Истанбулда Жаҳонгир Отажоновнинг шахсий машинаси ўғирлаб кетилди
Ўзбекистон ва Марказий Осиëда танилган 44 яшар поп қўшиқчи ва сиëсий фаол Жаҳонгир Отажоновнинг Туркиядаги шахсий машинаси ўғирлаб кетилди.
Элтуз тасарруфидаги мавжуд видеокузатув кадрларида 30 июль тонги 3 дан 2 дақиқа ўтганида икки нафар капюшон кийган жиноятчи Рено машинасини угон қилгани акс этган.
Истанбулдаги Алибейкўй маҳалласидаги офис олдида Отажоновга оид иккита машина турган. Ўғирлик Айюб Султон (Eyüp sultan – çırçır mahallesi dönmez sokak no:60) қаршисида юз берган.
Ўткан йили айни шу манзилга жиноят олами вакиллари келиб_ «сиëсатга аралашма» дея Отажоновга таҳдид қилишган эди. Ўғрилар атай Ренони нишонга олишган. Талончилар Отажоновга тегишли Мерседес машинасини очиб ичидан калитни олиб Отажоновларнинг 2017 йилда ишлаб чиқилган Рено машинасини ўғирлаб кетишади.
Бу автомобилнинг Туркия бозоридаги нархи тахминан 20 минг доллар. Ўзбекистон расмийлари Отажоновга мамлакатдан чиқиш тақиқи қўйгани боис, Жахонгир Туркиядаги мол мулкини тасарруф қилиш ҳуқуқидан мосуво қолмоқда.
Отажоновнинг тўйлар ва бошқа тадбирларга чиқишига яширин тақиқ мавжуд. Чунончи, унинг ўткан хафта Урганч музейидаги концерти ҳам «сирли мулозим»лар тарафидан тақиқланди.
Eltiuz.com