Асосий мавзулар
24 июн 2022

РТдан ваъз: «Ноль» сони ихтиро қилинган ўлка

Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз мустақиллигини ҳимоя қилаëтган Украина билан ҳамдард бўлди. Айни пайтда юз минглаган ўзбеклар кремл қулига айланиб, босқинчига мақтов айтадиган тавия махлуққа айланиб бўлгани ҳам ўртага чиқди. Украинага бостириб кирган Россия аскарларидан 37 минг нафари ўлим топди. Улар Украин тупроғига ўғит бўлди.

Мақолда айтилганидек, ким ўзга юртга қилич кўтариб кирса, ўзи ўша қиличдан ўлади. Бировнинг юртини найза билан олиш мумкиндир балки. Лекин найза устида ўтириб бўлмайди.

Матчон Суқилиш: Найза устида ўтирса найза кўтига кириб кетадида… Туз оға найзани босқинчи душманнинг қоқ юрагига суқиш бўйича Хива хони Шерғозихонга тенг келадигани бўлмган. Шерғозихон Бекович Черказский бошчилигида бостириб келган ўрисларни ушлаб тириклай терисини шилдирган. Аммо хозир Украинада найза эмас цифровой технологияли қуроллар билан ўрисларни пачкалаб ўлдиришмоқда.

РТ: Матчонбой, ўша сен айтган цифровой технолигияга ҳам Хоразмлик олим асос солган. Ал Хоразмий деган олим «Ноль» рақамини ўйлаб топиб, унга «Ҳеч нарса» ëки «Бўм бўш» деган маънони берувчи «Сифр» деб ном қўйган. Сен айтган цифр ана шу.

МС: Йўқай Туз оға. Ростанми?

РТ: Ҳа, албатта рост. Пўрси деган жой бор Тошовуз билан Шовот орасида. Ўша ерда ихтиро қилган нолни.

МС: Ҳа билдим. Шунинг учун ҳам Пўрси билан Тошовузда аҳвол «ноль» экан.

РТ:  Ўз вқтида европада ҳам ноль бўлмагани учун ишлар ноль бўлган.

Zero (ноль)

Сиз Рассом Тузни кўриб эшитиб ўтирган  электрон ускунаси рақамли дастурлашсиз мавжуд бўлмаган бўларди. Рақамли дастурлаш эса 0 (zero) рақамисиз мавжуд бўлмас эди. Европаликлар 13 асрнинг дастлабки йилларида итальян математиги Фибоначчи муомалага киритмагунча ноль рақами мавжуд эмас, деган фикрда эдилар. Фибоначчи ноль рақами билан Шимолий Африкада Ал Хоразмийнинг «Китобул мухтасар вал жабр ва муқобала» деган китоби орқали Хоразмий ишлатган   “сифр” сўзини олган ва бироз лотинлаштириб зефирум (zephyrum) сўзини қўллаган. Вақт ўтган сайин бу сўз ҳам ўзгаришларга учраб, итальян тилидаги zero (ноль) шаклини олди. Албатта, тушунчанинг ўзи билан бирга, Фибоначчи уни ёзувда кўрсатиши ҳам керак эди. Рим рақамлари орасида ноль мавжуд эмас эди (қаердан ҳам бўлсин), нима бўлса-да, рим рақамлари билан ўнлик сонларни ифода қилишнинг имкони йўқ: ХХ ни LXVII кўпайтиришдан кўра 20 ни 67 га кўпайтириш анча осонроқ кечади. Шунинг учун Фибоначчи араб рақамларини муомалага киритди ва шу сабаб типографлар ушбу рақамларни «араб рақамлари» деб аташади.

МС: Нолда хосият кўп. Мана сенатор Содиқ Сапоев шарофати билан президент ваколатлари ҳам ноллашди.

РТ: Содиқ Сапоевнинг айтишича, президен срўги «нўллашади ва президент бу имкониятдан фойдаланади». Хўп, буни қандай тушунтирсам экан. Сиз бир одамни ерга йиқитиб оëқ қўлини бойлайсиз ва чўнтагидаги кармонини олиб қўясиз. Кейин унга қараб «кармонингни олдим, шуни билиб қўйгин» дейсиз. Қўл оëғи боғлиқ одам нима қилади. Тақдирга тан берадида. Энди яна бир гап. Биз ипотека кредити деган нарсани Ғарбда мортгейтч дейилади. Бу эски лотиндаги морт яъни ўлим сўзи ўзагидан ясалган. Яъни қарздор ўлса ҳам шу пул тўланиши керак. Ўзбекистонда ҳам президент лавозимини forever яъни абадий деб қўйиш керак. Президент ўз лавозимидан тобутда кета олади. Бека ҳам тинсин бекач ҳам. Ўйин қоидаси миямизда қандай бўлса, қоғозда ҳам шундай бўлсин. Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич. Ноллаштириш бу Россиядан копия. Балки Россия шундай деб тавсия бергандир.

Статус КВО

МС: Ўзбекистон раҳбарлари Путинга лаганбардор бўлиб кўринган бўлса ҳам аслида Путиндан ҳазар қилади дегган гумондаман. Қаранг, Россия кунида Путинни табриклаганлар орасида Ўзбекистон йўқ эди.
Статус кво. Яъни ҳозирги вазиятда Шавкат Мирзиëв либерализм, ошкоралик ва очиқлик тарафдорлари учун маъқул. АҚШ қўмондони доҳил бошқа ўнлаб Ғарб вакиллари билан учрашгани ҳам, Россиядан аста секин масофаланмоқда деган умид беради. Пайтдан фойдаланиб, Россияга ўрта бармоқ кўрсатган озари йўлбошчиси ва Қорабоғ ғозийси Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга келгани ҳам бу умидимизни мустаҳкамлади. Дейлик, бирор йилдан кейин президент муддати битиб, янги номзод қўйиладиган бўлди. Бирор йилдан кейин Россия ўлим талвасасида бўлади ва Ўзбекистонга ғирт ўриспараст вассални қозиқ каби қоқиб кетиши мумкин. Тарихда кўп кўрдик. Шу боис Конфуций айтганидек, статус кво яъни бор нарсанинг умри яна узайганида балки яхшилик мавжуд. Яна Тангри Таборак биздан яхшироқ билгувчидир.

Памперс

РТ: Аммо давлат раҳбари ëш боланинг кўтидаги кўтлик яъни памперса ўхшайди. Памперс қанча зўр ва қимматбаҳо бўлса ҳам алмаштириш жоиз. Бўлмаса сасиб кетади. Ҳали кўп марталик памперс ўйлаб топилмаган. Мана дунëдаги энг крутой қўшиқчи Таркан ҳам қўшиқ айтиб чиқди. «Аммо етар ортиқ, англадик, тамом. Туш отам ортиқ, туш ёқамиздан.»

МС: Ўйнама шиқидим шиқидим. Оға, сиз ҳар хил тараканларнинг гапига эътибор берманг. Дунëдаги энг ақлли одам бўлган Матчон Суқилиш гапини гап деб билаваринг. Ово…

РТ: Қани гапирчи Матчон. Ноллаштириш нимага керак? Ўзбек мақоллари ичида ҳар турлиси бор. Кўп мақоллар мутеликни оқлаб зулмга  чидашга чақиради. Аммо баъзи мақолларда бошлиқнинг ҳаддан ошгани тасвирланади. Масалан «Кўтингни берсанг ташоғигача тиқади», » Берганинг ярим кулча, сикканинг тонгача»,  «Учини тиқаман деб келишади ва томоғингача тиқворади», «Бармоғингни учини берсанг тирсагингача ютади»  «Бўқинг дори десанг қудуққа сичади».
Бу мақолларни баъзилар Содиқ Сапоевнинг конституцияни ўзгартириш ҳақидаги гапларига изох ўлароқ тармоқда ëзишди. Нўллаштириш бўйича яна қандай далил келтира оласан Матчонбой?

Матчон суқилиш нима дейдир

Тасаввур қилинг, ўзбек оиласи. Котта ховли. Ота бундан 7 йил олдин катта қурилиш бошлаб қўйган. Бунинг устига оғилхона тиклаб ховуз ҳам кавламоқчи. Шу ишларни бошлаганда 4 йилда битираман деганди. Кейин яна тўрт йил сўради. Дунëнинг иши қачон битибди? Тўрт йил пўрт йил демасдан отажон умрингиз етганича шу ховлида нима қисангиз қивуринг. Бизга сиз каби ота насиб қиғанидан хурсанд юроурамиз. Ҳеч замондаям отага срок қўйиладими? Ҳеч замондаям отанинг бўйнига соат осиб қўйиладими? Мабодо, энангиз ҳулуу қилиб отангизни талоқ қимаса бўлди. Азройил кегунча ховлида нима қиса қилсин.

Президент ҳам отадай гап. Яна уч йилдан кейин «ваабше сайланмайсан» деб у кишининг кўнглини оғритгунча бориб кабатуллони пўртиллатганимиз маъқул. Биринчидан агар президент уч йилдан кейин кетиши аниқ бўлса анави мўйлов ва унинг кармашкаси Жўха Йиртиқхўжа умуман бўйсинмай қўяади.  Зонада срўк мотат қилаëтган учта прокурўр ва СНБ котталари ҳам ғимир ғимир бошлайди. Мамлакатдаги мавжуд бардак ва анархия ўн мислига кўпаяди. Шундоғам ўнг қўл чап қўл нима қилаëтганини билмайдиғон, ит эгасини пишик бекасини танимайдиғон бўлиб кетди. Энди мана «умрининг охиригача маши одам ўтиради» деган  гап тўчний аниқ бўлди. Анулар ҳаддидан ошмайди энди..  Қўрқади. Куч қудратли одамлар президент атрофида консолидатсия бўлади. Бирлик бирдамлик бўлади. Барака ва эртанги кунга ишонч. Бугун фундаменти қўйилган уйларнинг томи ëпилиши аниқ бўлади. Сомий тилида буни истиқрор дейди. Инглизчада stability. Тасаввур қилинг кемадасиз. Кема дарғаси ярим йўлда океан ўртасида алмашди. Уни олиб трюмга қамаб ўрнига бир қўлли бандитни қўйдик. Шу билан кема юриши тезлашадими. Ëки бир қўлли бандит елканларга уфлаб манзилга тез борамизми. Катта эҳтимолда бир қўлли бандит ром бўчкаларини олиб чиқиб айшу ишратни бошлаб юборади. Куëвларига кемада холаган иш қилиш ҳуқуқини беради. Кема ичида непотизм, анархия вужудга келади. Охирида кемани тагини каламушлар тешади ва кема уммонга ғарқ бўлади.

Шу керакми бизга? Шу керакми сенга? Балки анавинга керакдир? Менга напримиер сапсем керак эмас. Сизлар «ана америкада икки срокку» деб сўзамоллик қилманг. Амарика тузилганига 200 йилдан ошди. Янги Ўзбекистон ëши еттида. Яна икки юз йилдан кейин бизам балки икки бўлмасаям уч срок қилармиз ҳар бири ўн йилдан. Ниятти яхши қилайлик. Мана ëнимизда ўрис ойболтасини чархлаб, бизга иштаха билан қарааааб турибди. Шу ўрисга повод бермайлик. Бир тарафдан эса баччабоз ҳезалак толиблар шарворига сийиб ўтиришибди. Бир тарафдан хонсу хиттой башарасини бўқдай қилиб ўтирибди. Кошки, қўшнилардан ëлчиган бўлсак. Мамлакатни бошқараман мана программам, мана кадр захирам дея енг чизғаб турган алтернатив куч йўқ. Қаяғдаги ишидпараст толибонмиялар ўзларидан биннаса ясаб, кўкнори ҳаëл қилиб ўтирибди. Яна айтаман, президент бу ота. Отага респект ва уважуха ярашади. Ëки бизарам Абдуллатифга ўхшаб тахт талашиб отани ўлдириб падаркуш бўлайликми? Улуғбек ўлдирилганидан кейин Туркистонда рафоқ ҳам хузур ҳам хушуу ҳам бўлмади. Тарихдан сабоқ чиғориб президентга то ўлгунча шу тахтда қолиш ҳуқуқини берайлик. Аммо айтиб писанда ҳам қиб қўяйлик. «Биратим бу ҳуқуқни фақат сизга бердик. Куëвлар қизлар ва хотингизнинг сон саноқсиз қариндошларига эмас». Менимча, бу гапни ўратепалик бират тушунади, биз айтмасак ҳам. Ана олдинги юртбошининг қафасда ўтирган қизи дарс учун кўргазмали қурол. Яна бир илтимос. Нўллаштириш ҳақида очиқдан-очиқ айтган Содиқ Сапоевни ҳам маломат қиб калиш билан уриб ташамайлик. Содиқ Сапоев энг ëмон одам эмас. Ëмонни кўрмабсизлар сизлар.  Шунақа ўтирган ўрнимизда қум тош бўлиб қотайлик. Президентимиз ҳали бир ниҳол. Заминга илдиз отиб чинор бўлсин. Ўрусият ëки кўзи қисиқ хитойлардан келадиган тўфон ва дуварайлар учириб юбормайдиган улкан чинор бўлиб қад кўтарсин. Бутун ўрта осиë  бу чинорга қараб «воох» деб ҳайрон қолиб фаҳрланиб, шу чинор соясида ўтирсам дея орзулансин. Мамлакат мустақиллиги доимо бўлсин.

РТ: Шу охирги жумлага қўшиламан. Мустақиллик доим бор бўлсин. Матчонбой, сен одамлар билан гаплашасан нима деяпти улар?

МС: Одамлар ўқишни билмаймиз. Ҳамма нарсани мултпилм қилиб тушунтириб беринглар. Автобус мултсериалини тирилтиринглар деб илтимос қилиб ëтишибди.

РТ: Мана бўлмаса сценарий.

Автобус

Мана дейлик, 7 йилдан бери юравериб, шалоғи чиққан автобус. Битта ғилдираги ҳануз йўқ. Уни шатакка олган ўрис тракторчи Украинага ëш гўдакларни ўлдириш учун кетворган. Автобуснинг баки тешилган, томи занглаган, ходовой, салник ва втулкаларининг абжағи чиққан. Цлиндрнинг устида қора кўмир тўпланган, свеча чақмайди. Поршен дарз кетган. Лампочкалари куйган.
Буни кўрган техосмотрчи: «бу автобуснинг бўлари бўпти. Металломга топширинглар» девордиям. Омо лекин Содиқ Сапой деган бир механик келиб, автобусдаги спидометрни арқага айлантириб «ноль пробег» қилиб қўйди. Автобус тўйдан бир кун олдинги келин бола каби бокира бўлди қолди. Мана бўлар экану. Энди бу автобусни камида 10 йил миниб ташаса бўвуради. Пробег ноль! Мошоллоҳ. Алҳамдулиллоҳ. Аммо ҳеч ким астоғфуруллоҳ демади. Коленвали кетган автобус ичи тўла одам билан жарликка онтарилса нимаўлади? Э …. Нимаўлса бўлар. Затў спидометр ноль.

Реклама  

Азиз Элтуз муштарийлари. Шаир ва шаиркалар. Ютубда чиғорадиган «Автобус» мултсериалини яна тикламоқчимиз. Шу сериал қаҳрамонлари қофияли қилиб шеър тилида гапирсин деган режамиз бор.  Автобуснинг  навбатдаги сони «ноллаштириш» «кўпхотинлилик» ва «хотин уриш»га бағишланади. Бу ҳақда қофияли мисралар бўлса бизга ташанг. Кўпники кўл бўлади. Масалан; НОЛЛАШТИРМАНГ МУДДАТНИ  –  КУЧАЙТИРМАНГ НАФРАТНИ!

Регионига қараб…

МС: Туз оға нега хомушсиз. Нахотки ноллаштиришдан шунчалик хапасиз.
РТ: Мени ноллаштиришдан ҳам кўра, жамиятдаги жахолат хапа қиляпти. Яқинда Каримовнинг ëрдамчиси Георгий Крайнов ўлганида бировлар тагдор қилиб «жухуд» эди дейишди. Шу билан Крайнов дунëдаги барча ëвузликларни қилган, қудуқларни заҳарлаб, ëш болаларни товада қовуриб еган бўлди қолди. Бир одамни ëмонотлиқ қилиш учун регионига қараб «турк» эди, «тожик» ë «тотор» эди дейиш кифоя. Авом «ҳааа» деб жиноят учун катта исбот топилганидан хурсанд бўлиб бош чайқайди. Шунча одамни пулини қақшатиб олган чинозлик Аҳмадбой ҳам жухудми эди. Ëки одамларни қийнаган Нодир Тўрақуловчи?

МС: Кеча парламентда икки депутат ëмон айтишди. Бқиририб чақириб ташлашди. Ҳатто бақир чақирдан парламент потологидаги мусаффо осмон обойи кўчип тушибди.

РТ: Популист депутат Расул Кушербаев ва ғўддайган Алишер Қодиров ўртасидаги оғзаки тортишувни оқлайман. Агар улар бир-бирини ëқасидан судраб, уриб ташасаю парламентнинг ярми нариги ярмига юмуруқ ўқталиб урушса, яна ҳам севинардим. Бир-бирини уриб, янчиб, мажақлаб ташлашсин. Марди майдон дейдилар буни. Ҳатто нозук табиат ëпонлар ҳам парламентда бир-бири билан юмруқлашади. Аммо Алишер Қодиров айтган бир жумла мени ҳушëр торттирди. «Лўлилик қилманг», деди. Бу ирқий камситишнинг айнан ўзи. Немис фашистлари лўлиларни фақат лўли бўлгани учун қирган. Буюк эҳтимолда Алишер Қодиров «артистлик қилманг» демоқчи бўлди. Ўзбек лексиконидаги «лўлилик қилманг» дегани шу маънони ташийди. Бундан ташқари «лўлидан ботир чиқса, ўз капасига ўт қўяди», «лўлининг эшагини суғор, пулини ол» деган мақолу маталлар бор. Бунинг ëнида «Тотор бор ерда хатар бор», «Тожикдан дўстинг бўлса ойболтанг ëнингда бўлсин», «Хотин олсанг қозоқдан, уйинг тўлар сазоқдан», «Туркман туртмагунча билмайди», «Ўрис, кўтинга попирус» деган мақоллар ҳали ҳам муомалада.
Биз агар улуғ ўзбек миллати бўадиғон бўлсак, бу ирқчи ва этник камситувчи мақолларни мусорга отворишимиз керак. Ўрол Тансиқбоев ва Чингиз Ахмаров буюк ўзбек рассомларидир. Ҳолбуки уларнинг бири қозоқ, бири эса – тотор. Абдулла Қаҳҳор ва Эркин Аъзам улуғ ўзбек ëзувчиларидир. Аммо тагини қарасангиз, уларнинг этник мансублиги тожикдир. Улуғ киночи Комил Ëрматов ҳам тожик. Буюк рассом Леким Иброхимов эса уйғур. Шу маънода Чусовитина улуғ ўзбек спортчисидир. Германияда туғилган отаси ҳам, онаси ҳам ўзбек болакай паспортининг миллати деган жойига немис деб ëзиб қўйилади. Францияда туғилган болага француз деб ëзилади, тамом – вассалом. Тоза немис деган сўзни ишлатиш одобсизликдан чиқиб, жиноий қилмишга яқин деб қаралади. Бир вақтлар немислар миллатни аниқлаш учун одамларнинг бурнини циркул билан ўлчаб, дунëга шармандаи шармисор бўлишганди. Энди ундай қилинмайди, ҳабаш ҳам лўлию жуҳуд ҳам, боринг ана чўмичбурун турк ҳам – немис. Тамом – вассалом. Шу маънода қўйин киссасида ўзбек паспорти бўлган ҳамма ўзбек. Ўзбекистон ватандоши. Баъзан бирор ëмон ишни қилган одамни кўрган демоделар: «Бу ишни тоза ўзбек қимайди», деб оғиз йиртишади. Вой билат. Сен айтган тоза ўзбекни қиған ишини айтсам, ўқчийсан. Демак, бу бемаза мақолу маталларингни ювинди ичиш каби одатларинга қўшиб мусорга ташавор. Курва кокаин. Чао Помпиду. Аув Ви Дер Зейн пийпл.

МС: лўлисан ўшал чоғ лўлилик қилгин,
лўли деб кулишса қўшилиб кулгин /кулги овози..

РТ: Майли гап чўзилиб кетди. Кимдир Ўзбекистондан кетаëтганини кўрсатиб, учоқ билетини қўйса ҳамма ховос билан қарайди. Ўзбекистон худди бир қамоққа ўхшаганича қолмоқда. Баъзан самимий ва оқ ниятли кишилар сиз кутмаган маконда бўлишади. Олдин уларнинг юз ифодасидан позитив экани билинган бўлса, кейин эса қилган иши яхшилик экани англашилади. Ҳаëт бир фокусчи каби сизга ўз шляпаси ичидан кутилмаган нарсаларни чиқариб кўрсатади.

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Наманган, Хоразм, Бухоро, Тошкент ва ...
21 октябр 2023
Қадрли мухлислар, бугунги мавзуимиз мен учун айтиш ноқулай, аммо эҳтимол кўпчилик учун қизиқ бўлган Туркияга киритилмаслигим мавзуйига бағишланади. Шу ...
22 январ 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонда) «Холли қабристонни ўйчан қиёфада тарк этди. Бир чеким носни тил тагига ташлаб, ...
20 ноябр 2020
Истайман: уйимнинг деразалари Доим очиқ турсин, ланг очиқ турсин. Хонамда ўйнасин қуёш зарлари, Етмиш юрт – иқлимдан шамоллар юрсин. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...