Асосий мавзулар
28 март 2022

Навоийлик фаол Дилдора Боймуродова уй қамоғига олинди

Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи жамоатчилик фаоли Дилдора Боймуродовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. 

2-гуруҳ ногирони бўлган 45 ёшли Боймуродова бир фуқародан 2022 йилнинг 9 март куни Навоий шаҳрида жойлашган кафеда 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда. 

“Н.Н. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Дилдора Боймуродова унга хизматга оид маълумотларини интернет тармоқлари орқали тарқатиш билан таҳдид қилиб, илгари 2022 йил 4 март куни ундан товламачилик йўли билан 3 миллион сўм пул олганига қарамай, яна 1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилиб келаётганини айтиб, Дилдора Боймуродовага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган”, дейиладиНавоий вилояти ИИБ ахборот хизмати 15 март куни тарқатган хабарда.

“Элтуз” 23 март куни Боймуродованинг яқинлари билан боғланди. Унинг қизи Камола Суннатова ҳокимлик расмийларининг бундай ҳаракатига онасининг вилоятдаги ноҳақликлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган кўплаб чиқишлари сабаб бўлганини билдирди. 

“Ички ишларга ариза билан мурожаат қилган Н.Н. вилоят маданият бошқармаси раҳбари Нодир Ниёзовдир”, деди у. 

Камола Суннатованинг айтишича, вилоят ҳокими Нормат Турсунов, ИИБ ва Нодир Ниёзов тил бириктириб, Боймуродовага қарши фитна уюштирган.

“Нодир Ниёзов уйимизга кўп келган. Чунки укам иккимиз маданият тизимида ишлаймиз”, деди Боймуродованинг қизи Элтузга. 

Унинг сўзларига кўра, онасига пулни ўша куни Нодир Ниёзов “қизингизнинг ўқиш контрактига ишлатасиз”, дея олиб келган. 

“Кейинги пайтларда онам билан Нодир Ниёзов келишмай қолган эди. Ўтган йили укам билан мени йилига 8 миллион тўлови бор шартнома асосидаги 3 йиллик сиртқи ўқишга киритиб қўяман, вазирликдаги танишларга ҳақ беришим керак, деб 7 миллион сўм олиб, йилига 18 миллион сўм тўланадиган 5 йиллик ўқишга киритди. 

Биз бунча пулни тўлай олмаймиз, деб бормадик ўқишга. Шу боис келишмай қолиб, онам қонунсизликларни очиб юрувди. Шундан сўнг у ўртага одам қўйиб, бу спектаклни уюштирди”, деди Суннатова “Элтуз” билан суҳбатда.

Камола Суннатова онасига унинг уй қамоғига олингани ҳақидаги суд қарорини беришмаганини ҳам маълум қилди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган. Йигирма ...
13 апрел 2021
Ўзбекистон нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини соддалаштириши ва фуқаролик жамияти овозларини қонунийлаштириши керак.  Яқинда Aдлия вазирлигининг нодавлат ташкилотлар бошқармаси ...
29 октябр 2024
“Агар бошлиқ бизни ўзи яшаган кўчадан кўчириб юбормаса, шунинг ўзи катта бахт” деган эди француз драматурги Пьер де Бомарше. ...
3 ноябр 2020
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиган «Ўзинг ясаб ол» журналида чўчқа расми тасвирлангани Ўзбекистондаги қадимчи консерваторлар қатлами ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...