Асосий мавзулар
3 июн 2022

Санжар ва Рухшонанинг аксил муҳаббат қиссаси

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди хотинини калтаклаган режиссёр Санжар Маткаримовни икки йилу бир ой озодликдан чеклаш ҳакида ҳукм ўқиди. Ўзбекистон ЖК 109¸139¸141 моддалари бўйича айбли деб топилган Маткаримов қасддан баданга енгил шикаст етказиш, тухмат ва хакорат қилганликда айбланди. Суд ҳукмига кўра Маткаримовнинг озодлиги икки йилу бир ой муддатга чекланди. Шу муддат ичида Маткаримов ўз уйида тунги соат 22 00 дан эрталабки 7 00 гача бўлиши шарт.

Жорий йилнинг апрель ойи бошида қўшуқчи Рухшона собиқ эри Санжар Маткаримов устидан шикоят билан туман судига мурожаат этган эди. Бу шикоятда қўшиқчи ўзининг режиссëр эрини муштумзўрликда айблаган эди.

«Элтуз» мухбири суҳбатда суд айбдор деб тооган Санжар Маткаримов ўзини жабрланган деб ҳисоблаши ва хотини Рухшонани туҳматчи дея билишини уқтирди.

Элтуз билан суҳбатда Маткаримов суд қарори ва суд экспертиза хулосаларидан норозилигини ҳам билдирди;

–Менга нисбатан суд нотўғри ҳукм чиқарди, –дейди режиссёр Санжар Маткаримов. –Рухшонанинг шахсий дахлсизлигига раҳна солмаганман. Аксинча, у мен билан яшаб юрганида қилиб юрган қилмишлари нафсониятимга тегди. Аввал ҳам айнан шу мавзуларда оилавий келишмовчиликлар келиб чиқарди. Унинг ёлғон ва алдовларига учган эканман. Ҳаётда ҳам кўп роль ўйнади. Менда ҳам очиқлашга арзигулик далиллар бор. Қўлимда унинг мен билан яшаб юрган кезлардаги бир неча кишилар билан ишқий ёзишмалари, яқин муносабатлари акс этган фактлар бор. Гапираман деса гап кўп. Менинг ўрнимда бошқа бўлганда ҳам жаҳли чиқиши табиий эди. Чунки оила муқаддас, унда эр ва хотиннинг ҳеч бир ҳужжатда ёзилмаган бурчлари бор. Қолаверса, ўртада болалар учун ҳам мен ўзимни тийиб турган эдим. Суд ҳукмидан норозиман ва тартибга кўра ўз шикоятларимни тақдим этаман.

Хонанда Рухшона «Элтуз» мухбирига эри томонидан рухий ва жисмоний тазйиқлар кундан-кунга кучайиб бораётганидан сўнг уни судга беришга мажбур бўлганини ва бошқа маълумотларни адвокати руҳсатисиз тақдим эта олмаслиги маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди мулозими Санжар Маткаримов иши бўйича жараëн давом этиши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, «Элтуз» га судда котиблик қилган ходимнинг берган маълумотига кўра, Рухшона ва Санжар Маткаримов 2021 йилнинг октябрь санасидан буён бирга яшашмайди ва томонлар ажрашишга қарор қилишган( Ҳали ажрим якунига етмаган). Хонанда Рухшонанинг аризасига кўра, Бу орада Санжар унинг шахсий дахлсизлигига таҳдид қилган ва ижод қилишига турли кўринишда ҳалал берган. Собиқ турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов Рухшонанинг шахсий видеолари ва расмларини ижтимоий тармоқларда тарқатган. Рухшонанинг телефон орқали бўлган ёзишмаларини унинг рухсатисиз ўқиган ва хонандадан ёзишмалар бўйича изоҳ талаб қилган. Хонанданинг бўйин, елка ва қорин қисмига енгил тан жароҳати етказган. Аризада кўрсатилган важлар суд экспертиза хулосаларида ҳам ўз тасдиғини топган.

Маълумот ўрнида, Рухшона ва Санжар Маткаримов 2016 йил 7 майда турмуш қурган. Икки нафар фарзанди бор.

Тағин ўқинг
14 феврал 2020
Азиз ва қадрли кўрарман, яна сиз билан юзма-юз бўлдик. Томошабин деган сўзни қозоқлар кўрарман, дер экан. Ўзбеклар ҳам айтади-ку, ...
29 апрел 2019
Ўтган йили қурғоқчиликдан қаттиқ азият чеккан ўзбек деҳқонлари бу йил меъёрдагидан ортиқ ёғингарчилик айрим экинларга салбий таъсир кўрсатаётганидан ташвишда. ...
16 апрел 2024
Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари номидан ёзилган ва Элтузнинг телеграм каналида чоп этилган шикоят мактуби юзасидан навбатдаги ...
26 декабр 2016
Ер Ойдан, Қуёшдан ажралиб қолса, у йўқ бўлиб кетади. Буни билиш учун астроном бўлиш шарт эмас. Лекин Ўзбекистон мисолида ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...