингиз чиқди?

Рассом Туз: Матчонбой бир эмас, ўн эмас балки миллионлаб ахолининг мустақиллик душманига айланганидан жахлим чиқди. Хатто мен доим танқид қиладиган Каримов ҳам Россиянинг мустақиллик душмани эканини биларди, аммо душман ичимиздаги оддий мулозимлар шуурини эгаллаганини билмасди. Манави видени томоша қилсак. 1995 йилги видео.

Видео

Матчон Суқилиш: Туз оға, Россияни кўп танқид қиляпсиз. Хозир тарихчилар Россия бизга маърифат олиб келган. Россия бўлмаганда Афғонистон бўардик деб айтишган. Ростан ҳам шундайми?

Рассом Туз: Мен туғилганимда мамлакатимнинг руслар тарафидан ишғол қилинганига роппа роса 90 йил тўлган эди.

1873 йилда Рус оккупанти Кауфман Хоразмни босиб олгани оқибатида Муҳаммадраҳимхон ўриснинг этигини намойишкорона ўпиб, вассалга айланиш каби шармандалик билан юзма-юз бўлди.

Зеро руслар Хивага 70 км яқинлашганида ҳам Хива хони Муҳаммадраҳимхон кайф сафосини тарк этмагани муаррихлар тарафидан таассуф билан эсланади.

Рус оккупант гуруҳлари сафида туриб, ишғолни ëритган АҚШ журналисти Мак Гаҳаннинг ëзишича, босқинчиларга қаршилик икки холатдагина кўринган.

Биринчисини «Хўббининг қасоси» десак.

«Хўбби» Амударëнинг руҳи. У ҳақда Хоразмда афсоналар юради. Бировлар уни «Эр Ҳўбби» дейди.

1873 йилда Кауфман армияси Хивадан 100 км узоқдаги Шорловуқ деган жойда капа тикиб ëтганида дарë остида қолиб кетган.

Дарë бўйида яшайдиган аҳоли (ўзбек қипчоқ ва сартлар) узун ходаларни узатиб босқинчиларни қутқаришган.

Уларни оқ тут ва чўрак нонлар билан сийлашган.

Руслар дуч келган иккинчи қаршиликни «Туркман аëл жасорати» деб номласак.

Хонликдаги ўзбек ва бошқа элатлардан фарқли ўлароқ така ва ëвмуд туркманлари босқинчиларга қарши мардонавор қаршилик қилишган.

Бир қўли билан боласини қучоқлаган туркман аëлининг қилич билан рус босқинчиларидан бир нечтасини очиқ жангда ўлдирганини 1873 йили рус газеталари ëзган эди.

Анна Каренинанинг поезд тагида ўлганини муҳокама қилаëтган Петрбург киборлари хивалик туркман аëлнинг ўз ватани ҳимояси учун жасоратидан ҳайратга тушгани эсланади.

Ватанни руслардан ҳимоя қилган бу туркман аëлга шарафлар бўлсин.

Аммо не тонгки¸ Хива Россия этиклари остига йиқилди.

Руслар Хивани назоратда ушлаш учун Амударëнинг у қирғоғида Петро-Александровск шаҳрини қуришди.

Пировардида бу шаҳар ҳам Амударë руҳи «Хўбби»нинг қасосига учради.

1969 йилги тошқин пайтида бу шаҳар бутунлай сув остида қолиб кетди. Руслар қурган 17 минг иморат сувга ғарқ бўлди.

Катта бобом, бувимнинг отаси Латиф ота «ўрис қалани ҳўббининг қарғиши урди» деб айтганини эслайман.

Қиссадан ҳисса: Босқинчиларга бўйин эгмаслик борасида Амударëдан ибрат олайлик. Бу гапларим русларнинг пайтавасини юваман деб енг чизғаниб турган ватандошларга аталди. Баъзи ўзбеклар уялмасдан осиб юрган Георгий лентаси Хивалик ëш болаларни найза санчиб ўлдирган босқинчиларга бериладиган медалнинг латтаси эканини ҳам унутмайлик.

Тарих улуғ муаллим биз эса нўноқ шогирдлармиз. Ëки тарихдан сабоқ олинмаслиги аксиома.

Матчон суқилиш: Туз оға нега ўша пайтдаги хонликлар бирлашиб ўрисга қарши курашмаган?

Рассом Туз: 1873 йил Хива ишғолидан сал олдин руслар Бухорони ишғол қилган эди. Бухоро подшоси Музаффархон мамлакатни ўрисларга пешкаш қилди. Музаффархоннинг Тўра исмли ўғли бунга норози бўлиб Хива хони олдига келиб кўмак сўрайди. Хива хони эса «ўрис сенинг юртингни босиб олса менга нима» тарзида жавоб берди.

Бу ташрифни ўз кўзи билан кўрган тарихчи Баëний Бухоро вакилининг сўзларидан ўз китобида иқтибос келтиради.

«Ул тўра айтди: «Отамиз Бухоро вилоятини Русияға бермакчи бўлдилар. Биз монеъ бўлуб урушға тарғиб этдук. Отамизға бу сўзларимиз хуш келмай орада ваҳшат пайдо бўлди. Ондин сўнг ул ерда турмоқни маслаҳатдин бағоят баъид кўруб баякбор чиқиб, бу тарафга равон бўлдуқ».

Хива хони ва девондаги калласи кади мулозимларини Россия босқинчилиги эмас балки бухоролик ҳушсурат шахзоданинг ҳусни жамоли кўпроқ қизиқтирган.

Яна Баëний ëзади.

«Аммо ул тожик тўранинг ҳусни суратда адилу бадили йўқ эрдиким, ўн саккиз ёшида бир офтоби хаворийдек йигит эрди. Онинг масоҳибларидин бирининг онинг ҳақида ойтған шеърларидин бу мисраъ хотиримда қолғон эркан, мисраъ «Тўражонимиз тўлон ойдурурки, ситорадур умаролари».

Бу шаҳватли тажовуздан даҳшатга тушган тожик Тўра Хивадан айрилиб, Техронга йўл олади.

Тўра Эрон шохи кўмагида ўрисларга қарши курашмоқ истайди. Аммо унинг бу истаги ҳам амалга ошмаганига тарих гувоҳ….

Сал ўтмай 1873 йилнинг ëзида Хивадаги Хоразмшох тахтига Кауфман ўтиради. Бу воқеани тарихчи Баëний таассуф билан кузатади.

«Кауфман ёнида Ғарандуқ Ниқулай принс Южин камоли эҳтишом била келди. Бурунроқ келган бир бўлак аскари музиқа чертиб, истиқболиға чиқтилар. Кауфман келиб Аркка кириб тахти хоразмшоҳийда ўлтурди.»

Бу сатрлардан кейин Баëний тарихчига хос бўлмаган эҳтирос билан мағлубиятдан афсус чекади.

«Дариғким, аҳли Хоразм марди мубориз жамоа эрдилар! Бир неча Ватан хоинлари ўз мақсадларин ҳосил этмак учун мундоғ жасоратни оларнинг бошлариға келтурдилар. Агар тамоми Хоразм аҳолилари якдилу якжиҳат бўлуб иттифоқ била Русия аскарига муқобил бўлуб, уруш этсалар эрди, эҳтимоли йўқ эрдиким, Русия аскари оларға зафар топа олғайлар, мундинбурун беш навбат келиб асло зафар топа олғон эрмасдурлар. Нечунким, Хоразмнинг атрофида қуму даштлар бордур ва бир тарафида дарё бордурким, маҳкам садларнинг ўртасида воқедур.

Онинг пасту баландин билмаган кишиларга фатҳи маҳол эрди. Чун оллоҳи таолонинг иродаси бу эрди, тақдирға чора йўқдур!»

Баëнийнинг хон авлодидан эканини билсак, бу қайғини тушунамиз. Лекин айтмайдирларми, сўнгги пушмон ўзингга душман деб.

Бу гапларни ëзаëтганимнинг сабаби шуки, бугун ўзбек ойдинлари Россия тарафидан Қримни ишғол қилиниш даҳшатини ҳам тушуниб етмаяпти.

Тарих улуғ мураббий, биз эса иккичилармиз. Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
3 апрел 2016
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг ўзбек тилини билмаслиги ҳақида ижтимоий тармоқда қолдирган изохи шов шувга сабаб бўлди. 38 ...
16 июл 2016
Аскар чекила бошлади… – Хўп, нима бўлди? – Сурияликларга ватандошлик масаласи кун тартибидан тушди… – Эрдўғанни олий маълумот олмагани ...
3 октябр 2018
Ўзбекистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари, президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Элтуз” билан ...
26 май 2022
Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат қилиб қолди. Мен: “Буни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...