Асосий мавзулар
15 ноябр 2022

600 CЕКУНД: Украина Херсонни озод қилди, Ўзбекистон эса Россияга вино етказишни кўпайтирди

Хоразмда масжид қурилишига оид эълонлардан келиб тушган 40 миллион сўмни “туя қилган” имом-хатибга жиноят иши қўзғатилди. Андижонда эса Умрага бормоқчи бўлганларни салкам 1 ярим миллиард сўмга «ухлатган» шахс ушланди.
+++
Жизахда 22 ёшли йигит хотини ва 5 яшар ўғлини ёқиб юборган. Жиноятчи эр қамоқда, она-бола гўрда.
+++
Навоий вилоятида парник учун ажратилган икки гектар ерни 200 минг долларга пулламоқчи бўлган уч киши ушланди. Навоийлик товламачилар қамоқда…
+++
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.
+++
Самарқандда Турк давлатлари ташкилоти лидерларининг саммити бўлиб ўтди. У ерга Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия президантлари ва давлат рахбарлари ташриф буюрди.
+++
10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.
Элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган  баёнот муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.
Ўтган ҳафта Файнаншли Таймс нашри Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқини олигарх Алишер Усмонов билан унинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловадан санкцияларни олиб ташлашга кўндиришга уринмоқда, дея хабар қилган эди.
+++
Тошкентда Москванинг Юрий Никулин цирки масхарабозлари 19 ноябрдан 11 декабргача томошалар кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон нашрлари ёзмоқда.
+++
Истанбулдаги сайёҳлар учун мўлжалланган Истиқлол кўчасида 13 ноябр куни кучли портлаш содир бўлди. Маҳаллий ОАВга кўра портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига, жароҳатланганлар эса 81 тага етган. Террор хуружини амалга оширган шахс қўлга олинган. Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлунинг айтишича, у Курдистон ички партияси (PKK) ва Курд мудофаа отрядлари (YPG) билан боғлиқ шахсдир.
+++
Чимкентда бир йигит уч қиз томонидан зўрланганини иддао қилди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида кийим дўконидан чиққан Ўлжас исмли йигитни 3-курсда ўқийдиган уч нафар талаба қиз ортидан қувиб, тутиб олиб, “севиб” ташлашган. Бу шунчаки ПТК каналидаги кийим дўконининг рекламасими ёки чиндан ҳам йигит зўрланганми – масаланинг бу томони Элтуз мустақил манбалари томонидан тасдиқлангани йўқ.
+++
Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Россияни “яккамохов давлат” деб атаб, унинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини камайтириш режасини таклиф қилди. Сунакнинг фикрича, мамлакатлар ишлаб чиқаришни кўпайтириб, захираларни орттириши лозим. Айни пайтда у Россияни озиқ-овқат маҳсулотларидан қурол сифатида фойдаланаётганликда айблаган.
+++
14 ноябр душанбага ўтар кечаси, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида ер қимирлади. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила маркази Тошкентдан 149 километр жанубий-ғарбда (Тожикистон ҳудуди)да бўлган. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг Бекобод, Ширин, Янгиер шаҳарлари ҳамда Янгиобод туманида 3 балл, Ховос, Бекобод ва Боёвут туманларида 2-3 балл, Гулистон, Зомин ва Гулистон шаҳрида 2 баллга тенг бўлган. Эрталаб соат 06:36 ер қимирлаши такрорланган, бироқ Сейсмопрогностик мониторинг маркази бу гал зилзила кучи неча баллни ташкил этганига аниқлик киритган эмас.
+++
Ереванда “Халқ демократик қутби” бирлашмаси томонидан Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиши талаби билан машъала юриши бўлиб ўтди. Юриш “Алвидо, ювуқсиз Россия!” (“Прощай, немытая Россия!”) шиори остида ўтказилган.
TRT телеканали тайёрлаган лавҳада юриш иштирокчиларидан бири “Россия империяси – арман халқининг биринчи рақамли душмани” эканини айтиб, “КХШТ – бефойда ташкилот”лигини урғулаган.
+++
Украина ҳарбийлари томонидан 12 ноябр куни Херсон вилояти озод қилинди. Украина Мудофаа вазирлиги ўз қўшинлари Херсонга кирганини тасдиқлади. Москва томонидан Херсон вилояти рахбари этиб тайинланган Стремоусов шаҳардан қочаётиб автоҳалокат натижасида ўлди. Россия Украина бўйича ҳеч қандай шартларсиз музокараларга тайёрлигини маълум қилди. Владимир Путин йўлда ҳалок бўлган Кирилл Стремоусовни “Жасорат” ордени билан тақдирлаш ҳақида фармон имзолади
+++
Россиянинг Орёл вилоятида маҳаллий шоир Александр Бившев Фейсбукда “чмобики” деган сўзни ишлатгани учун жазоланди.
Шоирнинг айтишича, 1 ноябрь  куни ҳуқуқ-тартиботчилар унинг уйига келишган. Бившев уларга “чмобики” сўзи “частично мобилизованные” деган бирикманинг қисқартирилган шакли эканини айтганига қарамай, барибир протокол тузишган. Маҳаллий “тартиб посбонлари” фикрича, бу билан шоир Россия армиясининг “обрўсига путур етказган».  
“ОВД-Инфо” лойиҳаси маълумотига кўра, Бившевга шу кунгача олтита жиноят иши қўзғатилган, улардан бештаси урушга қарши шеърлари учун очилган.
+++
Ўтган ҳафта сўнггида Украина жанубидаги 42 қишлоқ ўрис босқинчиларидан озод қилинди.  Калиновск, Бобровый Кут, Евгеньевка, Коцюбинск ва Снегиревск қишлоқларида Украин полицияси ўз ишини бошлади.
+++
Киевдаги 11 кўчадан ўрис исмлари олиб ташланди Киевдаги  Ломоносов,  Генерал Карбышев, Николай Гастелло, Валя Котик  каби  ўрис исмлар ўрнига  кўчаларга Украина ва Европа ойдинлари исми қўйилди.
Шу пайтгача 204 шаҳар объектидан ўрисча номлар олиб ташланган.
Киев шаҳар кенгаши шу йил 25 августида  95  кўча ва ҳиëбонлардан Россия ва СССР билан боғлиқ номларни олиб ташлаш билан «дерусификацияга» старт берган эди.  
Ўзбекистонда бу иш Каримов даврида амалга оширилган. Масалан «Халқлар дўстлиги» деган советпараст ном концерт залидан олиб ташланиб «Истиқлол»га алмаштирилган. Мирзиëев эса бу залга советча номни қайтариб, бонусига ўрис солдатларининг янги ҳайкалларни хитойлик усталарга буюртириб «ғалаба парки» қурди. Халқ пулига албатта.
+++
Путин Гаага суди олдида жавоб бериши керак. Бироқ Жаҳон ҳуқуқ тизимида Россия президенти Владимир Путин каби жиноятчиларни жавобгарликка тортиш механизмлари мавжуд эмас.  
Бу ҳақда Украинанинг 2014–2016 йиллардаги Бош вазири, “Халқ фронти” партияси етакчиси Арсений Яценюк  сиёсий таҳлилчи Дмитрий Гордонга берган интервюсида айтиб ўтди.
«Халқаро ҳуқуққа кўра, Путин, албатта, Гаагада бўлиши керак. Асосий муаммо – уни қандай қилиб уни у ерга олиб бориб қўйишда.  Чунки, тан олиш керак,  замонавий ҳуқуқ тизимида Путин каби жиноятчиларни халқаро жиноий жавобгарликка тортиш механизмлари йўқ»,  – деди Яценюк.
+++
Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган машхур рассом Бэнкси Украинанинг Россия босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай бориб деворга расм чизиб кетди. Британия кўча рассомлиги юлдузи ўзининг бу графити асари билан жафокаш украинларни қўллашини билдирди.
Бэнкси Бородянка кўчасида чизган суратини Инстаграмдаги расмий саҳифасига жойлаштирди. Рус босқинчилари ҳужумидан портлаган бетон ва арматура орасига чизилган расмда уруш оқибатида вайрон бўлган уйнинг деворида харобаларга суянгандек, қўлларида тескари турган гимнастикачи қиз акс этган.
+++
Ўзбекистон эса ғарб дунёси юз ўгирган Россияни шароб билан суғориш ишида фаоллашди. “Комменсантъ” нашрининг хабар қилишича, ғарбдан спиртли ичимликларни импорт қилишда юзага келган қийинчиликлар фонида Ўзбекистондан Россияга сотилаётган вино ҳажми кескин ошди – жорий йилнинг уч чораги ичида бу мамлакатга вино экспорти 4,5 бараварга кўтарилиб, қарийб 850 минг литрга етди.
+++
Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
4 феврал 2024
2019 йил Юсуф Хос Ҳожибнинг 1000 йиллиги, «Қутадғу билиг»нинг 950 йиллиги Қозоғистон ва Туркия ташаббуси билан ЮНЕСКО томонидан дунёда ...
2 май 2024
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактубни ўқиймиз, улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган. Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ...
19 октябр 2017
18 октябр куни Тошкентда ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) анжуманида журналист Бобомурод Абдуллаев тақдирига оид барча саволлар ...
19 ноябр 2020
16 ноябрь куни Чирчиқ туманлараро фуқаролик ишлари суди Халқ таълими вазирлигининг собиқ депутат Қобил Дўсовга нисбатан даъвосини қаноатлантириш тўғрисида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...