Асосий мавзулар
1 ноябр 2022

600 CЕКУНД: Европага қараб сузаётган АҚШ ҳарбий кемалари ва урушга cафарбар ўзбеклар

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди 18 яшар қизни бўғиб ўлдирган 23 яшар қотилни 12 йилга қамади. 2022 йилнинг 27 майига ўтар кечаси тунги соат бир яримда Чилонзор тумани, Қатортол-Ал-Хоразмий кўчасига борган йигит бир қиз билан 600 000 сўм эвазига эрталабгача секс қилишга келишади. Сексдан  кейин эса, пул тўламаслик учун йигит қизни бўғиб ўлдиради. Жиноятни яшириш учун  қотил жасаднинг юзини  целлофан билан ўраб, устидан изолента билан ўрайди.  Қизни кондиционер қутисига унга тегишли бўлган нарса-буюмлар билан бирга жойлаштиради. Кейин қутининг устидан скотч билан ўраб, такси чақиради. Ичида жасад бўлган қутини уйнинг подъездидан қотилнинг ўзи судраб чиқади.  Қотил мурда солинган қутини  «Бўзсув» каналининг қирғоғига олиб бориб, такси кетиб бўлганлигига ишонч ҳосил қилгач,каналга ташлаб юборади.  Судда зиқна қотил ўз айбини тўла бўйнига олди.
+++
Яккабоғ тумани Оқтош қишлоғи ëнидан ўтган йўлда 30/659 ФВА нўмерли «Ман» юк машинаси ëниб кул бўлди. Нарпайлик 43 яшар ҳайдовчи тирик.
+++
Ўзбекистонда маҳкумларга интернет орқали кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланишга рухсат этилиши кутилмоқда. Бу борада ИИВ томонидан ишлаб чиқилган буйруқ лойиҳаси regulation.gov.uz сайти орқали муҳокамага қўйилган.
“Жазони Ижро Этиш Муассасаларида сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларида фойдаланиши учун ЖИЭМ маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади. Мазкур хона веб-камера ҳамда Жаҳон ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади”, дейилган ҳужжатда.
+++
Олмаотада маст ҳолатда Lexus автомобилини олиб қочган Ўзбекистон фуқароси қабристон панжараларини бузиб ташлади.
+++
Россиянинг Орлов вилоятидаги заводлардан бирида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига Украина билан урушга повестка топширилди.
+++
Айни пайтда жорий йилнинг сўнгги уч ойи ичида уруш боис Россиядан Ўзбекистонга келган Россия фуқаролари сони 189 175 дан ошди.
+++
Эрон расмийлари 22 ёшли фаол Маҳса Аминий ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар қилган икки журналист аёлни давлатга хиёнат ва АҚШ махсус хизматларига ишлашда айбламоқда. Эрон қонунчилигига кўра, журналистлар Нилуфар Ҳамидий ва Элаэ Муҳаммадийга ўлим жазоси хавф соляпти. Аввалроқ расмий Теҳрон Аминийнинг ўлимидан кейин мамлакатда авж олган оммавий норозилик намойишлари ортида гўё АҚШ ва “сионистлар” турганини бир неча бор иддао қилган эди.
+++
Ҳиндистоннинг Гужарат штатида кўприқ қулаши оқибатида камида 141 киши ўлди. Маълумотларга кўра, ҳодиса юз берган пайтда кўприк устида 500 га яқин киши бўлган. Айтилишича, тўрт кун муқаддам очилган бу кўприк унгача тўрт йил давомида таъмирланган экан. Дарҳақиқат, Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасида ўхшашлик кўп.
+++
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам тариқасида 275 миллион долларлик янги пакет тақдим этилишини билдирди. Янги пакетга HIMARS тизими учун ўқ-дори, нишонга уруш бўйича юқори аниқликка эга 500 та бошқарилувчи артиллерия снаряди, масофадан туриб танкка қарши миналар ўрнатиш тизимлари, HMMWV зирҳли автомобиллари, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар кирган.
+++
Россия ракетаси ўз ҳудудига келиб тушиши ортидан, Молдова ҳукумати Россия элчихонаси ходимларидан бирини персона нон грата дея эълон қилди.
Ракета Украинага чегарадош Наславча шаҳрига келиб тушган. Қурбонлар йўқ бироқ айрим уйларнинг деразалари синган.
+++
Финляндия агар НАТОга аъзолик аризаси маъқулланса ўзининг Россия билан чегарасида ядро қуролларини жойлашга рози бўлишини билдирди.
+++
Норвегия ўз қуролли кучларини кучайтирилган жанговор ҳолатга келтирди. Бу ҳақда Йонас Стёне баёнот берди.
+++
“Вагнер хусусий ҳарбий ширкати” раҳбари – Путлернинг ошпази Евгений Пригожин Россия Бош прокуратурасидан YouTube видеоплатформасини блокировка қилиш ҳақида қарор чиқаришни сўради. Афтидан, жаноб лаганбардор (“емак солинадиган лаганни кўтариб юрувчи” демоқчимиз) YouTube’даги ўзи фош қилинган видеоларни таниш-билишлари кўришидан безор бўлган. Аммо у Россияда аксарият кишилар ёпиқ ресурсларни аллақачондан бери VPN воситасида очаётганидан бехабар кўринади.
+++
28 октябрь кечаси Россиянинг Кемерово шаҳрида маҳаллий турғун томонидан военкомат биносини ёқишга уриниш содир этилди. Ўтқўяр қамоққа олинган.
+++
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилиб олган Тоғли Қорабоғда россиялик “тинчликпарвар кучлар” жойлашиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашга тайёрлигини билдирди. Пашиняннинг фикрича, “тинчликпарварлар” у ерда 10 йилдан 20 йилгача қолишлари мумкин. Бош вазир бу масалани Владимир Путин ва Илҳом Алиев билан 31 октябрь куни Сочида бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида муҳокама қилишини айтган.
+++
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия бир неча ҳафтадан бери Украинадаги урушда фойдаланаётган Эрон дронларини ишлаб чиқаришда Душанбенинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Украиналик таниқли журналист Дмитрий Гордон 29-октабр куни Ютубдаги (“Гордон меҳмони”) дастурида Тожикистон Эрон зенит-ракеталарини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаётгани ва Россия Украина шаҳар ва қишлоқларига ушбу дронлардан фойданалиб ҳужум қилаётганини айтганди.
“Биз Дмитрий Гордоннинг Тожикистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги сўзларини рад этамиз”,  — дейилади Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Вазирликнинг 30-октабрдаги баёнотида шундай дейилади:  “Тожикистон Республикаси учинчи давлатларга ҳарбий техника жўнатмаслигини таъкидлаймиз”.
Аввалроқ Дмитрий Гордон Россия дронларни Ўзбекистондан олаяпти деган даъво билан чиққан, аммо кейинчалик хато қилганини тан олган эди.
+++
Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Хэллоуин байрамини нишонлаш чоғида юзага келган тиқилинч натижасида камида 153 киши нобуд бўлди, 100 дан зиёд киши жароҳат олди. Қурбонларнинг 22 нафари хорижлик экани, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилмоқда.
+++
Россияда Роскомнадзор қарори билан яна Telegram домени блокировка қилина бошланди. Бунга Бош прокуратура талаби сабаб бўлгани билдирилган. Аввал ҳам Россияда Telegramни икки йил мобайнида тўсишга уринилган, лекин бу ҳаракатлар кўп самара бермаган эди.
+++
Хитойнинг Huawei компанияси Россияга тўғридан-тўғри смартфон етказишни тўхтатиб қўйди. Компания Россия бозоридан бутунлай кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Тахминларга кўра, Huawei мамлакатдаги интернет дўконларини ҳам ёпади.
+++
Босния ва Герцеговина футбол уюшмаси 2022 йил ноябрида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишдан бош тортди.

+++

Россия Украинага эрталабки ракеталар зарбаси нархи 700 миллион долларга яқинлашди. Россия ҳаво кучлари маълумотига кўра, 31 октябр куни Украинага 50 дан зиёд Х-101, 1-х-555 қанотли ракеталари отилган, битта X-101 нархи – 13 миллион, x-555 ракетасининг нархи – 7 ярим миллион АҚШ долларига тенг. Ракеталарга сарфланган бир кунлик пул Новосибирск ёки Екатеринбург вилоятининг бир йиллик бюджетига тенгдир.

+++

Америкадан Европага АҚШнинг USS Gerald Ford атом аваносеци етовидаги жанговор кемалари карвони яқинлашмоқда. Улар ноябр ойидаёқ Англия ҳудудларига кириб келади. Авианосец бортида 90 та ҳарбий учоқ ва вертолетлар жумладан, ўта замонавий F-35 C қирувчи самолетлари жамланган. Россиянинг ядро шантажи фонида АҚШ ўзининг Европадаги ролини сезиларли даражада оширмоқда.

Тағин ўқинг
6 март 2017
Аста-секин тили чиқаётган Ўзбекистон телеканалларининг айрим дастурларида бугун жамиятни қийнаётган айрим муаммолар ҳақида айтила бошланди. Аммо ТВларнинг тили чучук ...
5 апрел 2019
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми (UGF)нинг «Улар аввал пахтага чиқмаслигимизни айтишди, кейин эса далага жўнатишди» номли янги ҳисоботида қайд ...
16 декабр 2023
Урганчдаги «Авесто» музейида эрамиздан аввалги минг йилликларни кўрган тош дарахти сақланмоқда. Тошга айланган дарахт қолдиқлари дунёнинг турли ҳудудларида сақланган ...
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, бир ойдан кўп пахта ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...